Тошкент метрополитенидаги айрим бекатларнинг иш вақти вақтинча ўзгаради

Иш вақтининг ўзгариши ер усти ҳалқа метро линиясида янги станцияларнинг ишга туширилиши билан боғлиқ. Пойтахт метрополитени матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент метрополитени "Ер усти ҳалқа йўли" линиясининг иккинчи босқичида "Турон" (13-бекат) ва "Қипчоқ" (14-бекат) янги бекатларини ишга тушириш мақсадида уларни мавжуд линия станциялари билан техник боғлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

ЕИнинг санкциялар бўйича махсус вакили 29−30 ноябрь кунлари Ўзбекистонда бўлади

Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О’Салливан 29−30 ноябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу унинг сўнгги етти ой ичида Тошкентга қилган иккинчи ташрифи саналади.

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Бокуда музокара ўтказди

БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури биринчи саммитида қатнашиш учун Бокуга борган Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан музокара олиб борди. 2024 йилни мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни жадал ривожлантириш йили деб эълон қилиш таклиф этилди.

Uzbekistan Airports компанияси Ўзбекистон аэропортлари учун Кадрлар тайёрлаш марказини ташкил қилади

Ўзбекистон аэропортлари ходимлари малакасини ошириш мақсадида Жанубий Кореянинг Korea Airports Corporation компанияси тажрибаси асосида "Uzbekistan Airports" ўқув маркази ташкил этилади. Кореяга ташрифи доирасида Uzbekistan Airports делегацияси Korea Airports Corporation (KAC) вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказди ва авиация саноатининг бир қанча объектларига ташриф буюрди.

Ёш боксчиларимиз бугун Арманистондаги жаҳон чемпионатида иштирокларини бошлашади

Бугун Арманистонда бокс бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати старт олади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда иштирок этяпти.

Шахмат. Афруза Ҳамдамова — U14 тоифасида жаҳон чемпиони!

Айни кунларда жаҳоннинг 14-16-18 ёш категориясидаги энг яхши шахматчилари Италияда бўлиб ўтаётган «Шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати»да иштирок этмоқда. Жаҳон чемпионатида 92 та давлатдан 217 та унвонли шахматчилар иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси озарбайжонлик журналистларни тақдирлади

Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази 2022 йил учун эълон қилинган Ўзбекистонда Озарбайжонга доир танлов якунларини эълон қилди. Шу муносабат билан 26 декабр куни Озарбайжон Маданият Марказида Дунё озарбайжонларининг бирдамлиги куни ва Янги йил байрамига бағишланган тадбир ўтказилди.

Олмаотада интим хизмат кўрсатган ўзбекистонлик аёллар ушланди

Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари бўлган 4 нафар аёл аниқланиб, маъмурий баённома расмийлаштирилган. Олмаотада “Қонун ва тартиб” тадбири доирасида шаҳардаги меҳмонхоналардан бирида интим хизмат кўрсатаётган 11 нафар аёл аниқланган.

Ўзбекистонда ёшлар орасида грипп тарқалиши бўйича Тошкент аҳолиси юқори ўринда — ССВ

Пойтахтдаги болалар клиник шифохоналарига юкламалар йилнинг бошқа даврларига нисбатан ортгани кузатилмоқда. Ўзбекистонда ёш ўғил-қизлар орасида ўткир респиратор касалликларга чалинишнинг асосий улуши Тошкент шаҳри аҳолиси ҳиссасига тўғри келяпти.

24 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади

Ялпи мажлисда давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунлар ҳамда ЖК ва МЖтКга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунлар муҳокама қилинади, Олий суд ва бошқалар таркибини ўзгартириш масалалари ҳам кўриб чиқилади. Жорий йил 24 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатининг қирқ еттинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади.

Польшада илк бор ўзбек брендининг кийим-кечак дўкони очилди

Очилиш маросими Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси томонидан "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси билан биргаликда ташкил этилди. Жорий йил 22 ноябрь куни Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси томонидан "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси билан биргаликда Лодз шаҳридаги "Ptak Fashion City" савдо марказида Андижон вилояти "MT Textile" тўқимачилик компаниясининг "Milana" бренди остидаги дўкони очилиш маросими ташкил этилди.

Бокс. Ўсмирлар терма жамоамизни ЖЧда иштирок этадиган таркибини аниқ бўлди

24 ноябрь - 4 декабрь кунлари Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида, ўсмир боксчилар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилади. Унда бизнинг ўсмирлар жамоамиз ҳам иштирок этади.

Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган 32 ёшли эркак қамалди

Вояга етмаган қизга шаҳвоний шилқимлик қилган эркакка суд ҳукми ўқилди. Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди вояга етмаган қизга шилқимлик қилган эркакка жазо тайинлади.

Асли ўзбек бўлган россиялик журналист Борис Мақсудов Украинадаги ҳарбий амалиётлар чоғида ҳалок бўлди

Уруш мухбири репортажни суратга олиш чоғида дрон ҳужуми оқибатида вафот этди. "Россия 24" телеканали мухбири Борис Мақсудов Запорожье вилоятида (Украина) Украина дронининг зарбаси натижасида олинган жароҳатлардан вафот этди.

Ўзбекистонда кўнгиллиларга дори воситаларининг клиник синовларида қатнашишга расман рухсат берилди

Президент бу бўйича тегишли қонунни имзолади. Президент "Фармацевтика фаолиятини такомиллаштириш муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қонунни имзолади.

Президент ерлардан самарасиз фойдаланаётган ҳокимларни танқид қилди

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигидан олинган 17,5 минг гектар ер тадбиркорларга берилмаган ва аукционга ҳам қўйилмаган. Президент вилоят ҳокимларини бу ерлар йил охиригача аукционга чиқарилмаса, қишлоқ хўжалиги тоифасига қайтарилиши ҳақида огоҳлантирди.

Тошкентда ер усти метролари остида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш учун бинолар қурилади

Ер усти метро линиялари остида бинолар яратишни назарда тутувчи лойиҳа ишлаб чиқилди. Тошкент ер усти транспорт линияларига туташ ҳудудларда савдо ва маиший хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун бинолар яратишни назарда тутувчи лойиҳа ишлаб чиқилди.

Сурхондарёда 114 дона майнинг қурилмаларига эга ферма аниқланди

Давлат ва жамият манфаатларига 425 млн сўмдан ортиқ зарар етказган майнинг-ферма ташкил қилганларга жиноят иши қўзғатилди. Узун туманида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган хонадон аниқланди.

Самарқанд ЮНEСКОнинг навбатдаги анжуманига мезбонлик қилади. У 1985 йилдан бери илк бора Париждан ташқарида ўтказилади

ЮНEСКО Бош конференциясининг навбатдаги сессияси 2025 йилда Самарқандда бўлади. У 1985 йилдан бери илк марта Париждан ташқарида ўтказилади.

Давлат бюджети: 2024 йилда даромадлар ва харажатлар прогнози қандай?

Бу Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси мажлисида қайд этилди.   Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ҳамда 2024 йилги Бюджетнома сенаторлар, экспертлар ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар иштрокида муҳокама этилди.

Истанбулнинг рамзларидан бири бўлган тарихий Ҳайдарпаша вокзали асл ҳолига келтирилмоқда

Тарихидаги энг кенг қамровли қайта тиклаш ишлари олиб борилган Ҳайдарпаша вокзали, бир фильмдаги эпизоддан келиб чиқиб асл ҳолига келтирилди ва аланга остида қолган томи янгиланди. Истанбул Кадикўй қирғоғида жойлашган Ҳайдарпаша вокзалининг қурилиши 1906 йил 30 майда Усмонлилар даври султони Абдулҳамид II нинг буйруғи билан бошланган.

Банк тизимида рақобат даражаси ортаяпти

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан 2023-йилнинг май ва октябрь ойлари оралиғида Ўзбекистон банк тизимида рақобат даражасининг ўзгариши таҳлил қилинди. Банк тизимида рақобат даражасини аниқлаш учун CR (Концентрация нисбати) ва HHI (Херфиндал-Хиршман индекси) концентрация кўрсаткичларидан фойдаланилди.

Пекинда Хитой ва Ўзбекистон ТИВ раҳбарларининг биринчи стратегик мулоқоти бўлди

Ўзбекистон ва Хитой ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ҳамда Ван И Пекинда икки давлат ташқи ишлар вазирларининг биринчи стратегик мулоқотини ўтказди. Унда сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Тошкентда она маст ҳолда одамлар кўз ўнгида ўз қизини дўппослади — видео

Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан маълумот берди. Ижтимоий тармоқларда гул дўконига кириб гул сўраган вақтида онаси В.А.

Тошкентда чиқиндини кўчага ташлаб, Миллий гвардия ходими билан жанжаллашган фуқаро қўлга олинди

Ходим чиқиндини белгиланмаган жойга ташлаган эркакни огоҳлантирган. Аммо, эркак ходимга қаршилик қилиб, уни ҳақоратлаган.

Президент 23 ноябрь куни Озарбайжонга боради

Шавкат Мирзиёев Бокуда ўтказиладиган БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммитида иштирок этиш учун 23−24 ноябрь кунлари Озарбайжонда бўлади.Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 23−24 ноябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Энди вилоят кадастр бошлиқлари бош вазир томонидан тайинланади

Ўзбекистон бош вазири Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш ҳуқуқини олди. Ўзбекистон президенти кадастр соҳаси учун кадрлар тайёрлаш сифати «замондан орқада» эканини таъкидлади.

Навоийда ўтказилган рейдлар давомида қоидани бузган ҳайдовчилардан 1,3 млрд сўмдан кўп жарима ундирилди

Бир кунда эса 1,2 мингта қоидабузарлик учун жами 279 млн сўм миқдорда жарима қарздорлиги ундирилган. Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда кечиктирилган жарима қарздорликларини ундириш мақсадида жорий йилнинг 15 ноябрь кунидан бошлаб кучайтирилган тартибда рейд тадбирлари амалга оширилмоқда.

Тошкент аэропортида автобуснинг самолёт билан тўқнашиб кетганлиги ҳолатига изоҳ берилди

Тўқнашув натижасида Airbus А320 самолётининг бурун конуси шикастланган. “Uzbekistan Airways” АЖ Ахборот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 17 ноябрь куни Тошкент халқаро аэропортида HY054 "Урганч – Тошкент" рейсини бажаргандан сўнг, “Uzbekistan Airways”авиакомпанияси мутахассислари Airbus 320 ҳаво кемасини навбатдаги рейсни амалга ошириш учун тайёрлашаётган бўлган.

Қандолатчилик корхоналарига $3 млнгача ёрдам ажратилади

Экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун 2 йил муддатгача молиявий ресурслар ажратилиши тўғрида президент фармонни қабул қилди. Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев “Айрим саноат тармоқларида сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни қабул қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.