"Евро 2024" футбол ўйинларини рухсатсиз ўзининг Telegram каналида намойиш этган шахс суд қилинди

Ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг тегишли моддаси билан жазо тайинланди. Жорий йил 17 июль куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида МЖтКнинг 177-1-моддаси 1-қисми билан судланаётган 2002 йилда туғилган Ж.А.га оид суд иши кўриб чиқилди. Ж.А.

ФВВ қуёшдан сақланиш учун нималар қилиш кераклиги бўйича кўрсатмалар берди

Ўзгидромет жорий йил 25-29 июль кунлари ҳаво ҳарорати +45 даражагача кўтарилиши ҳақида маълумот берди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Об-ҳавонинг кескин исиб кетиши ҳолатида қандай чоралар кўриш кераклиги ҳақида тавсиялар берди.

Сеулда Ўзбекистоннинг тарихий бинолари тасвири туширилган автобуслар ҳаракатланишни бошлади

Корея Республикаси пойтахтининг марказий кўчаларида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган фотосуратлар туширилган жамоат автобуслари ҳаракатланмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА . Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида юртимизнинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган фотосуратлар туширилган жамоат автобуси Сеул шаҳрининг марказий кўчаларида ўз қатновини бошлади.

Исроилнинг Ўзбекистондаги элчисига нисбатан тажовузкорона изоҳ ёзган фуқаро қамалди

У мазкур изоҳи юзасидан ИИО биносига чақиртирилганда ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан ҳар хил уятсиз сўзлар билан сўкинган. 2024 йил 24 июль ЖИБ Мирзо Улуғбек туман судида Telegram-каналаридан бирида эълон қилинган Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини якунлагани ҳақидаги постга элчига нисбатан тажовузкорона изоҳ ёзган фуқарога жазо тайинланди.

Ўзбекистонлик альпинистлар илк марта Ўзбекистоннинг энг баланд нуқтасига кўтарилди — фото

Алпинистлар Сурхондарё вилоятида жойлашган 4668 метр баландликдаги чўққига кўтарилиб, мамлакат байроғини ўрнатишди. Тарихда биринчи бор ўзбек альпинистлари Ўзбекистоннинг энг юқори нуқтаси – Сурхондарё вилоятида жойлашган 4668 метр баландликдаги чўққига кўтарилди.

Ўзбекистонда 25 июль куни ҳарорат яна кўтарилиши кутилмоқда

“Ўзгидромет” 25 июль, пайшанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.  Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Ярим йилда 30 мингга яқин қочоқ отадан фарзандларига 159 млрд. сўм ундириб берилди

Жорий йилнинг ўтган даврида МИБнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан алимент ундирувига оид 29.843 та ҳужжат бўйича 159 млрд. сўм қарздорликлар ундирилган.

Қорақалпоғистонда содир бўлган ЙТҲда 8 киши вафот этди

Ижтимоий тармоқларга Қорақалпоғистонда ўлим билан боғлиқ бўлган аянчли йўл-транспорт ҳодисаси акс этган видео тарқалди. Қорақалпоғистон ИИВ Матбуот хизматининг хабар беришича, автоҳалокат жорий йилнинг 22 июль куни соат 19:05 атрофида Қўнғирот тумани «Елабат ППЖ» ҳудудида содир бўлган.

Олимпиада-2024. Ўзбекистон навбатдаги ўйинини қачон ўтказади?

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Олимпиада ўйинлари гуруҳ босқичининг 2-турида Мисрга қарши баҳс олиб боради. Ўйин 27 июль куни Тошкент вақти билан 20:00 да старт олади.

Олимпиада-2024. Гуруҳимиздаги иккинчи ўйинда ҳисоб очилмади

Миср олимпия терма жамоаси Олимпиада ўйинлари гуруҳ босқичининг 1-турида Доминикан республикасига қарши майдонг чиқди. Баҳсда ҳисоб очилмади - 0:0. Ушбу ўйиндан сўнг "C" гуруҳида Испания 3 очко билан пешқадамга айланди, Миср ва Доминикан мос равишда 1 очко билан 2 ва 3-ўринда.

Олимпиада-2024. Футбол. Марокаш Аргентина билан ўйинда 90+16-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди

Олимпиада ўйинларида футбол баҳсларига старт берилди. Марокаш терма жамоаси гуруҳ босқичининг 1-турида Аргентина билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоевнинг (34-9-2-2) навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди.Спортчи 26 октябрь куни Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтадиган “UFC-308” турнирида россиялик Ринат Фахретдиновга (22-1-1) қарши жанг қилади.

Францияда Аргентина мадҳияси пайтида ҳуштакбозлик қилинди

Марокашга қарши ўйин олдидан Аргентина терма жамоаси мадҳияси янграётганда Сент-Этьендаги томошабинлар ҳуштакбозлик уюштиришди. Терма жамоалар ўртасида 2024 йилги Олимпиадада биринчи тури доирасидаги ўйин бўлиб ўтмоқда.

Надаль Олимпиада олдидан яхши спорт формасида эмас

Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль Бастаддаги (Швеция) турнирда бўлган иштироки ҳақида гапирди, шунингдек, Парижда бўлиб ўтадиган 2024 йилги Олимпия ўйинларига тайёргарлик ҳақида ҳам фикр билдирди. "Мен узоқ ўйинлар ўтказдим ва узоқ вақт давомида ҳеч қандай жисмоний муаммога дуч келмадим, бу далда беради.

Россиялик спортчиларга Олимпиадада қатнашиш учун фуқароликни ўзгартиришларига рухсат берилди

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) раҳбари Томас Бах россиялик спортчиларнинг спорт фуқаролигини ўзгартиришига оид уч йиллик муддат ҳақида гапирди.  Эслатиб ўтамиз, ушбу қарор Россиянинг Олимпиададан четлатилганидан сўнг содир бўлган.  “Ҳар бир Олимпия ўйинларида фуқароликни ўзгартириш мумкин бўлади. Агар Россия учун мусобақаларда қатнашган спортчилар ҳақида гапирадиган бўлсак, фуқароликни ўзгартириш учун уч йиллик муддат берилади.

Жокович Олимпия шаҳарчасида яшамайди, сабаби...

Сербиялик теннисчи, дунёнинг иккинчи рақамли ракетка устаси Новак Жокович Сербия терма жамоаси билан Олимпия шаҳарчасида яшамайди. Спортчи Токио-2020да бўлгани каби бор эътиборини Олимпиадага тайёргарлик кўришга қаратиб, камроқ чалғимоқчи.

Бах педофилияда айбланган спортчининг Париждаги Олимпиадада қатнашишига қарши эмас

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) раҳбари Томас Бах педофилияда айбланган нидерландиялик волейболчи Стивен ван де Вельденинг 2024-йилги Олимпиададаги иштирокига изоҳ берди. “Бу Нидерландия Миллий олимпия қўмитасининг иши.

Норчаев: «Ўзбекистонда медаллар учун курашиш имконияти юқори»

Ўзбекистон ОТЖ ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев FIFA’га интервью берди.Ўзбекистонлик спортчи ажойиб футбол авлодидан бўлган ўзининг миллий жамоасининг илк ўйинида ғалаба қозонишига ишонади, шу билан бирга Олимпия шукуҳини ҳис қилишни интиқлик билан кутаётганини айтди.

АҚШ баскетбол жамоаси Олимпиадада асосий фаворит сифатида кўрилмади

Россия терма жамоаси таркибида 2012 йилги Олимпия ўйинларининг бронза медали совриндори Антон Понкрашов 2024 йилда Парижда (Франция) бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари доирасида баскетбол тури ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Понкрашовнинг фикрича, АҚШ терма жамоаси мусобақанинг яққол фаворити эмас.

Жеймс ва Гауфф АҚШнинг байроқдорлари бўлади

АҚШ баскетбол терма жамоаси етакчиси Леброн Жеймс ва дунёнинг иккинчи ракеткаси теннисчи Кори Гауфф 2024 йилги Олимпиаданинг очилиш маросимида мамлакатнинг байроқдорлари бўлади. Бу ҳақда бугун, 24-июль куни АҚШ жамоасининг ижтимоий тармоқларида маълум бўлди.

Сенага тушиб олгач, Франция спорт вазирининг аҳволи яхшими?

Франция спорт вазири Сена дарёсида сузганидан кейин ўзини қандай ҳис қилгани ҳақида гапирди. 13-июль куни Амели Оудеа-Кастера Париж марказидаги Сена дарёсида сузди.

Синнернинг Олимпиадага келиши кечикди

Янник Синнер ҳаво ҳарорати юқорилиги сабабли Парижга Олимпия ўйинлари учун парвозини қолдирди. Бу ҳақда Италиянинг ANSA ахборот агентлиги спортчига яқин манбаларга таяниб хабар берди.

АҚШ WАDАни ҳурмат қилмаса, 2034 йилги Олимпиадага бормайди

Қўшма Штатлар WАDАнинг допингга қарши курашдаги устуворлигини тан олмаса, 2034 йилги Олимпиадани бой беради. Бу ҳақда ташкилот вакили Жон Коутс Халқаро олимпия қўмитасининг (ХОҚ) 142-сессиясида маълум қилди.

Олимпиада-2024. Футбол. Ўзбекистон Осиё номидан олимпиадада ҳаракат қиладиган 21-терма жамоа бўлади

Бугун Олимпиада ўйинларида футбол тури бўйича дебют қиладиган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ушбу мусобақада Осиё номидан қатнашган 21-жамоага айланмоқда. Бунгача Осиёнинг қуйидаги мамлакатлари олимпиада ўйинларида иштирок этишга улгуришганди: АфғонистонАвстралияХитойХитой ТайпейиҲиндистонИндонезияЭронИроқИсроилЯпонияҚувайтМалайзияМянмарШимолий КореяҚатарСаудия АрабистониЖанубий КореяСурияТайландБАА Манба: @SamvelKarlenovich

Олимпиаданинг футбол баҳсларидаги ҳакамлик олдингиларидан бироз фарқ қилади

Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиаданинг футбол баҳсларида эркак ва аёллардан иборат аралаш ҳакамлар бригадалари ишлайди. Ушбу янгилик эркаклар ва аёллар иштирокидаги йўналишларнинг 1-тур учрашувларига тааллуқли.

Олимпиадада теракт содир этишда гумонланган шахс қўлга олинди

Францияда 2024-йилги Олимпия ўйинларида теракт содир этишда гумонланган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда France 3 телеканали хабар берди.

Олимпия ўйинлари энди Россияда трансляция қилинади

ХОҚ россияликлар учун 2024 йилги Олимпиада трансляциялари билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди. “ХОҚнинг мақсади Олимпия ўйинларини бутун дунё бўйлаб имкон қадар кенгроқ аудиторияга етказишдир.

Теннис. Олимпиаданинг жуфтлик баҳслари қандай кўриниш олган?

Олимпиаданинг теннис баҳсларида жуфтликлар мусобақасининг саралаш босқичи маълум бўлди. У иштирокчиларнинг умумий рейтинги - яккалик ёки жуфтлик (қайси бири юқорироқ бўлса) бўйича аниқланди.

Олимпия ўйинлари пайтида безорилик қилмоқчи бўлган шахс 30 йилга қамалиши мумкин

Франция полицияси Олимпия ўйинлари пайтида вазиятни беқарорлаштиришга уринишда гумон қилинган россияликни қўлга олди. Бу ҳақда Париж прокуратурасига таяниб, France Press хабар берди.

Тошкентда юзини тўсган ҳолда аёллар кийимини кийиб юрган эркак 7 суткага қамалди

Унга маъмурий қамоқ жазосидан ташқари БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди. Куни кеча Тошкентда юзини тўсиб аёллар кийимини кийиб юрган эркак ушлангани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.