Бугун «Strandja»да 8 боксчимиз финалга чиқди

Кеча “Strandja” халқаро турнирининг ярим финал баҳслари бўлиб ўтди. Мусобақа доирасида 14 нафар боксчимиз 12 та вазнда баҳс олиб бордилар.

Нодирбек Абдусатторов чемпион Карлсенни мағлуб этди

Германияда ўтказилган Фишер номидаги Freestyle Chess G.O.A.T Challenge шахмат турнирида ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов даврада ғолиб бўлди. Нодирбек рапид баҳсида амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлуб этди.

Ижтимоий адолатни таъминлашда халқаро тажриба ва ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Олий Мажлис Сенати Раиси, Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича Миллий комиссия раиси Танзила Норбоева Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан Бутунжаҳон ижтимоий адолат кунига бағишлаб видеоконференсалоқа шаклида ташкил этилган “Европа ва Марказий Осиёда ҳар бир авлод учун ижтимоий адолатни таъминлаш” мавзусидаги халқаро вебинарда иштирок этди. Маълумот ўрнида таъкидлаш лозим, 2009 йилдан буён дунё миқёсида, жумладан, Ўзбекистонда ҳам ҳар йили 20 февраль – Бутунжаҳон ижтимоий адолат куни (World Day of Social Justice) сифатида нишонлаб келинади.

Нодирбек Абдусатторов Германиядаги турнирда Магнус Карлсенни мағлуб этиб, саралаш босқичи ғолибига айланди

Германияда Фишер номидаги Freestyle Chess G.O.A.T Challenge шахмат турнирида давравий тизим якунига етди. Шахматчилар рапид тизимида ўзаро бир мартадан ўйнаб чиқишди.

Оғир атлетика. Рустам Жангабаев даст кўтаришда бронза медаль соҳибига айланди

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатидан яна бир хушхабар. +109 кг вазн тоифасида баҳс олиб бораётган Рустам Жангабаев Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига яна бир бронза медални келтирди.

Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Олимпиадаси учун навбатдаги йўлланмани қўлга киритди

Шу кунларда Қатар пойтахти Доха шаҳрида сув спорти турлари бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.Ушбу мундиалда Ўзбекистон вакили Игор Мялин 10 метр баландликдан сувга сакраш мусобақасида «Париж-2024» олимпия ўйинларининг йўлланмасини ҳам қўлга киритди.

Оғир атлетика. 109 кг. Амриддин дастов кўтаришда, Нурудинов эса силтаб кўтариш ва иккикурашда олтин медални қўлга киритди

Тошкентда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида бугун охирги кун баҳслари ўтказилмоқда. Ҳозиргина -109 кг вазндаги спортчилар ўртасида баҳслар якунига етди.

Бугун «Strandja»да ярим финал баҳслари ўтказилади!

Болгариянинг София шаҳрида бўлиб ўтаётган “Strandja” халқаро турнири ўзининг сўнги босқичларига етиб келмоқда. Бугун мусобақада доирасида 12 та баҳсда, 14 нафар боксчимиз ринга кўтарилишади.

Нодирбек Абдусатторов Германиядаги шахмат турнирида иштирок этмоқда

Германияда Фишер номидаги Freestyle Chess G.O.A.T Challenge шахмат турнири 9 февраль, жума куни старт олди.1-тур ўйинларидан сўнг 2 та ғалаба ва 2 та дуранг натижа қайд этган Нодирбек Абдусатторов 3 очко билан 3-ўринда бормоқда.

Ўзбек тили ва адабиёти университетида дискотека уюштирилди

Ҳолат юзасидан "Миллий тикланиш" ДП Марказий кенгаш раиси Алишер Қодиров муносабат билдирди. Кеча, 9 февраль куни Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида Алишер Навоий туғулган кунига бағишлаб дискотека уюштирилгани айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Бу ОТМларнинг талабаларига қандай ҳуқуқлар берилади?

Ўзбекистонда ҳозирга қадар лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузганлиги учун 5 та нодавлат олий таълим ташкилотининг тегишли лицензияси бекор қилинган, 1 та НОТТнинг лицензиясини бекор қилиш бўйича суд жараёни давом этмоқда. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар бермоқда.

«Strandja»: Кеча барча 10 нафар боксчимиз ғалаба қозонди ва ярим финалга чиқди

“Strandja” халқаро турнири доирасида кеча чорак финал баҳслари бўлиб ўтди. Эътиборлиси, рингга кўтарилган 10 нафар вакилимизнинг барчаси рақиблари устидан ғалабага эришишди ва ярим финал босқичига йўл олдилар.

Намангандаги дарёга тушиб кетган Nexia-2 олти кунда топилди — видео

Ҳайдовчи тормоз ўрнига газни тепгани сабаб машина каналга тушиб кетди. Автомобиль 8 метр чуқурликдан аҳоли ёрдамида чиқариб олинди.

Ўзбекистонда 5 та хусусий ОТМнинг лицензияси бекор қилинди. Унинг талабалари тақдири нима бўлади?

Олий таълим вазирлиги лицензияси тўхтатилган хусусий ОТМларда таҳсил олаётган талабаларга қандай ҳуқуқлар берилишини тушунтирди. Ўзбекистонда ҳозирга қадар лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузганлиги учун 5 та нодавлат олий таълим ташкилотининг тегишли лицензияси бекор қилинган, 1 та НОТТнинг лицензиясини бекор қилиш бўйича суд жараёни давом этмоқда.

Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Бугунги кунда Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни ва аҳамияти фуқаролик жамиятининг ривожланиши ва мамлакатнинг демократик трансформацияси жараёнида муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаоллашуви жамиятнинг турли қатламлари учун янги имкониятлар яратиб, давлат ва жамият ўртасидаги мулоқотни кучайтиришга ҳисса қўшмоқда.

16 йилдан бери қидирувда бўлган ўзбекистонлик Россияда қўлга олинди

Россиянинг Иркутск вилояти Октябр туман суди Ўзбекистон фуқаросига нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чорасини қўллади. Аёл кейинчалик Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши учун 40 сутка ҳибсга олинган.

Девин Ҳейни ва Райан Гарсия ўртасидаги жанг санаси маълум бўлди

Лас-Вегасда 20 апрель санасида катта бокс оқшоми бўлиб ўтади.АҚШда бўлиб ўтадиган бокс кечасининг асосий жанги Девин Ҳейни ва Райан Гарсия ўртасида кечади.

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида гепатит А билан касалланиш кўпайгани аниқланди

Йил бошидан буён 10 мингга яқин бола "сариқ касалга" чалинди. АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидованинг маълум қилишича, республикада жорий йилнинг ҳозирига қадар 9507 нафар бола Гепатит А касаллигини юқтириб олган.  Касалланиш кўрсаткичларининг ўсиши Андижон, Бухоро, Наманган, Сурхондарё, Самарқанд, Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида кузатилмоқда.

Оғир атлетика. Акбар Жўраев янги вазнда 3 та олтин медални қўлга киритди

Тошкентда давом этаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида ҳамюртимиз чемпионликни қўлга киритди. Эркаклар ўртасида -102 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Акбар Жўраев барча йўналишларда тенгсиз эканини исботлади.

Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко “Амирсой”да чанғи учишди — фото, видео

Ўзбекистон ва Беларусь президентлари “Амирсой” тоғ дам олиш масканига ташриф буюрдилар. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Беларусь президенти Александр Лукашенко “Амирсой” тоғ дам олиш масканига ташриф буюрдилар.

Оғир атлетика. Турсуной Жабборова даст кўтаришда бронза медални қўлга киритди

Пойтахтимизда давом этаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида яна бир ҳамюртимиз совриндор бўлди. Ҳозиргина аёллар ўртасида +87 кг вазн тоифасида баҳслар ўз ниҳоясига етди.

Оғир атлетика. Нигора Сувонова 1 та олтин ва 2 та кумуш медални қўлга киритди

Хабарингиз бор, шу кунларда пойтахтимизда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ҳозиргина аёллар ўртасида -87 кг вазн тоифасида баҳслар ўз ниҳоясига етди.

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш электрон шаклга ўтказилди

2022 йил 1 сентябрдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан юртимизда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш тест-режимида амалиётга татбиқ этилган эди. Ҳозирга келиб, бу жараёнлар тўлиқ якунланиб, 2024 йил 1 январдан республиканинг барча ҳудудларида меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва маълумотномаларини фақат электрон шаклда расмийлаштириш белгиланди.

Тошкентда кўчага чиқинди ташлаган ЙПХ инспектори жазоланди — видео

ЙПХ инспектори ўзи фойдаланган бир маротабалик идишни ерга ташлаб, ариққа тепиб юборган Жорий йилнинг 8 февраль куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманида Экология инспекторлари ўзи фойдаланган бир маротабалик идишни ерга ташлаб, ариққа тепиб юборган ЙПХ инспекторини жаримага тортди. Унга кўра, ЙПХ инспектори З.С.га нисбатан МЖтКнинг 91-1-моддасига асосан 1 млн 20 минг сўм жарима жазоси тайинланган.

Ўзбекистонлик қиличбозлар Грузияда ўтадиган Жаҳон Кубогидаги иштирокини бошлайди

Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари бугундан нуфузли мусобақалардаги иштирокини бошлайди.Саблячилар Зайнаб Дайибекова Перу, Муса Аймуратов, Шерзод Мамутов ҳамда Сардор Абдукаримбеков Грузия мезбонлик қиладиган Жаҳон Кубоги босқичида медаллар учун баҳсларга киришади.

Муфтий шайх Нуриддин Холиқназаров Халқаро мусулмон донишмандлар кенгашига қабул қилинди

2024 йил 9 февраль куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтаётган Мусулмон донишмандлар кенгаши йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ушбу Кенгашга қабул қилинганлари эълон қилинди. Мусулмон донишмандлари кенгаши раиси, Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб жаноблари Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини ушбу нуфузли кенгаш аъзолигига қабул қилиш ҳақидаги қарорни ўқиб эшиттирди.

Тошкент шаҳарнинг бош экологи ўзгарди

Расулов Акмал Асқарович Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.  Тайинлов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг тегишли буйруғига кўра амалга оширилган.

Замонавий мустақил Озарбайжон ўз олдига қўйган барча мақсадларига эришиш учун муваффақиятли ички ва ташқи сиёсатни амалга оширмоқда. Минтақада ва жаҳонда обрўси муттасил ошиб бораётган Озарбайжоннинг тинчликни тиклаш йўлида илгари сурган таклиф ва ташаббуслари бўй кўрсатаётир.

“Пойтахт” бизнес марказида содир бўлган ёнғин ўчирилди — видео

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса юзасидан маълумот берди. ФВВнинг маълум қилишича, бугун, 9 февраль куни соат 11:40 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Шароф Рашидов кўчасида жойлашган “Пойтахт” бизнес маркази биносида қурилиш материаллари ёнаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

«Strandja» 5-кун: 4 ғалаба ва бир мағлубият

Болгарияда давом этаётган Халқаро турнир доирасидан кеча 5 нафар боксчимиз кейинги босқичга ўтиш баҳсларида рингга кўтарилишди.Улардан эса, афсуски, Мадияр Сайдраҳимов ирландиялик Марлей Жаcкга имкониятни бой бериб қўйди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.