Аввалроқ хабар берганимиздек, Шавкат Мирзиёев Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказмоқда. Йиғилишда Президент «дунёдаги қудратли марказлар очиқчасига босим ўтказишни» бошлаганига айтди.
Аввалроқ хабар берганимиздек, Шавкат Мирзиёев Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказмоқда. Дунё миқёсидаги иқтисодий инқироз ва пандемия таъсирига қарамасдан, маънавий-маърифий ишларни кучайтириш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш учун 2024 йилдан бошлаб ҳар йили 100 миллиард сўмдан маблағ ажратилади.
Аввалроқ хабар берганимиздек, Шавкат Мирзиёев Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказмоқда. Президентимиз халқаро майдонда маданий дипломатиямизнинг ўрни тобора ортиб бораётганини таъкидлади.
2018 йилдан 2023 йилнинг 10 декабригача Андижон вилояти Избоскан туманига ҳокимлик қилган Серобиддин Исмоилов қамоққа олинди. У мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ер бериш тартибини бузишда айбланмоқда.
«Илгари манфаатларини дипломатия билан ҳимоя қилган қудратли марказлар энди очиқчасига босим ўтказиш йўлига ўтяпти. Бундай жараён таъсири мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаяпти», — деди Шавкат Мирзиёев.
АҚШ элчихонаси Ўзбекистон фуқароларининг ноқонуний миграциясини кескин қоралади ва уларни Америкага саёҳат қилиш учун хавфсиз йўллардан фойдаланишга чақирди. Жорий йилнинг 20 декабрь, чоршанба куни АҚШ 119 нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.
Серобидин Исмоилов ЖКнинг бир нечта моддалари билан айбдор дея гумон қилиниб, ҳибсга олинган. Андижон вилояти Избоскан туманининг собиқ ҳокими Серобидин Исмоилов ҳибсга олинди.
Тошкентда туман тушгани сабабли 02:34 дан бошлаб ҳаво кемаларини қабул қилиш учун чекловлар жорий этилди. Ноқулай об-ҳаво шароити (туман) туфайли Тошкент аэропортида маҳаллий вақт билан соат 02:34 дан бошлаб ҳаво кемаларини қабул қилиш учун чекловлар жорий этилди.
Қашқадарёда унаштирилгани айтилган 7 синф қизнинг онаси воқеа тафсилотларини сўзлаб берди. Аввалроқ, Қашқадарёда 7 синф мактаб ўқувчиси унаштирилгани ҳақида видеолар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Шартнома фақат онлайн берилади. Дилерлик марказлари савдо тизимидан ўчирилади ва автосалонларнинг барчаси ёпиқ бўлади.
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари ушлангани борасида хабарлар тарқалди. Қўмита раҳбарияти АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳодисага изоҳ бериб ўтди.
Бугун пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг тизимдаги ёш педагоглар ҳамда иқтидорли ўқувчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Вазир учрашув давомида иштирокчилар томонидан берилган қатор саволлар, жумладан: — ёшларнинг вазир бўлиш учун инсон қандай хислатларга эга бўлиш кераклиги; — соҳа раҳбари сифатида тизимда қандай ўзгаришларни амалга оширгани; — келгуси йилга мўлжалланган режаларнинг энг муҳим учтаси қайсилар эканлиги; — жорий йилда амалиётга жорий этилган янги баҳолаш тизимининг ўзига хос жиҳатлари; — мактаб битирув баҳоларининг олий ўқув юртларига киришдаги таъсири тўғрисидаги кўплаб саволларга батафсил жавоб бериб ўтди.
Фарғонада йил давомида халқаро майдонларда юқори натижаларга эришган спортчилар тақдирланди. Ўзбекистонни халқаро майдондаги шон-шуҳратини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшган 54 нафар спортчига вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда совғалари топширилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 21 декабрь куни ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаевни қабул қилди. Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, уларни аниқ мазмун билан бойитиш масалалари кўриб чиқилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Н.Й.” МФЙ ҳудудида фаолият юритувчи балиқхонада ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 199,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланган. Шу каби, Департаментнинг Андижон ва Олмалиқ шаҳар бўлимлари томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда «Й.Ш.” МЧЖ масъул шахслари “Х.” МФЙ ҳудудидаги қўп қаватли уйларнинг сув насоси ва ёритгичларини, Олмалиқ шаҳрида эса “Я.Б.” МФЙ ва “А.” ширкати масъул шахслари сув насосни ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига улаб, жами 113,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Анҳор соҳилида Олимпия шон-шараф музейи ёнида “ободонлаштирувчилар” дарахт кўчатларини узиб олиб, катта дарахтларнинг илдизларига зарар етказишган. Экологлар ва жамоатчилик норозилик билдирмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Фармойишига биноан Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ва Пара Осиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар, уларни тайёрлаган мураббийларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари, спорт федерациялари масъуллари, спортчи ва мураббийлар, ОAВ ходимлари иштирок этишди.
Россия ТИВ расмийси Мария Захарова рус сиёсатчиси Захар Прилепиннинг Ўзбекистонни Россияга қўшиб олиш бўйича таклифига муносабат билдириб, суверенитетни ҳурмат қилиш ўзаро мажбурият эканини таъкидлади. Унинг таклифи Россиянинг расмий позициясидан анча узоқда, деди Захарова.
Кеча Энергетика вазирлиги ва Хитойнинг электромобиллар ишлаб чиқарувчиси Henan Suda вакиллари электрокарлар учун қувватлаш шохобчаларини қуришга келишиб олишган. 10 йил ичида мамлакатимизда хорижий шерик билан биргаликда ишлаб чиқилган 50 мингта электр ёнилғи қуйиш шохобчалари пайдо бўлиши тахмин қилинмоқда.
Қалин туман туфайли Наманган ва Фарғона аэропортларида ҳаво кемаларининг қўниши ва учиши вақтинча чекланди. Айрим рейслар Тошкентга йўналтирилди.
Мудофаа вазирлиги Конституциянинг 153-моддасидан иқтибос келтириб, Ўзбекистон ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли Қуролли Кучларга эга эканини эслатди. Бу рус сиёсатчиси Ўзбекистонни Россияга қўшиб олиш ҳақидаги баёнотидан сўнг ТИВ Россия элчисини вазирликка таклиф этгани фонида юз берди.
Ўртоғини тўйида Spark томида "сайр" қилганлар жазога тортилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Фарғонада бир нечта йигитлар ҳаракатланиб кетаётган Spark устида чиқиб олишгани акс этган видео тарқалди.
Рус сиёсатчиси Захар Прилепиннинг Ўзбекистонни Россияга қўшиб олиш ҳақидаги баёнотидан сўнг Россия элчиси Олег Мальгинов Ўзбекистон ТИВга таклиф этилди. Унга бу каби чиқишлар провокацион бўлиб, икки халқ ўртасидаги муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги билдирилди.
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев UFC-299 турнирида жанг қилмоқчи. Бу ҳақида Махачевнинг менежери Ризвон Магомедов билан суҳбатда бўлган журналист Игор Лазорин маълум қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисини сайловдаги «ишончли ғалабаси» билан табриклади. 10−12 декабрь кунлари ўтказилган сайловларда 89,6 фоиз овоз йиғган ас-Сиси кетма-кет учинчи муддатга Миср президенти этиб сайланди.
Россиялик сиёсатчи Захар Прилепин СССРга тегишли бўлган барча ҳудудларни тиклаш таклифи билан чиқди. У мисол сифатида Ўзбекистонни қўшиб олиб, у ерда рус тилини ўргатиш кераклигини айтди.
Ҳозирги вақтда ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб бориляпти. Бугун соат 14:13 да водий вилоятлари истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли "Л-524" электр узатиш тармоғида носозлик юзага келди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 декабрь куни Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан телефон орқали мулоқотда уни Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан самимий қутлади. Сайловчиларнинг фаол иштироки ва овоз бериш натижалари дўст Миср халқи амалдаги давлат раҳбарининг сиёсати ва ислоҳотлар дастурини кенг қўллаб-қувватлаётганидан далолат экани қайд этилди.
Тошкент вилояти Пискент туманида паррандачилик фермасида ёнғин чиқди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2023-йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрида таклиф этилган уй-жой ижара нархларини таҳлил қилди. 2023-йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўртача таъмирланган уй-жой учун ижара нархлари тушишда давом этган бўлса, тўлиқ таъмирланган уйлар учун бироз кўтарилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.