Париж олимпидасининг навбатдаги кунида ўзбекистонлик қуйидаги спортчилар баҳсларда иштирок этишади: Манба: stadion.uz
Париж-2024 Олимпиадасининг медаллар рейтингида Хитой етакчилик қилмоқда. Ўзбекистон делегацияси ҳозирча биргина Олтин медални қўлга киритди ва 23-ўриндан жой олган.
1 август куни Париждаги Олимпиадада қуйидаги йўналишларда 18 та медаллар жамланмаси топширилади. Енгил атлетика Эркаклар, спортча юриш 20 км Аёллар, спортча юриш 20 км Ўқ отиш Эркаклар милтиқдан 50 метрга уч позиция Эшкак эшиш Аёллар жуфтлик Эркаклар жуфтлик Аёллар тўртликлари Эркаклар тўртликлари Елканли спорт Эркаклар ўртасидаги медаллар пойгаси Аёллар ўртасидаги медаллар пойгаси Дзюдо Аёллар, 78 кг гача Эркаклар, 100 кг гача Эшкак эшиш слалом Эркаклар яккалик байдарка Гимнастика Аёллар кўпкураш Қиличбозлик Аёллар жамоавий рапира Сузиш Аёллар 200 м баттерфлай 200 м брасс 4х200 м эстафета, эркин усул Эркаклар 200 м бел билан сузиш.
Халқаро валюта жамғармасининг баҳолашига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулот ҳажми 101,6 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ахборот хизмати хабар берди.
Профессионал боксда мағлубиятсиз ҳаракат қилаётган Шаҳрам Ғиёсов бугун, 1 август куни Мигел Перрага қарши жанг қилди. Ушбу жанг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтди.
Бугун, 1 августдан Ўзбекистон қонунчилигида бир қатор янги тартиблар кучга кирмоқда. Жумладан: — Айрим объектлар ҳудуднинг зилзилабардошлигидан келиб чиқиб лойиҳаланади ва қурилади.
Бугун, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказида Статистика агентлиги ва Халқаро валюта жамғармаси томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари эксперт ва илмий доираларда муҳокама қилинди. Тадқиқотнинг асосий мақсади Ўзбекистонда «кузатилмайдиган иқтисодиёт» ҳажмини баҳолаш натижаларини муҳокама қилиш ва унинг бошқа макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсирини ўрганишдан иборат.
1 август куни Олимпия ўйинларида чиқиш қилиши кутилаётган спортчиларимиз рўйхати эълон қилинди. Унга кўра: 12:30 да: Анна Пракатен (академик эшкак эшиш) 13:00 да: Музаффарбек Тўрабоев (дзюдо) 13:00 да: Ирисхон Қурбонбоева (дзюдо) 14:00 да: Сабина Бобоқулова (бокс) 15:52 да: Руслан Абдуллаев (бокс) 19:18 да: Навбаҳор Ҳамидова (бокс) 00:52да: Лазизбек Муллажонов (бокс) Мусобақа жараёнларини Спорт телеканали орқали жонли томоша қилиш мумкин.
31-июл куни Тошкент шаҳрида жойлашган “Интернатионал Ҳотел Ташкент” меҳмонхонасида Хитой Халқ Республикасининг туризм сектори вакиллари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди. Мазкур форум Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини Хитойда тарғиб қилиш ва Ўзбекистон-Хитой туризм саноати вакиллари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашга бағишланди.
1980-йилда бўлиб ўтган Олимпиадага тайёргарлик ҳақидаги драманинг жаҳон премераси Тошкентда, Алишер Навоий номидаги Кино саройида бўлиб ўтди. Меҳмонлар дастлабки иккита эпизодни томоша қилишди ва сериал ижодкорлари билан суҳбатлашишди.
Қўшма Штатлардаги бир гуруҳ парламент аъзолари ҳукуматга "Жаҳон антидопинг агентлигига (WАDА) ишончни тиклаш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқилгани бўйича баёнотни тақдим этди. Бундан мақсад ташкилотни молиялаштиришни қисқартиришдан иборат.
Грузиялик дзюдочи Лаша Бекаури Олимпиадада 90 килограммгача бўлган вазн тоифасида ғалаба қозонди. У Грузияга Париждаги ўйинларда биринчи олтинини келтирди.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарофиддин Болтабоев (81 кг) кеча Париж Олимпиадасида иштирок этиб, еттинчи ўринни эгаллаган эди. "Ўзимни оқламоқчи эмасман.
Боксчимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев (71 кг) Париж Олимпиадаси нимчорак финалида рингга чиқди. Мисрлик Омар Элавадига қарши кечган беллашувда Мўйдинхўжаев 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоасининг бугун жангини ўтказган иккинчи вакили ҳам ғалабага эришди. -71 кг вазнда иштирок этаётган Асадхўжа Мўйдинхўжаев олимпия ўйинларидаги дебютини Африка ўйинлари финалчиси, мисрлик Омар Элавадига қарши ўтказди ва тўлиқ устунликка эришиб (5:0), 1/4 финалга чиқди.
Франциялик Кассандра Богран Олимпия ўйинларининг триатлон бўйича баҳсларида олтин медални қўлга киритди. Спортчи сузиш, велоспорт ва югуриш қисмини 1 соат 54 дақиқа 55 сонияда якунлади.
Олимпиадада бир нечта триатлончилар ёмғир туфайли велоспорт босқичида йиқилди. Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Олимпия ўйинлари пайтида Парижда 31-июль куни ҳаво сифатининг ёмонлашуви қайд этилди. Спортчилар кўзлар қичиши, йўтал, бўйин оғриғи каби аломатларга дуч келгани сабабли мутахассислар очиқ ҳавода машқ қилишни чеклашни тавсия қилмоқдалар.
Америкалик триатлончи Сет Райдер Париж Олимпиадасида танасини ифлосланган Сенадаги сувга ювишга тайёрлаш учун ҳожатхонага борганидан кейин қўл ювишни тўхтатди. Олимпиададаги сузиш мусобақалари 30-июль куни бўлиб ўтиши керак эди, бироқ дарёдаги бактерияларнинг номақбул даражаси туфайли ўйинлар қолдирилди.
Яна бир камончимиз Зиёдахон Абдусатторова плей-офф босқичида дастлабки баҳсини ўтказди. Чехиялик Марие Хорачкова билан беллашган юртдошимиз 2:6 ҳисобида имкониятни бой берди ва яккалик дастуридаги иштирокини шу нуқтада якунлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева Диёра Келдиёровага агентлик билан ҳамкорликда бир қанча лойиҳаларни амалга оширишни таклиф қилди. Бу ҳақида Шаҳноза Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида маълум қилган.
АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама гимнастика бўйича АҚШ эркаклар терма жамоасини Олимпия ўйинларида бронза медалини қўлга киритгани билан табриклади. “АҚШ эркаклар гимнастика жамоасини 16 йил ичида илк медалларини қўлга киритгани билан табриклаймиз!” – деб ёзди Обама ижтимоий тармоқларда.
Камончимиз Амирхон Содиқов Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида яккалик дастуридаги иштирокини якунлади. Ҳамюртимиз 2-даврада Лондон-2012 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони италиялик Мауро Несполига 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
27 ёшли америкалик гимнастикачи Симоне Байлз Олимпия ўйинларида ошхонадаги таомлар сифатидан ҳафсаласи пир бўлганини тан олди. “Олимпия шаҳарчасидаги бу француз ошхонаси талабга жавоб бермайди.
Фигурали учиш бўйича Россия терма жамоаси 2022-йилда Пекинда бўлиб ўтган қишки Олимпия ўйинларининг жамоавий баҳслари учун медалларни топшириш маросимига Парижга таклиф қилинмади. Халқаро олимпия қўмитасининг (ХОҚ) коммуникация бўйича директори Марк Адамс ушбу тадбирда россиялик фигурали учувчилар иштирок этадими, деган саволга жавоб берди: “Ҳеч ким.
Олимпиада турнирининг учинчи раундида Доминик Копферни 7:5, 6:3 ҳисобида мағлуб этган дунёнинг иккинчи рақамли теннисчиси Новак Жокович тўрт марта Олимпиада чорак финалида ўйнаган биринчи теннисчи бўлди. 37 ёшли серб, шунингдек, энг кекса Олимпиада чорак финалчисига айланди.
Исроил разведка хизматлари Теҳронда Хамас Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания ва Байрутда Ҳизбуллоҳнинг юқори мартабали раҳбари Фуад Шукр ўлдирилганидан кейин Париждаги Олимпия ўйинларида мамлакат спортчилари хавфсизлигини кучайтиради, деб хабар бермоқда Исроилнинг Ynet портали. Исроил разведкаси вакиллари Исроил делегацияси аъзолари қасос олиш нишонига айланиб қолишидан қўрқишган.
Камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Амирхон Содиқов плей-офф босқичидаги иштирокини бошлади. Илк даврада аргентиналик Дамиан Жарабилла билан тўқнаш келган ҳамюртимиз 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Профессионал боксчилар ўртасида мутлақ жаҳон чемпиони Олександр Усик украиналик боксчиларга Парижда бўлиб ўтаётган Олимпиада ўйинларда совринли ўринларни олган спортчилар учун мукофот пуллари ваъда қилди, деб хабар берди миллий терма жамоа устози Дмитрий Сосновский. “Агар боксчилар Олимпиадада медал қўлга киритса, Усик мукофот пулларини шахсан ўзи беришини айтди.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдумалик Халоков (-57 кг) ҳам иштирокини ғалаба билан бошлади. Иккинчи даврадан баҳсларга киришган ҳамюртимиз швециялик Набил Иброҳимга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва чорак финалга йўл олди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.