Тарихда илк бор ўзбекистонлик ММА жангчиси UFC рейтингидан жой олди

Янгиланган рейтингдан ярим оғир вазн тоифасидаги ўзбекистонлик жангчи Богдан Гусков ҳам жой олди. UFC Вегас 91 турнирида Раян Спенни нокаутга учратган Богдан рейтингда 12-поғонани банд этди.

Ўзбекистонда давлат боғчалари учун ойлик тўлов миқдори ошади — нархлар рўйхати

Дастлаб 2024 йил 1 июндан нархлар ошади сўнг, 2025 йил 1 январдан бошлаб яна кўтарилади. “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Дзюдо. Бугун IJF президенти билан учрашув бўлиб ўтди

Вазирликда ИЖФ бош директори билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Бугун Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигида Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Бош директори, Халқаро киберспорт федерацияси президенти Влад Маринеску билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг янги элчиси Сингапур Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алишер Қаюмов Сингапур Президенти Тарман Шанмугаратнамга ишонч ёрлиқларини топширди. Ўзбекистон элчиси шарафига «Истана» ҳукумати қароргоҳида фахрий қоровул саф тортди.

Оҳангаронда 1500 га яқин дарахт ёқиб юборилди

Тошкент вилояти Оҳангарон туман, «Қораҳтой» маҳалласида боғ ёқиб юборилган.  Маълум қилинишича, боғда 1500 га яқин дарахт ёниб кетган.

2023-йилда аукцион савдоларига қўйилган бўш ер майдонлари 2022-йилдагига нисбатан 1,5 баравар ортган

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2022-2023 йилларда Ер участкалари ва унга бўлган ҳуқуқларни электрон онлайн-аукцион орқали сотиш динамикасини таҳлил қилди. Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида электрон онлайн-аукцион орқали ер участкаларини сотишдан тушган маблағлар 2022-йилда 989,3 млрд.

Тошкент вилоятида 864 қути “Терафлекс Адванс” номли дори воситасини сотаётган икки шахс ушланди

Улар мазкур дори воситасини 16750 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди.

Ўзбекистон U23 терма жамоасининг икки нафар футболчиси финалда ўйнамайди

Легионерларимиз Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клублари ихтиёрига жўнаб кетмоқда. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар тарқатди.

Тошкентдан Чорвоққа мавсумий автобус қатнови бошланди

Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига («Чорвоқ» эркин туристик зонасига) график асосида қатновчи мавсумий автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди. Автобуслар «Машинасозлар» метро бекатидан соат 8:00 ва 18:00 да жўнайди.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 1 май куни чанг-тўзон кузатилади

“Ўзгидромет” 1 май, чоршанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Тошкентдан Чорвоққа автобуслар қатнови тикланди

Автобуслар кунига икки марта эрталаб ва кечқурун ҳаракатланади. Пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ("Чорвоқ" эркин туристик зонасига) график асосида қатновчи мавсумий автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди.

Ўзбекистонда геология соҳасига ҳар йили 1 триллион сўмдан маблағ ажратилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни геология ва кон-металлургия соҳаларидаги вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Тошкент вилоятидаги 6 та туманга янги радарлар ўрнатилади

Тошкент вилоятидаги 6 та туманга янги радарлар ўрнатилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонда камбағаллик чегараси миқдори янгиланди

Энди ойига 648 минг сўмдан кам даромад билан яшаётган Ўзбекистон фуқаролари камбағал деб топилади. Статистика агентлиги томонидан "Аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қиймати ва камбағаллик чегарасини ҳисоблаш тартиби тўғрисида низом"га асосан минимал истеъмол харажатлари қиймати қайта ҳисобланди.

Болалар орасида саратон касаллигини даволаш бўйича янги келишув имзоланди — ССВ

Пойтахтимизда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг Болаларни саратон касаллигидан даволаш учун дори воситалари билан таъминлаш бўйича Глобал платформасида иштирок этиши тўғрисидаги келишувни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Унга асосан юртимизнинг 14 та тиббиёт муассасаси саратон касаллигига чалинган болалар учун сифатли дори воситаларини узлуксиз қабул қилиши ҳамда уларни бу йўналишда ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши кўзда тутилган.

Пойтахтнинг учта туманида газ таъминоти қисман тўхтатилади

Туманларда газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт, Олмазор, Яшнобод туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади.

Президент Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритган футболчиларни табриклади

Ўзбекистон ОТЖ футболчилари кеча Индонезияни мағлуб қилиб, Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритишди. Қатарда футбол бўйича ёшлар ўртасида бўлиб ўтаётган Осиё кубогида муваффақиятли иштирок этиб, бирйўла финал йўлланмаси ҳамда шу йил ёзда Парижда ўтказиладиган Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси футболчиларини табриклади.

Тошкент шаҳрида май ойида ҳам иссиқ сув таъминоти 4 кунга ўчирилади

Тошкентда иссиқ сув таъминотининг баҳорги режалаштирилган тўхташлари май ойида ҳам давом этади, деб хабар бермоқда «Veolia Energy» матбуот хизмати. Аниқлик киритилишича, мутахассислар таъмирлаш ишларини, жумладан, клапанларни алмаштириш, тармоқ насосларини тўлиқ текшириш ва алмаштириш, электр таъминоти тизимларини текшириш, қозонхоналарнинг қувурлари ва тегишли жиҳозларини демонтаж қилиш ва ўрнатиш, шунингдек, профилактика ишларини олиб борадилар.

Президент Шавкат Мирзиёев геология ва кон-металлургия соҳаларидаги вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни геология ва кон-металлургия соҳаларидаги вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Мамлакатимизда геология соҳасига ҳар йили 1 триллион сўмдан маблағ ажратилиб, манзилли дастурлар амалга оширилмоқда.

Юрак соғлом бўлишининг 8 қоидаси ҳақида биласизми?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, юрак-қон томир касалликлари сабабли ўлим ва касалланишнинг етакчи хавф омиллари — юқори артериал қон босими, холестериннинг баланд қиймати, тамаки чекиш ва алкоголь истеъмоли ҳисобланади. Юрак-қон томир тизимининг энг кўп тарқалган хавфли касалликлари: — артериал гипертензия (қон босимининг юқори бўлиши); — юрак ишемик касаллиги; — томирлар атеросклерози.

Сурхондарёда бедарак йўқолган эркакнинг жасади топилди: у ўлдирилган ва молхонага кўмилган

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида валюта айирбошлаш билан шуғулланган эркакнинг жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Тошкентда май ойида қайси ҳудудларда иссиқ сув ўчирилиши маълум қилинди

Veolia Energy Tashkent пойтахтнинг бир нечта туманларида иссиқ сув таъминоти вақти-вақти билан ўчирилади. Veolia Energy Tashkent май ойида режалаштирилган иссиқ сувни ўчириш жадвалини маълум қилди.

Ислом Махачев иккинчи чемпионлик титули ҳақида ўйлаётганини маълум қилди

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев иккинчи титул ҳақида ўйлаётганини айтиб ўтди. “Тўғрисини айтсам, иккинчи чемпионлик титули ҳақида ўйлаяпман.

Президент Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик билан танишди

Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни III Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Сурхондарёда Агробанк бошлиғи автоҳалокатга учради

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида Агробанк бошлиғи банкка олинган янги Onix автомобилини маст ҳолда бошқариб, «авария»га учрагани тўғрисида хабар тарқалди. Ҳолат бўйича расмий маълумот берилди.

Маҳаллаларда аҳоли даромадини ошириш бўйича амалий семинарлар ташкил этилмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент маслаҳатчиси ўринбосари — Халқ қабулхонаси раҳбари У.Муҳаммадиев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи Бухоро вилояти Шофиркон тумани маҳаллаларида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш бўйича амалий семинарлар ташкил этмоқда. Хусусан, бундай очиқ мулоқотлар туманнинг  “Талисафед”, “Гулистон”, “Темирчи”, “Бобоато” каби маҳаллаларда сектор раҳбарлари, жамоат фаоллари, илғор тадбиркорлар ҳамда ишсиз аҳоли вакиллари жалб қилинган ҳолда ташкил этилди.

Жиззахда ноқонуний балиқ овлаганлар ушланди

Балиқларни ноқонуний овлаганлар табиатга 8 млн. дан ортиқ зарар етказган.

Спорт курашлари. Вакилларимиз учун навбатдаги лицензион турнир Истанбулда бўлиб ўтади

9-12 май кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида спорт курашлари бўйича Париж-2024 лицензион турнири бўлиб ўтади. Жаҳон миқёсида ўтадиган ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Ўзбекистонда қайси соҳадаги ишчилар энг кўп маош олиши маълум бўлди

Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги жорий йилнинг биринчи чорагида фаолият турлари бўйича иш ҳақи кўрсаткичларини эълон қилди. Жорий йилнинг январь-март ойларида энг юқори иш ҳақи банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолиятида кузатилди.

Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

Статистика агентлиги минтақалар бўйича иш ҳақи даражаси ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Президент ҳузуридаги Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида (8,1 миллион сўм), Навоий, (6,5 млн.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.