Тошкентда Рамазон Ҳайити намози қандай ўтди. Фоторепортаж

Бугун, 10 апрель куни республика бўйлаб 2070 та масжидда Рамазон Ҳайити муносабати билан байрам дуолари ўқилди. UzNews.uz фотомухбири пойтахтдаги “Минор” масжидига ташриф буюриб, байрамона репортаж тайёрлади

Бокс. Қудратилло Абдуқаҳҳоров АҚШга жўнаб кетди

Суперярим ўрта вазн тоифасида профессионал боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров (20-2-0) Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетди. Чарм қўлқоп устамиз океан ортида ўзининг навбатдаги жанги учун ака-ука Диаслар жамоаси билан биргаликда тайёргарлик кўради.

Бокс. Менежер Исроил Мадримовнинг режалари билан ўртоқлашди

Биринчи ўрта вазн тоифасида WBA чемпиони Исроил Мадримов (10-0-1, 7 КО) мутлақ жаҳон чемпионлигини кўзлаяпти. Мадримовнинг менежери Вадим Корнилов WBC ва WBO камарларини қўлга киритган Себастьян Фундоранинг жамоаси Цзюга реванш беришни ҳамда собиқ чемпион Эррол Спенс билан жанг ўтказиш бўйича музокараларни бошлаганини айтди.

Оғир атлетика. Бугун Акбар Жўраев Жаҳон кубогида иштирок этади

Бугун Таиланддаги Жаҳон кубогида юртимиз шарафини 3 нафар ватандошимиз ҳимоя қилади.Аёллар ўртасида -89 кг вазн тоифасида Турсуной Жабборова, эркаклар ўртасида -109 кг вазн тоифасида Шарофиддин Амриддинов ҳамда Акбар Жўраев баҳсларда иштирок этади.

2024 йилда жами 23,8 минг нафар ҳунармандларга 44,7 млрд сўм субсидия маблағлари ажратилиши режалаштирилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Республика «Ҳунарманд» уюшмаси бошқарма бошлиғи Жамшид Тиляков маълум қилди. Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар 5 турда туман (шаҳар)ларнинг тоифасига қараб ажратилади: Биринчи «Уста-шогирд» анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга шогирдлар тайёрлаш, зарур хом ашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун — 6 ой давомида ажратилади; Иккинчи шогирдларга — мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш учун; Учинчи усталарга — интернет сайтларини яратиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатлари учун; Тўртинчи ҳунармандларнинг «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадали харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача (1 700 000 сўм); Бешинчи Ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойини мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган ҳар бир иш жойи бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваригача ,(13 600 000) миқдорда субсидия ажратилади.

Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги парламентлараро алоқалар янада мустаҳкамланади

Сўнгги йилларда Ўзбекистон прагматик ва чуқур ўйланган ташқи сиёсат юритиш, қўшни давлатлар билан яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини жадал ривожлантириш, ташқи алоқалар географиясини кенгайтиришга устувор аҳамият қаратиб, иқтисодий дипломатияни кучайтирмоқда. Ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар натижасида нафақат яқин қўшниларимиз, балки иқтисодий жиҳатдан етакчи давлатлар билан ҳам тенг манфаатли ҳамкорлик юқори поғонага кўтарилмоқда.

Cаноат зоналарида тадбиркорлик субъектларига ер участкаларининг сотилиши

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан саноат зоналарида тадбиркорлик субъектларига ер участкаларининг сотилиши таҳлил қилинди. Бугунги кунда республикамиз бўйича жами 766 та саноат зонаси фаолият юритаяпти.

Супермаркетларда бодринг арзонлашди, помидор эса қимматлашди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди. Мониторинг натижалари 6 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*.

Тошкентда метрода қизга шаҳвоний шилқимлик қилган яна бир эркак 5 суткага қамалди

24 ёшли эркак одам кўплиги сабаб унинг қўли қизнинг белидан пастки қисмига тегиб кетганлигини айтган. Тошкентда метрода ўзига нотаниш бўлган қизга тегажоғлик қилган эркакка суд ҳукми ўқилди.

Жиззах шаҳри ва бир нечта туманлар ўртасида тепловоз қатнови йўлга қўйилади

Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик ва Мирзачўл туманларидан Жиззах шаҳрига тепловозда бориш мумкин бўлади. Сентябрдан бошлаб Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик ва Мирзачўл туманларини Жиззах шаҳри билан боғловчи “Иржар – Дўстлик – Жиззах” йўналишида тепловоз қатнови йўлга қўйилади.

Мудофаа вазирлиги томонидан илк бор Ўзбекистон мудофаа саноати кўргазмаси ўтказилади

"Технофест-2024" кўргазмаси май ойи бошида пойтахтдаги "Ғалаба боғи" мажмуасида бўлиб ўтади. Мудофаа вазирлиги томонидан жорий йилнинг 2-3 ва 4 май кунлари пойтахтда жойлашган "Ғалаба боғи" мажмуасида илк бор мудофаа саноатига оид "Технофест-2024" кўргазмаси ўтказилади.

Ҳайит намози ўқиладиган масжид атрофидаги кўчалар ва йўлларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг Рамазон ҳайитининг биринчи куни 10 апрелга тўғри келиши ҳақидаги қарорини инобатга олиб, жорий йилнинг 10 апрель куни пойтахтдаги 125 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИББ хабар берди.

Тошкентда юк машиналари ҳаракати икки кунга чекланади

Пойтахтда юк автомобилларининг ҳаракатланиши 2 кунга тўлиқ чекланади. Бу хақда Тошкент шаҳар ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Сўнгги етти йилда Жиззахда катта ўзгаришлар бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Томорқа ерларидан самарали фойдаланишда аутсорсинг қандай аҳамиятга эга?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Ўзбекистонда томорқа ерларига сифатли аутсорсинг хизмати кўрсатиш даражасини таҳлил қилди. Томорқа аутсорсинги — бу томорқадан фойдаланишда ишлаб чиқаришнинг бир қисмини бошқа ихтисослашган ташкилотга бериш орқали сифатга эришиш бўлиб, бундай тизим ривожланган мамлакатларда яхши йўлга қўйилган.

Тошкентда 125 та масжидда Рамазон ҳайит намози ўқилади

Ҳайит намози ўқиладиган масжид атрофидаги кўчалар ва йўлларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг Рамазон ҳайитининг биринчи куни 10 апрелга тўғри келиши ҳақидаги қарорини инобатга олиб, жорий йилнинг 10 апрель куни пойтахтдаги 125 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда.

Пойтахтда юк автомобилларининг ҳаракатланиши 1 кунга тўлиқ чекланади

Рамазон ҳайити ўтказилиши сабаб хавфсизлик чораларини кўриш режалаштирилган. Рамазон ҳайити муносабати билан хавфсизлик чораларини кўриш мақсадида Тошкент шаҳрига юк автомашиналарининг кириши ва шаҳарда ҳаракатланиши тўлиқ чекланади.

Абдулла Арипов Грузия делегацияси билан учрашув ўтказди

Грузия Парламенти Раиси Шалва Папуашвили бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлиб турибди. Жорий йилнинг 8 апрель куни Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Грузия делегацияси билан учрашув ўтказди.

Ҳайит куни жамоат транспорти бепул хизмат кўрсатади

Ҳайит куни жамоат транспорти бепул хизмат кўрсатади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасида Рамазон ҳайити байрамини осойишта ва юқори кайфиятда ўтказишга бағишлаган видеоселектор йиғилишида маълум қилинган.

Президент чин кўнгилдан пушаймон бўлган маҳкамларни афв этди

Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, бағрикенглик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 426 нафар шахс афв этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳрида барпо этилган Киберспорт аренасида ёшлар билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳрида барпо этилган Киберспорт аренасида ёшлар билан учрашди. Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 16 ноябрдаги қарорига мувофиқ, киберспорт турлари оммалаштирилмоқда.

Президент 420 нафардан ортиқ маҳкумни афв этди

Афв этилганларнинг 11 нафари чет эл фуқаролар, 50 нафари аёл, 13 нафари 60 ёшдан ошган эркаклар, 157 нафарини ёшлар. Президент “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити намозини ўқиш вақти эълон қилинди — жадвал

10 апрель куни Ўзбекистондаги барча масжидларда Рамазон ҳайити намози ўқилади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкентда байрам намози вақти соат 06:10 га тўғри келишини маълум қилди.

Жиззахда 6 миллиард 100 миллион долларлик лойиҳалар режалаштирилган

Охирги беш йилда Жиззах вилоятига 4 миллиард доллардан ортиқ инвестициялар кириб келган. 50 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 861 миллион долларлик экспорт қилинган.

Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги “ADM Jizzakh” автомобиль заводи фаолияти билан танишди — видео

Мазкур заводда уч йилда Kia, Chery ҳамда Haval брендлари остида 23 турдаги 36 мингта автомобиль ишлаб чиқарилди. Қайд этилишича, “ADM Jizzakh” масъулияти чекланган жамияти саноат зонасида самарали фаолият юритаётган корхоналардан бири.

Новак Жокович тарихдаги энг кекса ATP рейтинги етакчисига айланди

Сербиялик теннисчи Новак Жокович тарихдаги энг кекса ATP рейтинги етакчисига айланди. 7 апрел ҳолатига кўра, Жокович 36 ёш-у 321 кунлик.

Наманганда инсон буйрагини $4 мингга сотмоқчи бўлган шахс ушланди — видео

У андижонлик фуқаро билан гаплашиб, унинг буйрагини Тожикистонда сотиб бермоқчи бўлган. Наманган вилояти ИИБ хабарига кўрa, вилоятнинг Косонсой туманида яшовчи шахс Андижоннинг Булоқбоши туманида яшовчи фуқаро билан гаплашиб, унинг бир буйрагини сотиб беришга келишган.  Келишувга кўра, улар Тожикистонга бориши ва жарроҳлик амалиёти ўша ерда ўтказилиши керак бўлган.

Рамазон ҳайитида кетма-кет уч кун дам берилади

Президент фармонига кўра, Рамазон ҳайити муносабати билан кетма-кет 3 кун дам олиш куни белгиланган.  Булар: — 10 апрел, чоршанба — Рамазон ҳайити куни; — 11 апрел, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни; — 12 апрел, жума — 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни, 5 кунликларга 13 апрел, шанбадан кўчирилган дам олиш куни; 13 апрел, шанба — барча учун иш куни саналади; 14 апрель, якшанба — барча учун дам олиш куни.

Президент Жиззах шаҳрида қурилаётган “Янги Ўзбекистон” турар-жой массивини бориб кўрди

Лойиҳа уч босқичда 9, 12 ва 16 қаватли бўлган 105 та кўп қаватли уйни қуришни назарда тутади. Шавкат Мирзиёев маҳаллий аҳолига имтиёзли ипотека асосида уй-жой сотиб олиш имкониятини бериш бўйича топшириқлар берди.

"Рамазон Ҳайити" куни Тошкентда автобуслар ҳам соат 04:00 дан иш бошлайди

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ автобус саройларига бириктирилган автобуслар иш фаолияти вақти маълум қилди. "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ хабарига кўра, байрам кунлари "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ автобус саройларига бириктирилган автобус йўналишларининг фаолияти қуйидаги тартибда ташкил этилади: 10 апрель, чоршанба – Рамазон ҳайити куни.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.