"Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирларнинг тўрт карра чемпиони, дунёнинг учинчи рақамли теннисчиси, испаниялик Карлос Алькарас Олимпия ўйинларининг 1/8 финалига чиқди. Иккинчи давра учрашувида Алькарас (2) 6:1, 7:6 (7:3) ҳисобида дунёнинг 28-ракеткаси, Нидерландия вакили Таллон Грикспорни мағлуб этди.
Олимпия ўйинларида эркаклар ўртасида 200 метрга эркин усулда сузиш бўйича финал якунланди. Унинг ғолиби икки карра жаҳон чемпиони ва кўп карра Европа чемпиони, Руминия вакили Давид Попович эди.
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяровнинг “Мамлакатимизда болалар ва ўсмирлар орасидаги касалликлар профилактикаси ҳамда уларни даволаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги истиқбол режалар тўғрисида”ги ахбороти эшитилди. Қайд этилганидек, сўнгги йилларда юртимизда болалар соғлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, бирламчи тиббий хизматни халққа янада яқинлаштириш борасида қатор ишлар олиб борилмоқда.
Икки трансгендер боксчи ўтган йилги жаҳон чемпионатидан дисквалификация қилинганига қарамай, ёзги Олимпия ўйинларида аёллар сифатида иштирок этади. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Маълумотга кўра, ўртача балл кўрсаткичи беш йилда 69,8 баллдан 78 баллга ошди. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълумотларига кўра, мактаб битирувчиларининг олий ўқув юртларига кириш ўртача баллари сўнгги беш йилда 69,8 балдан 78 баллга ошган.
Спорт гимнастикаси бўйича Япония эркаклар терма жамоаси кўпкураш бўйича Олимпиада чемпиони бўлди. Хитой терма жамоаси кумуш медални қўлга киритди, кучли учликка эса АҚШ гимнастикачилари якун ясади.
Олимпия ўйинларида эркаклар ўртасидаги кўча скейтборди бўйича мусобақалар якунланди. Уларнинг ғолиби япониялик 25 ёшли Юто Хоригоме бўлди.
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда. Олимпиаданинг бешинчи куни омадли бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Мажлисда «Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Британиялик велоспортчи Томас Пидкок Олимпия ўйинларида тоғдаги велосипед кросси бўйича иродали ғалабасидан сўнг жамоатчилик томонидан ҳуштакбозликка учради. Франциялик томошабинларнинг кўпчилиги Пидкокнинг ғалабасидан норози бўлишди, чунки уларнинг ҳамюрти Виктор Коретский ўз уйида ўтказилган Олимпиадада олтин медал учун курашаётган эди.
Уч карра Олимпиада чемпиони, британиялик сузувчи Адам Пити Париждаги ўйинларда кумуш медални қўлга киритган куннинг эртасига COVID учун ижобий натижа берди. 100 метрга брасс усулида сузишдан сўнг британиялик ўзини жуда яхши ҳис қилмаётганини ва бироз томоғи оғриётганини айтди.
Теннисчи Елена Веснина ушбу мавсумдан кейин фаолиятини якунлайди. "Бу менинг охирги Олимпиадам.
Дунёнинг иккинчи рақамли теннисчиси сербиялик Новак Жокович Олимпиаданинг иккинчи даврасида испаниялик Рафаэль Надални мағлуб этди. Учрашув 6:1, 6:4 ҳисобида якунланди.
Аввалроқ, Тошкентдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасида икки нафар тиббиёт ходими бемор ҳамда унинг ўртоқлари томонидан аёвсиз калтаклангани, мазкур ҳодиса оқибатида жиддий тан жароҳати олган шифокорлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида тегишли муолажаларни олаётгани ҳақида хабар берилган эди. Тиббиёт ходимларига жиддий тан жароҳати етказган ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
“Тошкент- АЭРО” ИБК ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 28 июль куни соат 20:30 ларда “Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти” чегара-божхона пости ходимлари томонидан “Пекин-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган хориж фуқаросининг қўл юклари ва багажлари тегишли тартибда текширилди. Унга кўра, божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган, сифати кафолатланмаган, жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёж учун дори воситаларини олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган, муқобил манбаларга кўра тахминий нархи 100 млн 922 минг сўм бўлган жами 160 дона 10000 мг номли коллаген ичимликлар борлиги аниқланди.
Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги тўртинчи кунини бошлаш арафасида турибди. Бугун ҳамюртларимиз академик эшкак эшиш, бокс, дзюдо ва футбол дастурларида иштирок этишади.
Бугунги кунда кўчада рухсат этилмаган идишларда музқаймоқ сотиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳақда Санэпидқўмитa Ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Кўздан кечириш чоғида қўлга олинган шахсда қалбаки 8400 АҚШ доллари борлиги аниқланган. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида “L.” номли Hostel олдида ўтказилган тезкор тадбирда хорижий давлат фуқароси М.С.
Ўзбекистон делегацияси «Париж-2024» ёзги Олимпия ўйинларидаги тўртинчи кунини 4 та спорт тури бўйича давом эттиради. Хусусан, академик эшкак эшиш (яккалик), дзюдо, бокс ва футбол бўйича спортчиларимиз мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.
Шоҳимардонга дам олгани бораётган фуқаролар ушбу божхона объектлари орқали исталган вақтда ҳаракатланиш имкониятига эга бўлди. 2024 йилнинг 26 июлидан бошлаб Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Фарғона” чегара божхона пости ҳамда Шоҳимардонга кириш қисмида жойлашган “Оқ-қия” божхона пункти туну кун ишлаш режимига ўтказилди.
Тошкентнинг Учтепа ҳамда Бектемир туманларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ ахборот хизмати хабар берди.
Хитойлик спортчилар Лянь Цзюньцзе ва Хао Ян платформада 10 метрга сувга сакраш мусобақасида Олимпиада чемпиони бўлди. Жами олти уринишда мусобақа ғолиблари 490,35 балл тўплашди.
Франция ички ишлар вазири Жеральд Дарманиннинг айтишича, разведка хизматлари 2024-йилги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимига бир неча соат қолганда қўпорувчилик қилиши мумкин бўлган шахсларни аниқлаган. Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Франция темир йўллари миллий компанияси 25-июль, пайшанбадан 26-июлга ўтар кечаси “катта ҳужум”га учрагани ҳақида хабар берган эди.
Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) жазоирлик дзюдочи Дрис Мессауднинг 2024-йилги Олимпия ўйинларидан дисквалификация қилиниши ортидан текширув ўтказади. "IJF ҳалол ўйин, олимпия руҳи ва дискриминацияга йўл қўймаслик тамойилларига қатъий содиқдир.
Франциянинг ўта чап ҳаракати Олимпиаданинг очилиш маросими олдидан ушбу ўйинларга норозилик сифатида Тулуза яқинидаги телефон линияларига ўт қўйди. "Олимпиада сулҳ бўлиши мумкин эмас.
Жанубий кореялик спортчи Хё Жин Пан Париждаги (Франция) Олимпия ўйинларида 10 метрга пневматик милтиқдан ўқ отишда 251,8 балл тўплаб, Олимпиада рекордини ўрнатди. Кумуш медални худди шундай 251,8 балл билан хитойлик спортчи Ютинг Хуанг қўлга киритди.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Баҳодир Жалолов иккинчи чемпионлик сари юришини бошлади. Дастлабки саралашда норвегиялик Оман Шиха билан жанг қилган юртдошимиз ишончли ғалаба билан чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Париж Олимпиадаси ғолиби, ўзбекистонлик дзюдочи Диёра Келдиёрова Инстаграм саҳифаси оқрали мухлисларга мурожаат қилди. "Бугун Ута Абенинг Инстаграм саҳифасида ўзбеклар унга нисбатан жуда ҳам кўп таҳқирловчи изоҳларни ёзаётгани ҳақида маълумот олдим.
Бразилия Олимпия қўмитаси расмий сайти хабарига кўра, Ана Каролина Виейра ва Габриэль Сантос 26-июль, жума куни Олимпия шаҳарчасини рухсатсиз тарк этган. 27-июль, шанба куни Бразилия Олимпия қўмитаси сузиш бўйича миллий терма жамоа раҳбари Густаво Отсукадан сузувчилар томонидан тартиб-интизом бузилгани ҳақида маълумот олди.
Рафаэль Надаль венгриялик Мартон Фучовични 6:1, 4:6, 6:4 ҳисобида мағлуб этиб, Олимпия ўйинларининг яккалик баҳсларида иккинчи даврага йўл олди. Надалнинг навбатдаги рақиби дунёнинг иккинчи рақамли теннисчиси сербиялик Новак Жокович бўлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.