Болалар уйлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимига ўтказилди

2024 йил 1 январдан бошлаб болалар уйлари, меҳрибонлик уйлари, болаларни ҳимоя қилиш шўбалари ҳамда оилавий болалар уйлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимига ўтказилди. Бу Президентнинг “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан амалга оширилди.

Жорий йилда Қозоғистон ва Тожикистон давлатларида “Made in Uzbekistan” савдо уйи очилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов маълум қилди. 2023 йилда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан Озарбайжон давлатида “made in Uzbekistan” савдо уйи очилди.

Қайта тикланувчи энергия манбаларини импорт қилишда божхона тўловларини кечиктириб тўлашга рухсат берилади

“Қайта тикланувчи энергия манбалари асосида энергия таъминотини ташкил этиш соҳасини тартибга солиш ва ривожлантириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (13-сон, 08.01.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, Божхона қўмитаси томонидан: — 2024 йил 1 февралгача “Яшил энергия” ахборот тизими тўлиқ функционал режимида ишга туширилади ва Энергетика вазирлигига ўтказилиши таъминланади; — “Яшил энергия” ахборот тизимининг узлуксиз ишлаши ва киритилаётган маълумотларнинг тўғрилиги доимий назорат қилинади.

Бир йиллик тажриба иш ҳақининг 1,8 фоиз ошишига олиб келади

Халқимизнинг турмуш тарзига назар ташлайдиган бўлсак, замонлар оша сайқал топиб келаётган удум ва анъаналари, қадриятлари қаторида елкадошликни ҳам кўриш мумкин. Елкадошлик ҳар қандай вазиятда ҳам инсонларни ўзаро бирдам ва баҳамжиҳат яшашга ундаб, улар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамлайдиган қадриятлардан бири ҳисобланади.

Уй-жой учун ижара нархларининг пасайиши кузатилди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023-йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жой учун таклиф этилган ижара нархларини таҳлил қилди. 2023-йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳрида ўртача ва тўлиқ таъмирланган уй-жойлар учун ижара нархларида тушиш кузатилди.

Дзюдо. Тажрибали спортчимиз ёшлар терма жамоаси мураббийига айланди

Диёрбек Ўрозбоев ёшлар терма жамоаси мураббийига айланди.  Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар берди: “Рио-2016” ХХХI ёзги Олимпиада ўйинларининг бронза медали соҳиби, “Жакарта-2018” Ёзги Осиё ўйинлари ғолиби, Осиё чемпионати совриндори ва яна кўплаб халқаро турнирлар ғолиб ҳамда совриндори Диёрбек Ўрозбоев эндиликда дзюдо бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида мураббий бўлиб фаолият юритади. Хоразмлик спортчимиз ўз билим ва кўникмалари ҳамда тажрибасини ёшларимиз билан ўртоқлашади.

Hello Tashkent, salam Tashkent номли Telegram-канали админларига суд ҳукми ўқилди

Ўтган йили май ойида Telegram'да канал очиб, қиз ва аёлларнинг беҳаё фото ва видеоларини тарқатган шахсларга жазо тайинланди. 2023 йилнинг май ойида ИИВ киберхавфсизлик маркази томонидан Telegram'да Hello Tashkent, salam Tashkent номли гуруҳ ва каналлари ташкил этиб, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи видео ва фотоларни жойлаштириб келган жиноий гуруҳ қўлга олингани ҳақида хабар бергандик.  Олий суд Матбуот хизмати хабарига кўра, бугун, 11 январь куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида қўлга олинганларга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

UFC-300 турнирининг илк чемпионлик жанги иштирокчилари маълум бўлди

Лас-Вегасда ўтадиган UFC 300 турнирининг навбатдаги иштирокчилари номи маълум бўлди.13 апрелда бўлиб ўтадиган мусобақада UFC чемпиони Вейли Чжан ўз ҳамюрти Ян Сяонанга қарши октагонга кўтарилади.

Ўзбекистон Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Тошкент вилоятидаги мудофаа саноати мажмуалари билан танишди — фото

Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Тошкент вилоятида жойлашган ишлаб чиқариш кластерига ташриф буюрди. Ўзбекистон президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев 11 январь куни Мудофаа саноати агентлигининг Тошкент вилоятида жойлашган ишлаб чиқариш кластерига ташриф буюрди.

Таэквондо. Терма жамоамиз катта йиғин олдидан сўнгги машғулотларни ўтказди

Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Бугун терма жамоамиз сафар олдидан сўнгги машғулотини ўтказди.

Кешбэк бўйича чеклов фуқароларнинг 98 фоизига таъсир ўтказмайди — Солиқ қўмитаси

Давлат солиқ қўмитасининг маълум қилишича, кешбэк лимити харидларни амалга оширувчи фуқароларнинг 98 фоизига таъсир қилмайди. Қўмита чекловлар баъзи одамлар бошқа одамларнинг чекларини ва бу орқали кешбэкларини ўзлаштираётгани сабаб жорий этилганини тасдиқлади.

"Бекзод акани ўғиллариман, МВД" — 18 ёшли йигит Equinox'да катта тезликда "права"сиз ҳаракатланди (видео)

Тошкентдаги ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, расмий изоҳ берилди. Аввалроқ, жорий йилнинг 10 январь куни ижтимоий тармоқларда Equinox ҳайдовчисининг йўл қоидаларини қўпол равишда бузиб ҳаракатланган видеоси тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Афғонистонда содир бўлган 6 магнитудали зилзила Тошкентда ҳам сезилди

Афғонистонда содир бўлган ер қимирлаши Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сезилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Республика сейсмик мониторинг маркази маълумотларига кўра, бугун, 10 январь куни Тошкент вақти билан соат 14:20 Афғонистонда зилзила содир бўлди.

Омбудсман Нукусдаги тартибсизликларнинг асосий айбдори Давлетмурад Тажимуратов билан учрашди

Омбудсман вакиллари Навоийдаги қамоқхонада жазо ўтаётган Давлетмурад Тажимуратов билан учрашиб, унинг шароити билан танишди. 2024 йил 5 январь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда унинг ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича Жамоатчилик гуруҳлари аъзолари Навоий шаҳрида жойлашган 11-сон жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифини амалга оширишди.

Бино ва иншоотлар қурилишида замонавий телекоммуникация инфратузилмаси мажбурий бўлади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ташкил этилди. Семинарда мазкур қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурати, унда акс эттирилаётган янги нормалар ва тадбиркорлик ҳамда фуқаролар учун яратилаётган енгилликлар хусусида сўз юритилди.

1 мартдан бошлаб 16 та лицензия ва рухсатнома бекор қилинмоқда

АОКАда Адлия вазири ўринбосари ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш юзасидан маълумот берилди:  Ўзбекистон Президентининг тегишли Фармони билан:— 7 турдаги рухсат берувчи ҳужжат тўлиқ бекор қилинади (масалан, божхона ташувчилари реестрига киришда юкларни ташиш учун рухсатнома талаб қилинмайди);— 6 турдаги рухсат берувчи ҳужжат бирлаштириш йўли билан бекор қилинади (хусусан, экспорт назорати объектларини олиб чиқиш учун рухсатнома ҳамда махсус товарлар экспорти ва импорти учун лицензия бирлаштирилмоқда);— 3 та лицензия ва рухсатнома хабарнома тартибига ўтказилади (масалан, эндиликда турагентлик фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш мумкин бўлади).Фармонда белгиланган яна бир муҳим тартиб айрим соҳаларда лизензия ва рухсат бериш тартиб-таомиллари соддалаштирилган “Бизнесга лицензиясиз кириш” махсус режими жорий этилмоқда. Бундан ташқари, Фармон билан 2024 йилда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш режаси тасдиқланди.  Тадбиркорлар томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисоботларнинг 50 фоизга қисқартирилган ягона рўйхати тасдиқланмоқда.

Нигина Абдураимова «Australian Open»нинг асосий босқичига чиқа олмади

Нигина Абдураимова теннис бўйича «Катта дубулға» туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионати (Australian Open)даги иштирокини якунлади. Ҳамюртимиз саралаш босқичининг иккинчи даврасида чехиялик Доминика Шалковага имкониятни бой берди.

"Тошкент — Истанбул" рейсидаги самолёт Анқарага фавқулодда қўнди

Бунга йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлган. "Uzbekistan Airways" Матбуот хизматининг хабарига кўра, Тошкент – Истанбул йўналиши бўйича ҳаракатланаётган HY271 рейси Тошкент вақти билан 12:30да Анқарага қўнишга мажбур бўлган.

Экстремизм ва терроризмга оид деб топилган материаллар номлари эълон қилинди — рўйхат

Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган, республика ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати хабар қилди.

Болалар уйлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимига ўтказилди

Шу вақтгача болалар уйлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида бўлган. 2024 йил 1 январдан бошлаб, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимига бир қатор ташкилот ва муассасалар ўтказилди.

Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, муқаддам судланган Л.Т. ва фуқаро О.И.

Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида ислоҳотлар самарадорлигини ошириш масалалари кўриб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 январь куни иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан амалий учрашув ўтказди. “Ўзбекистон — 2030” стратегияси доирасидаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ва уларнинг самарадорлигини ошириш борасидаги навбатдаги қадамлар кўриб чиқилди.

Харид чекларидан 1 фоиз кешбек олишда чекловлар ўрнатилди

10 январ куни имзоланган президент қарори билан, фуқароларга харид чеклари суммасининг 1 фоизини қайтариш тартибига ўзгаришлар киритилди. 2024 йил 1 январдан бошлаб, жисмоний шахсларга харид суммасидан 1 фоиз кешбек олишда харид суммасига чегаравий миқдор ўрнатилди.

Пойтахтнинг 3 та туманида табиий газ тўхтатилади

Чилонзор, Мирзо Улуғбек ва Сергели туманларида таъмирлаш ишлари олиб борилади. "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг хабар қилишича, таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳарнинг Чилонзор, Мирзо Улуғбек ва Сергели туманларида табиий газ тўхтатилади.

Ўзбекистон паспорти Henley & Partners рейтингида икки поғонага пастлади

Ўзбекистон Henley & Partners сармоявий компаниясининг жаҳон паспортлари рейтингида 104 давлат орасида 80-ўринни эгаллади. Ўтган йилга нисбатан мамлакат икки поғонани йўқотди (78-ўрин эди).

"KAPITAL SUG‘URTA" АЖнинг лицензияси вақтинча тўхтатилди

Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрларга риоя қилинмаганли учун жаримага тортилди. "KAPITAL SUG‘URTA" АЖнинг молиявий ҳисоботларини ўрганиш натижаларига кўра қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрларга риоя қилинмаганлик фактлари аниқланиб, натижада 162,0 млн сўм миқдорида жарима солинди, дея хабар бермоқда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Матбуот хизмати.

Бугун Сурхондарёнинг 14 та туманида свет ўчади

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Сурхондарё ҳудудий филиалининг ахборотига кўра, эртага, 11 январь куни вилоятнинг қуйидаги ҳудудларининг электр таъминотида таъмирлаш, қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилади: Ангор тумани;   “Илғор” ва “Тўлқин” маҳалларида. Бандихон тумани;   “Фаровон”, “Баҳористон”, “Чинор” ва “Навбаҳор” маҳаллаларида.

Президент Қорақалпоғистонни иқтисодий ривожлантириш чораларини муҳокама қилди

Президент Шавкат Мирзиёев10 январь куни Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ишлар таҳлили ва келгуси вазифалар муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди. Давлатимиз томонидан Қорақалпоғистониқтисодиётини кўтаришга, одамларнинг турмуш сифатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш учун грузиялик экспертлар гуруҳи иш бошлади

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида ижтимоий ҳимоя тизимини янада такомиллаштириш юзасидан грузиялик Мери Маглаперидзе хоним бошчилигидаги халқаро экспертлар гуруҳи иш бошлади. Мери Маглаперидзе – Грузиянинг ижтимоий ҳимоя соҳасидаги масъул агентлик директори.

Ўзбекистондаги энг талабгор университетлар рўйхатида иккинчи ўринни SIUT эгаллади

Самарқанд халқаро технология университети (SIUT) Scienceweb талқинига кўра, Ўзбекистон олий таълим муассасалари илмий тадқиқотлар миллий маълумотлар базасида иккинчи ўринни эгаллади. Айтиш жоизки, SIUT мамлакатдаги энг ёш университетларидан биридир.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.