2024 йил 16 январь куни БАА Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари ўртасида кириш виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисидаги ҳамкорлик протоколи имзоланди. Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон фуқаролари 30 кундан ошмаган муддатда БАА ҳудудида бўлиши даврида виза талабларидан озод этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 январь куни Европа Иттифоқининг Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас бошчилигидаги делегациясини қабул қилди. Суҳбат аввалида Евроиттифоқнинг юқори мартабали вакили ЕИ ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги билан самимий қутлаб, давлатимиз раҳбарига Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва Еврокенгаш раиси Шарль Мишелнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) январь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.Ярим енгил вазн тоифасидаги ўзбекистонлик боксчи Отабек Холматов бу сафар WBC рейтингига киритилмади.
Нидерландиянинг Вейк ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича Tata Steel Chess 2024 турнирида бугун 4-тур баҳслари ўтказилмоқда. Турнирнинг Мастерс гуруҳида иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов 4-турда франциялик Алиризо Фиружага қарши қора донада ўйнади.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги қурилиш объектларидан бирининг юқори қаватидан пастга чиқинди ташлангани акс этган видео тарқалди. Ҳолат Тошкент шаҳар Экология бошқармаси томонидан ўрганилди.
"Чет эл блогерларидан кўриб, видео ишлагандик" — дейди ҳуқуқбузар йигит. ИИВ ЖХД ЙҲХХнинг маълум қилишича, ҳуқуқбузар йигитлар ярим тунда Навоий шаҳри Ғалабашоҳ кўчасида Gentra'да қўлига қурол олган ҳолда ҳаракатланиб, ҳолатни видеотасвирга олишган.
Бандлик тизимига кирувчи касбга тайёрлаш муассасалари фаолияти ҳам талаб даражасида эмаслиги таъкидланди. Масалан, ҳозирда чет элда ишлаётган ватандошларимизнинг аксарияти оддий ва оғир, кам иш ҳақи тўланадиган меҳнат билан шуғулланмоқда.
Давлат раҳбари видеоселекторда инфляция ҳақида гапирди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятига салбий таъсир этувчи омиллар кўп. Айниқса, ёлғон чақириқлар сабабли аксарият ҳолларда тиббиёт бригадалари чақириқ манзилига ўз вақтида етиб бора олмайди.
Бу йил 5 миллион аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича алоҳида дастур қабул қилинди. Камбағалликни кескин камайтириш учун одамларимизга доимий даромад келтирадиган иш ўринларини яратиш зарур, — деди давлат раҳбари.
Ўтган йилда инфляция 9 фоиздан пасайди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Умумтаълим фанлари бўйича миллий сертификат имтиҳонида камида 65 балл олган абитуриентлар кириш имтиҳонларида тегишли фандан максимал балл олади. Ҳукуматнинг "Умумтаълим фанлари бўйича билим даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида"ги қарорига ўзгартиришлар киритилди.
Ҳукуматнинг «Умумтаълим фанлари бўйича билим даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, Энди тест натижалари халқаро методология — «Раш» модели бўйича ҳисоблаб чиқилади.
Давлат раҳбари ҳар бир тармоқ вазирига нарх барқарорлигини таъминлаш бўйича KPI белгиланишини маълум қилди. Айни дамда Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор бўлиб ўтмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, Президент раислигида жорий йилда иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ҳукумат олдидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда ўтган йили бюджетдан 1,2 триллион сўмлик ноқонуний харажат ҳамда 200 миллиард сўмлик камомад ва ўғриликларга йўл қўйилгани айтилди.
Аввал хабар берганимиздек, Президент раислигида жорий йилда иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ҳукумат олдидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.Шавкат Мирзиёев солиқ тизими ва солиқчилар фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш вақти келгани таъкидланди.
2023 йилда "Тез ёрдам" хизматига жами 3 505 та ёлғон чақириқ келиб тушган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2023 йилда "Тез ёрдам"га энг кўп қайси ҳудудлардан ёлғон чақириқ келиб тушгани ҳақида маълумот берди.
Аввал хабар берганимиздек, Президент раислигида жорий йилда иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ҳукумат олдидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Ўтган йили бюджет тушуми учун энг катта захира – ерларни тадбиркорларга аукцион орқали сотиш орқали 1 триллион сўм тушум бўлди, 12 мингта янги лойиҳалар қўшилди.
Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини 17 февраль куни Саудия Арабистонида ўтказади.Баҳодирнинг жанги Олександр Усик ва Тайсон Фьюри жанги оқшомида бўлиб ўтади.
Уларнинг иш ҳақи ҳам уларнинг ижросига боғланади. Иқтисодий комплекс раҳбарларига ойлик, чораклик ва йиллик самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) жорий этилади.
Президент саноат 6 фоиз ўсгани билан, ишлаб чиқаришда қўшилган қиймат 40 фоиздан ошмаётганидан шикоят қилди. Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “M.S.” МЧЖ масъул шахслари “Маданият” МФЙдаги умумий овқатланиш шохобчасини газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 257 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган. Департаментнинг Хива шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Q.U.” МЧЖнинг масъул шахслари ва бошқалар заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш цехи ва дўконини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига улаб, жами 178,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Айни вақтда Президент раислигида жорий йилда иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ҳукумат олдидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилиш аввалида иқтисодий комплекс мавзуси биринчиси экани, келгусида барча соҳа ва тармоқлар фаолияти танқидий кўриб чиқилиши таъкидланди.
Институт республикадаги криминоген вазиятга оид чуқур тадқиқотларни амалга оширади, жиноятчилик тенденцияларини тизимли равишда таҳлил ва прогноз қилади. “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасини илмий тадқиқ қилиш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари, устозимиз Ислом Жасимов 66 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда палата расмий каналида эълон қилинди.
Ислом Жасимов 66 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов 66 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Х.Т. Фарғона шаҳар “Марказий деҳқон бозори” МЧЖ олдида фуқаро М.Х.га 2 қути “Esse change” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотаётган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 10 турдаги жами 3 717 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Сурхондарё ҳудудий филиалининг ахборотига кўра, эртага, 16 январь куни вилоятнинг қуйидаги ҳудудларида таъмирлаш ва реконструкция ишлари амалга оширилади. Бойсун тумани; “Сариосиё”, «Чилонзор», «Дарбанд», «Шўрсой» ва «Кофирун» маҳаллаларида.
Президент Шавкат Мирзиёев15 январь куни тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини жорий қилиш бўйича тақдимот билан танишди. Тадбиркорликни ривожлантириш давлатимизиқтисодий сиёсатининг устувор йўналиши.
“Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси Фахриддин Бобоев “Profit Max Plus” компанияси раҳбари Ли Ҳонг Чанг бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди. Мулоқотда Хитой компаниясининг сармояси асосида желатин ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонани барпо этиш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама этилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.