Ўзбекистонлик шахматчиларнинг «Sunway Sitges 2023» мусобақасидаги иштироки ҳақида

Испаниянинг Барселона шаҳрида бўлиб ўтган «Sunway Sitges 2023» халқаро шахмат фестивали ўз ниҳоясига етди.Кеча бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида 10 нафар юртдошимиз совриндорлар сафидан жой олди.

Бокс. Энтони Жошуа Отто Валлинни муддатидан олдин мағлуб этди (видеошарҳ)

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида 23 декабрь тунида бокс оқшоми бўлиб ўтди. Оқшомнинг асосий жанги Энтони Жошуа ҳамда Отто Валлин ўртасида кечди.

Бокс. Деонтей Уайлдер тўлиқ 12 раунд давом этган жангда Жозеф Паркерга мағлуб бўлди (видеошарҳ)

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида 23 декабрь тунида бокс оқшоми бўлиб ўтди. Ушбу бокс оқшомида Деонтей Уайлдер Жозеф Паркерга қарши рингга кўтарилди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари ҳамкорликнинг 10 та янги йўналишини шакллантиришга келишиб олдилар

24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари Озарбайжон етакчисини таваллуд куни билан дилдан қутлаб, қардош озарбайжон халқига фаровонлик ва равнақ тилади.

Бокс. Дмитрий Бивол Линдон Артурни мағлуб этиб, камарини муваффақиятли ҳимоя қилди (видеошарҳ)

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида 23 декабрь тунида бокс оқшоми бўлиб ўтди.Ушбу бокс оқшомида WBA чемпиони Дмитрий Бивол ва Линдон Артур ўртасида жанг кечди.

«Марказий Осиё цивилизациясини ўрганамиз» туристик пакети концепцияси ишлаб чиқилмоқда

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) томонидан ўрта мактаб ўқувчиларининг Сурхондарё вилоятида жойлашган қадимги дунё тарихига оид обидаларга саёҳатини кўзда тутувчи турпакет концепцияси ишлаб чиқилмоқда. Сурхондарё юқори туризм салоҳиятига эга бўлиб, вилоятда 600 дан зиёд маданий мерос ва туризм манзиллари бор.

Вилоятларда чанг-тўзон кузатилаётгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятининг баъзи туманларида чанг-тўзон ҳодисалари кузатилаётгани айтилмоқда. Навоий шаҳрида кўтарилган чанг тўзони туфайли кўриниш масофаси 500 метргача чекланган.

1 январдан кўчатчилар ҳам ўзини ўзи банд қилганлар рўйхатига киритилади

Қонунчиликка кўра, 2024 йил 1 январдан уй шароитида ёки касаначилик асосида дарахт ва бута кўчатларини (ниҳол) етиштириш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) ҳисобланади.  Бундан ташқари, синов тариқасида ўрмон хўжаликлари ҳудудида кўчат етиштириш, экилган кўчатларни парваришлаш, ўрмонзорлар барпо этиш ишлари аутсорсинг асосида жисмоний ва юридик шахсларни жалб этган ҳолда амалга оширилади.

Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий маърузачи институти таъсис этилди

“Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат тамойилларини кенг жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–210-сон, 21.12.2023 й.) қабул қилинди. Фармон билан Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия этиб қайта ташкил қилинди.

Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 20 даражагача илиқ бўлади

“Ўзгидромет” 25—27 декабрь кунлари республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 25 — 26 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Жиззахда ускунага тушиб кетган ишчининг ҳаёти сақлаб қолинди

Жиззахда ускунага тушиб кетган ишчининг ҳаёти сақлаб қолинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Тезкор бошқарув марказига хабар тушган.

Президент меценатликни «доимий ишлайдиган тизим»га айлантириш топшириғини берди

«Дўстлар клуби» Ўзбекистон маданият муассасаларига 85 млрд сўмлик хайрия ёрдамини кўрсатди, деди президент. Унинг фикрича, меценатлик ҳаракатини доимий ишлайдиган тизимга айлантириш керак.

Жошуа Валлинга, Уайлдер эса Паркерга қарши. Бугун Саудияда катта бокс оқшоми бўлиб ўтади

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида 23 декабрь, шанба куни катта бокс оқшоми бўлиб ўтади.Бокс кечасининг асосий жанги Энтони Жошуа (26-3) ва Отто Валлин (26-1) ўртасида кечади.

Тўлқин Қиличев: «Майк Тайсон Тошкентга келганда ҳам машғулотларни канда қилмади»

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев “Nma Gap” подкастида иштирок этди. Суҳбат давомида мураббий афсонавий боксчи Майк Тайсоннинг Ўзбекистонга келгани ва унинг ҳамон диетани сақлаётгани ҳайрон қолдирганини айтиб ўтди.

Оғир атлетика бўйича чемпионимиз муносиб тақдирланди

Қашқадарё вилояти ҳокимлигида спортчиларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Эътиборлиси, тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Aзимов иштирок этиб, оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Турсуной Жабборовани алоҳида эътироф этди ва спортчимизга тантанали равишда хонадон калитини топширди.

Ҳамюртимиз БААда совриндор бўлди

Шу кунларда БAAнинг Aбу-Даби шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича CSI 4*-W таснифидаги нуфузли турнир ўтказилмоқда. Aҳамиятлиси, унда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Aбдураҳмон Aбдуллаев шоҳсупага кўтарилди.

Жиззахлик бошланғич синф ўқитувчиси Ўзбекистонда "Йил аёли" деб топилди

Рўзигул Орзиқуловага президент совғаси – Chevrolet Onix автомобили топширилди. 23 декабрь куни Тошкент шаҳрида "Йил аёли" миллий кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Нозимахон Давлетова Президент администрациясидаги бошқарма бошлиғи этиб тайинланди

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Нозимахон Давлетова Президент администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти Ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни ахборот-таҳлилий таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.Ўзбекистон Президентининг тегишли фармойишига мувофиқ Давлетова Нозимахон Элдаровна Ўзбекистон Республикаси Президенти администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти Ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни ахборот-таҳлилий таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини тасдиқлаш амалиёти бекор қилинади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган фармасевтика соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси дастлабки тарзда кўриб чиқилди. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Саида Мирзиёева Президент Администрациясида “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиблари билан учрашди

Бу ҳақда Мирзиёеванинг ўзи маълум қилди. “Президентимиз ташаббуси билан ўтказилган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови — таълим ислоҳотидаги қалдирғоч лойиҳаларимиздан биридир.

Ўзбекистонда 2024 йил учун қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

“2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ–213-сон, 22.12.2023 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

2024 йил давомидаги қўшимча дам олиш кунлари эълон қилинди

Президент фармони билан 2024 йилда дам олиш кунлари ва уларни кўчириш саналари аниқ бўлди. Барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъий назар): 22 март – жума; 11 апрель – пайшанба; 18 июнь – сешанба; 3 сентябрь – сешанба; 31 декабрь – сешанба.

Фуқароларни “Умра”га тегишли лицензиясиз жўнатган туроператорлар фаолияти вақтинча тўхтатиб қўйилди

Давлат туризм қўмитаси фуқароларни “Умра”га лицензиясиз жўнатиш билан шуғулланган компаниялар рўйхатини эълон қилди. Жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб фуқароларга “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш фақат маҳаллий туроператорлар томонидан амалга оширилаётгани ҳақида хабар берилганди.

ДХХ $530 мингга яқин сохта пулларни сотмоқчи бўлган шахсларни ушлади — видео

Ушбу пуллар Россия ва Туркияда тайёрланиб, Қирғиз Республикаси орқали Ўзбекистонга олиб келинган. Сурхондарё вилоятида яшовчи шахс 50 АҚШ доллари купюраларидан иборат бўлган қалбаки 19250 АҚШ долларини ҳақиқий 10 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Тошкентда ўқийдиган талабалар учун вилоятларга қўшимча автобус қатнови ташкил этилди

Автобуслар бугундан бошлаб Талабалар шаҳарчасидан юришни бошлайди. Тошкент шаҳрида таҳсил олувчи ва қишки таътил муносабати билан доимий яшаш жойларига жўнаб кетувчи талабалар учун қўшимча автобус йўналишлари ташкил этилди.

Ўзбекистонликлар Янги йил байрамида неча кун дам олиши аниқ бўлди

Президент 2024 йилда дам олиш кунларини белгилаш тўғрисида фармон имзолади. 2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги президент фармони қабул қилинди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ишлаётган ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Фуқаролардан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларда ишлашга бормаслик, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмаслик сўралмоқда. Сўнгги кунларда Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлар ҳамда ушбу давлатлар ҳудудларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ турли хабарлар тарқалмоқда.

ЖССТ: Глобал COVID-19 ҳолатлари бир ой ичида 50% дан ошади

2023 йил 20 ноябрдан 17 декабргача бутун дунё бўйлаб COVID-19 билан касалланганлар сони олдинги 28 кунлик даврга нисбатан 52 фоизга ошди. Бу ҳақда ЖССТ веб-сайтида маълумот пайдо бўлди.

Қишки “перевод” учун ҳужжатлар қабули бошланди – нималарни билиш керак?

Қиш мавсумида фақат бир давлат олий таълим муассасасидан бошқасига ўқишини кўчириш учун маълум тоифа талабаларига рухсат берилади. «Ta’lim nazorati» телеграм каналида “перевод” учун қабул жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Фарғона вилоятида “Аёллар дафтари”даги 111,3 минг нафардан зиёд хотин-қизга амалий ёрдам кўрсатилди

Фарғона вилояти ҳокимлигида “Аёллар дафтари” тизимининг тўртинчи босқичи доирасида йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб этилиб, 2024 йили бажарилиши зарур бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди. Йиғилишда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев, Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримов, вилоят секторлари, тегишли бошқарма, ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этдилар.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.