Ўзбекистон билан Венгрия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти 7 май куни қўшма Ҳукуматлараро комиссия тадбирларида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийяртони қабул қилди. Бу ҳақда  Президент матбуот хизмати хабар берди.

UzAuto Motors Gentra учун шартномани қайта очмоқда

Chevrolet Lacetti, Damas ва Labo учун шартнома тузиш эртага бошланади. Автомобилларни шу заҳоти олиб кетиш имконияти мавжуд бўлади.

Наманганда МИБ кредитни тўламаган шахснинг 777 рақамли KIA Stinger’ни тортиб қўйди

Унинг АТБ "Капиталбанк"дан кредит ва фоизларидан 306 млн сўм қарздорлиги борлиги сабабли унга тегишли бўлган автомашина жарима майдончасига қўйилди. МИБ Наманган вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда суд қарорига кўра АТБ "Капиталбанк"дан кредит ва унинг фоизларидан 306 млн сўм қарздорлиги борлиги сабабли қарздор фуқарога ихтиёрий муддатда суд қарорида кўрсатилган маблағни тўлаб қўйиш юзасидан огоҳлантирилган.

Ўзбекистонликлар кўпроқ қайси касалликлардан вафот этаётгани очиқланди

Ўзбекистон аҳолисининг аксарият қисми қон айланиш тизимидаги касалликлардан вафот этиши аниқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Бугун 10 нафар боксчимиз Осиё чемпионати олтин медаллари учун жанг қилади

Бугун қитъа биринчилигининг финал баҳслари бўлиб ўтади. Осиё чемпионатининг сўнги куни доирасида бугун 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида ҳал қилувчи босқич жанглари ўтказилади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ўртасида Келишув имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларининг ердан фойдаланиш ва қайта тиклашга таъсирини баҳолаш дастури” лойиҳаси доирасида биохилма-хилликни кўпайтириш ҳамда глобал атроф-муҳит учун ишлаб чиқариш ландшафтларида экотизимларни сақлаш ва тиклаш мақсадида қиймати 1,1 млн. АҚШ доллари миқдорида Келишув имзоланди.

Сурхондарёда кучли сел оқибатида 360 бош қўй нобуд бўлди

Сурхандарёда 3 кун давом этган ёғингарчилик сабабли қўйлар нобуд бўлган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Президент янги тайинланган элчиларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Мирзиёев Венгрия, Эрон, Чехия, Ўмон ва Жазоирнинг янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Амударё устидан ўтувчи қўшма кўприкда транспорт ҳаракати тўхтатилади

Амударё устидан ўтувчи қўшма кўприкда 7-9 май кунлари автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти хабар берди.

Қорақалпоғистон билан Хоразмни боғловчи янги кўприк вақтинча ёпилади

Қипчоқ – Блок пост станциялари оралиғидаги темир йўлда қўшимча ишлар олиб борилиши сабаб кўприк 2 кунга ёпилмоқда. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ хабарига кўра, Амударё вилоятининг Қипчоқ – Блок пост станциялари оралиғидаги темир йўл кесишмасини жиҳозлаш бўйича қўшимча ишлар олиб борилиши муносабати билан 2024 йил 7 май куни соат 14:00 дан 9 май соат 14:00 гача автотранспорт воситалари ҳаракати қўшма кўприкда вақтинча тўхтатилади.  Ушбу давр мобайнида автотранспорт воситалари ҳаракати "Қипчоқ понтон кўприги" орқали амалга оширилади.

Мутлақ жаҳон чемпиони қийин жангда нокаут эвазига ғалаба қозонди

Япония пойтахти Токио шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилди. Кечанинг марказий жангида иккинчи енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ мексикалик Луис Нерига қарши жанг қилди.

Фарғонада Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон махсус хизматлари раҳбарлари учрашди

Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов, Қирғизистон вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари – Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев, Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Соймўмин Ятимов ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар чоғида томонлар очиқ ва махфий тарзда минтақавий хавфсизликни таъминлашга оид барча муаммолар тўпламини атрофлича муҳокама қилдилар.

Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024 – 2028 йилларга мўлжалланган миллий стратегия тасдиқланди

«Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш орқали уларнинг аҳоли саломатлиги ва мамлакатимиз генофондига салбий таъсирини бартараф этиш стратегик чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-73-сон, 06.05.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024 – 2028 йилларга мўлжалланган миллий стратегия тасдиқланди

«Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш орқали уларнинг аҳоли саломатлиги ва мамлакатимиз генофондига салбий таъсирини бартараф этиш стратегик чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-73-сон, 06.05.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Қиётда қиёси йўқ ўзгаришлар

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси бошчилигида йил бошида Самарқанд вилояти тўрт сектори ҳудудидаги ижтимоий-иқтисодий шароити оғир тўрт маҳаллада “Обод хонадон — обод кўча — обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланганди. Жумладан, Иштихон тумани Қиёт маҳалласида ҳам аҳоли хонадонларидан бошлаб ҳудуд инфратузилмасигача бўлган муаммоларга ечим топиш, одамлар турмуш тарзини яхшилашга киришилганди.

Тошкентдан Самарқанд ва Қаршига қўшимча "Афросиёб" поездлари қатнови йўлга қўйилди

Қўшимча поездлар 8 майдан 12 майга қадар ҳаракатланади. Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 8 ва 9 май кунлари Тошкент – ​​Қарши – Тошкент йўналишида, 10, 11, 12 май кунлари Самарқанд – Тошкент – Самарқанд йўналишида қўшимча тезюрар "Афросиёб" поездлари қатнови йўлга қўйилди.

Ўзбекистонда Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази ташкил этилмоқда

Бу ҳақда президентнинг тегишли фармони имзоланиб, миллий марказга қатор вазифалар белгиланди. "Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг назоратини амалга ошириш орқали уларнинг аҳоли саломатлиги ва генофондга салбий таъсирини бартараф этишга қаратилган" Президент фармони имзоланди.

Сурхондарёда сел келиши натижасида 400 га яқин қўйлар нобуд бўлди

Нобуд бўлган қўйлардан ҳар хил касалликлар тарқамаслиги учун дезинфекция қилиниб кўмилди. Сурхондарё вилоятида бир гала қўйлар жасадини юк машинасидан чуқурликка тўкилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея парламентлари ҳамкорликда янги лойиҳаларни йўлга қўяди

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Корея Республикасининг Миллий Ассамблеяси делегациясини қабул қилди. Учрашувда томонлар икки давлат парламентларининг алоқалари ҳозирда янги босқичга кўтарилганини, яқин дўстлик ришталарига, халқларимизнинг менталитети, анъана ва қадриятлари ўхшашлигига асосланган алоқалар стратегик шериклик муносабатлари даражасида ривожланиб бораётганини қайд этдилар.

Қўшимча поездлар ҳаракати 10, 11, 12 май кунлари амалга оширилади

“9-май — Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2024 йилнинг 10, 11, 12 май кунлари 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистонда автомобилларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун йиғим яна пасайтирилди

Апрель ойидаги кескин ўсишдан сўнг автомототранспорт воситалари, электромобиллар, автомототранспорт воситалари ва тиркамаларни қайта рўйхатдан ўтказиш ставкаси аввалги ҳажмига — 34 минг сўмга қайтди. Ички ишлар вазирининг автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалар)ни рўйхатга олиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун ундириладиган тўлов ставкаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи буйруғи қабул қилинди.

Тошкентда туман кадастр бошлиғи $25 минг пора билан ушланди — видео

ДХХ Давлат кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт туман филиали бошлиғини пора олаётганда қўлга олди. Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Давлат кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт туман филиали бошлиғи ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, тумандаги 20 сотих ер майдонида қурилган уй-жой учун кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига, ўзининг хизмат хонасида 25 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида ушланди.  Ҳозирда мазкур мансабдор шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Ўрта бўғин судларида апелляция ва кассация тартибида иш юритишнинг ҳуқуқий асоси яратилди

АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов «Судлар томонидан маъмурий ишларни апелляция ва кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми Қарори мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берди: Пленум қарорида қонуний кучга кирмаган суд қарорларини шикоят ёки протест асосида апелляция тартибида, қонуний кучга кирган суд қарорларини кассация тартибида қайта кўришнинг асосий жиҳатлари, иш юритишнинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган. Шунингдек, ушбу ҳужжатда судларда ягона амалиётни шакллантиришга оид муҳим тушунтиришлар ҳам ўз ифодасини топган.

Ўзбекистонда 198 нафар қатағон қурбони оқланди

Олий судга Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси қошидаги Учлик Кенгашларининг махсус йиғилишининг 1930-1938 йиллардаги қарорларига кўра ҳозирги Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Хоразм, Бухоро, Жиззах ва Наманган вилоятлари ҳудудларида аксилинқилобий мақсадларда ҳаракатлар ва қуролли қўзғолонлар, террорчилик, бандитизм ва шпионаж содир этиш, Туркфронт махсус бўлими ҳайъати ҳамда Бутун Россия фавқулодда комиссияси Президиумининг махсус йиғилишининг 1920-1921 йиллардаги қарорларига кўра ҳозирги Фарғона вилояти ҳудудида босмачилик ҳаракатида иштирок этиш ҳамда ЎзССР Олий судининг 1938 йилдаги ҳукмига кўра партия ташкилотларида аксилшўро фаолиятини амалга оширганликда айбланган 198 нафар шахсга оид 11 та жиноят иши келиб тушиб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 20 млн сўмдан пул мукофоти берилади

Фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш тўғрисида президент фармони қабул қилинди. Ўзбекистонда 9 май — Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиши муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларини мукофотлаш белгиланди.

Наманганда банкнинг офис бошлиғи 1,5 млрд сўм пулларни ўзлаштириб юборди

У кассадан ушбу пулни олиб, 3-хонали квартира ҳамда Malibu харид қилган аниқланган. Бош прокуратура департаменти хабарига кўра, ўтказилган терговга қадар текширувда ҳудудий тижорат банкининг Янгиқўрғон банк хизматлари офиси бошлиғи Д.Ш.

Давлат гранти 4 йилга эмас, балки ҳар йили аълочи талабалар ўртасида қайта тақсимланади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида олий таълим тизими бўйича бўлган тақдимотда айтиб ўтилди. Давлат раҳбари бугун ўтказилган видеоселекторда бу тизимни адолатли йўлга қўйиш, ёшларга ва ота-оналарга етказиш зарурлигини таъкидлади.

Босмачилик билан айбланиб, ўлим ва қамоқ жазоларига ҳукм қилинган 205 нафар шахс Олий судда оқланди

Улар 1930 йилларда босмачилик ҳаракатида иштирок этиш ва партия аксилшўро фаолиятини амалга оширганликда айбланган. Олий Суд хабарига кўра, ҳозирги Фарғона вилояти ҳудудида босмачилик ҳаракатида иштирок этиш ҳамда ЎзССР Олий судининг 1938 йилдаги ҳукмига кўра партия ташкилотларида аксилшўро фаолиятини амалга оширганликда айбланган 205 нафар шахсга оид 12 та жиноят иши келиб тушиб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди.

Хотин-қизлардан ОТМларда ўқиш учун тавсияномага аризалар қабули бошланди

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизларга тавсиянома бериш учун аризалар қабул қилиш бошланганлигини маълум қилди. Мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат олий таълим муассасаларига алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини хавфидан огоҳлантирилди

“Ўзгидромет” 9-11 май кунлари кутилаётган ноқулай об-ҳаводан огоҳлантирди. 9-11 май кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.