Кайо Борральо Адесанья билан жанг қилмоқчи

Бразилиялик UFC жангчиси Кайо Борральо Исраэль Адесаньяни жангга чорлади. "Балки энди Адесанья аввалгидек диққат марказдаги йигит эмасдир, лекин техника, маҳорат ва ғолиблик рухи унда ҳалиям бор.  Адесанья - мен учун ҳозирда энг ажойиб жангчи.

«Фестиваллар ўтказиш кўчани асфальт қилишдан муҳимроқ» — Маданият вазири — видео

Озодбек Назарбеков инсон маданиятига таҳдид бостириб келаётган вақтда бундай фестивалларга 3−5 млрд сўм ишлатиш, инсон келажагини асраб қолишда жуда муҳимлигини таъкидлади. Самарқанд шаҳрида 26−30 август кунлари «Шарқ тароналари» XIII халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон давлат олий таълим муассасаларида суперконтракт миқдорлари тасдиқланди

Базавий контракт қийматининг ошиши муносабати билан супер контрактлар миқдори ҳам ошди. Ўзбекистонда ўқишга кириш учун 4,05 баллдан кўп бўлмаган, бироқ 56,7 балл ва ундан юқори тўплаган талабалар учун 2024/2025 ўқув йили учун 183 та йўналиш бўйича табақалаштирилган тўлов-контракт (суперконтракт) миқдорлари тасдиқланди.

ОТМнинг магистратура босқичи қабул натижалари эълон қилинмоқда

Электрон тизим орқали онлайн рўйхатдан ўтган фуқароларнинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди. 2024/2025 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул бўйича magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган фуқароларнинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди.

Хабиб отасининг вафотига қарамай нима учун Гэтжига қарши жанг ўтказди?

UFC шон-шуҳрат зали аъзоси россиялик Хабиб Нурмагомедов отаси вафот этганига қарамай, нега америкалик Жастин Гэтжига қарши жангни қабул қилганини тушунтирди. Журналист: Биз сизнинг руҳий жиҳатдан қанчалик кучли эканлигингизни биламиз, лекин отангиз вафот этганидан кейин Жастин Гэтжи билан жанг қилдингиз.

ХОҚ ва ЮНЕСКО ҳамкорлигида халқаро конференция ўтказилди

Париж шаҳрида Халқаро Паралимпия қўмитаси ҳамда ЮНЕСКО ташкилоти ҳамкорлигида Ногиронларни бирлаштириш бўйича халқаро конференция ўтказилди. Ушбу тадбирда кўплаб нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари қатори Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти – Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев ҳамда Спорт вазири ўринбосари Мурод Исмоилов иштирок этди.

Америкалик пойгачи Williams билан шартномасини бекор қилди

Америкалик пойгачи Логан Саргент Williams билан шартномасини бекор қилди. Жорий мавсум якунига қадар таиландлик Александр Албоннинг шериги 21 ёшли аргентиналик Франко Колапинто бўлади.

Олимпия чемпиони 97 ёшида вафот этди

Ямайкалик югурувчи ва икки карра Олимпия чемпиони Жорж Роден 97 ёшида вафот этди. Роден 1952 йилда Хелсинкида бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида иккита олтин медални қўлга киритганди - 400 м ва 4х400 м эстафета (3: 04.04 жаҳон рекорди, бу рекорд бундан кейин саккиз йил давом этди).

Леброн ўғлига ўйин вақтида уни ота дейишини тақиқлаган

Тўрт карра НБА чемпиони Леброн Жеймс ўғли Броннига машғулотлар ва ўйинлар пайтида уни ота дейишини тақиқлашини айтди. 39 ёшли Леброн ва 19 ёшли Бронни кейинги мавсумда Лос-Анжелес Лейкерс сафида бирга ўйнашади.

Олимпия чемпионининг уйи ёниб кетди

Олимпия чемпиони ва сенатор Тарас Хтеянинг квартирасида ёнғин чиқди. “Москвада фарзандларим яшайдиган хонадонда ёнғин чиқди.

Ҳасанбой Дўсматов ва Баҳодир Жалолов муддатидан олдин ҳарбий унвонлари кўтарилди

Дўсматов ва Жалоловга Миллий гвардия Қўмондони томонидан янги унвон топширилди. Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган ёзги Олимпиада ўйинларида бокс спорт тури бўйича иштирок этган ўзбекистонлик боксчилар Ҳасанбой Дўсматов ва Баҳодир Жалолов олтин медални қўлга киритишганидан барчанинг хабари бор.

Бокс. Жошуа ва Дюбуа жангида томошабинлар сони бўйича рекорд ўрнатилиши мумкин

Саудия Арабистони Кўнгилочар тадбирлар Бошқармаси раиси Турки Ал-Шайхнинг айтишича, Энтони Жошуа ва Даниэль Дюбуа иштирок этадиган бокс мусобақаси учун "Уэмбли" стадионининг сиғимини ошириш таклифи берилган. “Чипталарга бўлган талаб юқори бўлгани учун биз “Уэмбли” стадионида кутилган Жошуа ва Дюбуа жанги учун сиғимни оширишни сўрадик.

Рамос UFC чемпиони билан машғулот ўтказди

Энг енгил вазн тоифасида (66 кг гача) UFC чемпиони, грузиялик Илия Топурия машҳур испаниялик футболчи Серхио Рамос билан машғулот ўтказди. Рамос Топуриянинг машғулот хонасига етиб келди ва у ерда унга бокс техникаси асосларини кўрсатди.

Россиялик паралимпиячиларга виза берилмади

Икки нафар россиялик спортчига Паралимпия ўйинларида қатнашиш учун Франция визаси рад этилди. Шундай қилиб, 88 нафар россиялик спортчи Париждаги ўйинларда нейтрал мақомда иштирок этиши мумкин бўлади.

Мустақиллик байрамида хавфсизликни таъминлаш учун 31 минг нафарга яқин ходим жалб этилади

Тадбирлар давомида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш учун 30 696 нафар ИИО, Миллий гвардия, ФВВ, ҳарбий хизматчилар ва жамоатчилик вакиллари жалб қилинади. АОКАда Ички ишлар вазирлиги ЖХД ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова иштирокида ўтказилган брифингда байрам тадбирлари давомида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.  Қайд этилишича, тадбирлар давомида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш учун 16 832 нафар ички ишлар органлари, 4 677 нафар Миллий гвардия, 1 943 нафар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ва ҳарбий хизматчилари ҳамда 7 244 нафар жамоатчилик вакиллари жалб этилмоқда.

Ўзбекистонда қанча ўқитувчилар 1000 АҚШ доллари маош олишади?

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Ўзбекистонда мактаб ўқитувчиларининг ойликлари қачон 1000 АҚШ доллари бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди. “Ҳамма жойда шу савол берилади.

Шавкат Мирзиёев Париж Олимпиадасининг ғолиб ва совриндорлари билан учрашиб, уларга давлат мукофотларини топширди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 август куни XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари билан учрашди. Давлатимиз раҳбари оммавий спортни ривожлантириш миллий олимпия ҳаракатининг ажралмас қисми бўлиши кераклигини таъкидлади.

ММА. Махачев машғулотларга қайтди (фото)

Енгил (70 кг.гача) вазнда амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев машғулотларни бошлаб юборди. Россиялик аралаш яккакураш устаси жароҳати сабаб сўнгги жангидан кейин танаффус олганди.

Қозоғистон Президенти мамлакат профессионал спорти учун легионерлар хизматидан фойдаланмоқчи эмас

Қозоғистон Президенти Касим-Жомарт Токаев Париж-2024 Олимпиадаси ғолиб ва совриндорлари билан учрашувда ўзининг легионерлар масаласидаги позициясини айтди. Токаев мамлакат профессионал спорти учун легионерлар хизматидан фойдаланмасликка чақирди.

Бокс. Девин Хейнининг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди

Ярим ўрта вазн тоифасида WBC йўналиши бўйича ўсмирлар чемпиони (63,5 кг гача) америкалик Девин Хейни (31-0, 15 КО) декабрь ойида австралиялик Лиам Паро (25-0, 13 КО) билан жанг ўтказиши мумкин, дея хабар беради промоутер Эдди Хирн. “Лиам Паро бу жангни ёқтиради.

Қариндошларининг судланганлиги сабабли ишга қабул қилишни рад этиш ноқонуний бўлади

Меҳнат кодексига киритилган янги тузатиш ишга қабул қилишда камситишга қарши курашишга қаратилган. Меҳнат кодекси ва "Давлат хизмати тўғрисида"ги Қонунга камситишларнинг олдини олиш билан боғлиқ ўзгартишлар киритилмоқда.

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти ҳаётдан кўз юмди

Профессор, академик Беҳзод Садикович Юлдашев бугун 79 ёшида вафот этди. Ўзбекистон Фанлар академияси президенти, юқори энергиялар физикаси соҳасида халқаро миқёсда таниқли ва эътироф этилган олим, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик Беҳзод Садикович Юлдашев бугун, 28 август куни 79 ёшида вафот этди.

Перудаги ЖЧ ҳамюртларимиз учун қандай бошланди?

Перуда енгил атлетика бўйича U20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатининг дастлабки куни ортда қолди. Маълум қилганимиздек, унда ҳамюртимиз Дилшода Усмонова 3000 метрга стипл-чез югуриш дастурида саралаш баҳсини ўтказди.

Бекзод Исадуллаев проф боксдаги 10-ғалабасини қўлга киритди

Кеча пойтахтимиздаги "Dream park" (собиқ Ғофур Ғулом боғи) истироҳат боғида профессионал бокс кечаси ташкил этилди. Akhmat Boxing Promotions промоутерлик компанияси томонидан ўтказилган оқшомнинг марказий жанги яримўрта вазн (66,7 кг) тоифасида мағлубият нималигини билмай келаётган фарғоналик Бекзод Исадуллаев (10-0-0,8 КО) ҳамда бухоролик Шоҳруҳ Ашуров (3-9-1) ўртасида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон делегацияси расмийлари Паралимпия шаҳарчасига ташриф буюрди

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон спорт делегацияси “Париж-2024” XVII ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун Франция пойтахтига етиб келди. Шу муносабат билан делегация раҳбарияти пара спортчиларимиз яшаётган Паралимпия шаҳарчасига ташриф буюриб, у ерда яратилган шароитлар билан танишди.

Теннисчимиз «Rafa Nadal Open by Movistar» турнирининг чорак финалига чиқди

Испаниянинг Мальорка шаҳрида теннис бўйича «Челленжер» туркумига кирувчи «Rafa Nadal Open by Movistar» турнирининг саралаш баҳсларидан ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов муваффақиятли ўтди. Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси саралашнинг финал учрашувида франциялик Саша Геймар Ваенбургни ҳар иккала сетда бир хил 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Жон Жонс ва Миочич ўртасидаги жанг вақти ва жойи маълум бўлди

Жон Жонс ва Стип Миочич ўртасидаги жанг UFC309 турнирининг асосий воқеаси бўлади, деб хабар берди промоушен матбуот хизмати. Жон Жонс ва Стип Миочич жангини ўтказадиган UFC309 жанги 2024 йилнинг 16 ноябрида бўлиб ўтиши хабар қилинган.

Ўқотар бўлмаган қуролни ўз ихтиёри билан топширган фуқаролар жавобгарликдан озод қилинади

Қонун пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтирувчи қуроллар ва ўз-ўзини ҳимоя қилиш қуролларига тегишли. Президент томонидан имзоланган Қонун билан МЖтКга қўшимча киритилди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги.

Пенсия тўловлари Мустақиллик байрами сабаб олдиндан тўлаб берилади

Таъкидланишича, банк пластик картада нафақа олувчи фуқароларга пенсия тўловлари 1 сентябрь кунига қадар ўтказиб берилади. Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан 1-3 сентябрь дам олиш кунларига тўғри келмоқда.

Усик Фьюри билан жангида қанча гонорар олади?

Супероғир вазнда украиналик мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усик Тайсон Фьюри билан реванш жанги учун қанча гонорар олади? Икки боксчи ўртасидаги реванш жанги 21 декабрь куни ўтказилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.