Ёш боксчиларимиз тўлиқ таркиб билан Осиё чемпионатига йўл олишди

23 октябрь - 3 ноябрь кунлари Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда тўлиқ таркиб билан иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада қатнашиш учун Астана шаҳрига жўнаб кетди.

UFC-294 иштирокчилари қанча гонорар олгани маълум бўлди

БААнинг Абу-Даби шаҳрида 21 октябрь, шанба куни  UFC 294 мусобақаси бўлиб ўтди. Турнирда иштирок этган спортчиларнинг қанча гонорар олгани маълум бўлди.

UFC-294. Барча жанглар натижалари

БААнинг Абу-Даби шаҳрида 21 октябрь, шанба куни  UFC 294 мусобақаси бўлиб ўтди.Кечанинг асосий жанги Ислом Махачев ва Александр Волкановски ўртасида кечди.

USAID маъмури Саманта Пауэр Ўзбекистонга ташриф буюради

23−24 октябрь кунлари АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги маъмури Саманта Пауэр Ўзбекистонда бўлади. У Марказий Осиёда минтақавий алоқалар бўйича биринчи С5+1 вазирлар конференциясини ўтказади.

БААдаги UFC 294 мусобақасида Махачев Волкановскини нокаут билан мағлуб этди

Енгил вазн тоифасида Ultimate Fighting Championship (UFC) чемпиони россиялик Ислом Махачев Абу-Даби (БАА) шаҳрида ўтказилган 294-рақамли турнирда аралаш яккакураш (ММА) бўйича австралиялик Александр Волкановскини мағлуб этди. Доғистонлик биринчи раунддаёқ нокаут эвазига ғалаба қозонди.

Чимаев UFC 294 мусобақасида Усмонни ҳакамлар қарори билан мағлуб этди

Аралаш яккакураш (ММА) бўйича чеченистонлик бўлган Ҳамзат Чимаев Абу-Даби (БАА) шаҳрида ўтказилаётган Ultimate Fighting Championship (UFC) турнири доирасида нигериялик Камару Усмонни мағлуб этди. Чеченистонлик жангчи ҳакамларнинг кўпчилик овози билан ғалаба қозонди (29:27, 29:27, 28:28).

«Давлат тили тараққиётини бошқа миллат вакилларининг тили ва маданиятини ривожлантириш билан боғлиқ ҳолда кўрамиз» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Ўзбек тили байрами билан табриклади. Давлат тилини ривожлантириш бошқа тиллар ва маданиятлар ривожи билан уйғунликда кўриб чиқилишини таъкидлади.

Президент амалдор ва депутатларни яна йўллардаги ўлимга бефарқликда айблади

«Йўлларда шунча одам ўлиб кетяпти, ижтимоий тармоқларга қараб бўлмайди», — деди президент йиғилишда. «Нега президент ташвиш қилиб, ҳаммани „ёндириши“ керак?

"Авария" сабабли 4 000 дан ортиқ одам ўляпти" — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев кечаги видеоселекторда кўплаб ўлим билан боғлиқ ЙТҲлар бўлаётгани сабабли депутатлар ва транспорт вазирини танқид қилди. Кечаги видеоселектор йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев йўллардаги ҳаракат хавфсизлиги билан боғлиқ вазият анча аянчли аҳволда эканини кўрсатиб ўтди.

Ўзбек депутатлари россиялик депутатнинг Россияда мигрантларнинг болалари учун мактаблар қурилиши ҳақидаги баёнотига жавоб қайтарди

Россиялик депутат Михаил Делягинга кўра, ўзбекистонлик мигрантларнинг болалари учун хусусий мактаблар қуриш таклифи Россия фуқароларига нисбатан «камситиш» ва бу Россиянинг йўқ бўлишига олиб келиши мумкин. Ўзбекистонлик депутатлар бу айбловлар «муносабатларда ҳушёрликка даъват этишини» таъкидлади.

Хоразмлик аёлни Ҳажда ўғирлик қилди деб хабар тарқатган аёл жазоланди — видео

Аввалроқ, хоразмлик аёл Ҳажга бориб, дўконлардан тилла ўғирлагани ҳақида хабарлар тарқалганди. Туҳмат қилган аёл судланди.

Андижонда АГТКШ шохобчаси газ нархини сунъий оширганлиги учун фаолияти вақтинча тўхтатилди

Ушбу АГТКШ истеъмолчиларга 1 метр куб сиқилган газни 3 600 сўмдан сотган. Куни кеча Андижон вилояти Жалақудуқ туманидаги метан заправкада 1 метр куб сиқилган газни 3 600 сўмдан сотилаётгани айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Анталиянинг жонли тарихи: Калеичи

Туризм маркази бўлмиш Анталиянинг чуқур илдиз отган кўҳна ва бой тарихини очиб берувчи Калеичи, қадимий бинолари, юнон, салжуқий ва усмонли меъморчилиги изларини акс эттирган уйлари, манзарали дарахтларга тўла тор кўчалари билан йилнинг ҳар фаслини очиқ осмон остидаги музейга айлантиради. Анталия Ҳар йили миллионлаб сайёҳларни қарши оладиган Анталия ўзининг табиий ва тарихий гўзалликлари билан бирга денгиз, қуёш ва қум учлиги билан сайёҳларни жалб қилади.

Шахмат. Нодирбек Якуббоев Qatar Masters Chess-2023 чемпиони бўлди

Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Якуббоев Qatar Masters Chess-2023 чемпиони бўлди. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги директори, Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев Telegram саҳифасида маълум қилди.

Ўзбекистонда рус тилига муносабат, Россияда ўзбек тилига муносабат билан мутаносиб бўлиши керак — Қодиров

Алишер Қодиров Россияда ўзбек мактабларини қуриш русларни камситиш бўлади деган депутатга муносабат билдирди. Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуронбоев куни кеча Россияга ташриф буюриб, Россия ҳукуматидан Россияда ўзбек диаспораси вакиллари ҳисобидан меҳнат муҳожирлари фарзандлари учун хусусий боғчалар ва мактаблар очишга ёрдам беришни сўраганди.  Аммо, россиялик депутат Михаил Делягин бу ташаббус ноқонуний эканлигини айтди.

АЁҚШларда АИ-100 маркали автобензин сотуви бошланди

Мазкур маркадаги автобензин “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги АЁҚШларда сотувга чиқарилган. “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизматининг маълум қилишича, кеча, 20 октябрдан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги "UNG Petro" МЧЖга қарашли АЁҚШларда АИ-100 маркали автобензин сотуви бошланди.

39 млрд куб метр сувнинг 36 фоизи тупроқ ўзанли канал ва ариқларда йўқолди — президент

Шавкат Мирзиёев сув муаммоси юзасидан йиғилиш ўтказди. Президент сув хўжалиги мутасаддиларига қаттиқ эътироз билдирди.

Интернетга 200 мингдан ортиқ ўзбекистонлик фойдаланувчиларнинг маълумотлари тарқалиб кетди

Хакерлар 200 мингдан ортиқ ўзбекистонлик фойдаланувчиларнинг логин-паролларини сиздирди. Интернетга 200 мингдан ортиқ ўзбекистонлик фойдаланувчиларнинг маълумотлари сиздирилди.

1 ноябрдан пойтахт аэропорти йўл ўтказгичида қоида бузган ҳайдовчилар жаримага тортила бошлайди

Йўл ўтказгичда 5 дақиқадан кўпроқ тўхташ ва сариқ чизиқда тўхташ учун жарима солинади. Тошкент халқаро аэропортидаги эстакадасида рухсат этилган тўхташ вақтидан ортиқча турган ҳайдовчилар жаримага тортилади.

Ёлғиз кексалар йилига бир марта чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади

Бу тартиб "Аҳолининг ижтимоий ҳимояга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳукумат қарорида назарда тутилган. Ҳужжатга кўра, 15 октябрдан бошлаб "Инсон" ижтимоий хизмат кўрсатиш марказлари томонидан тасдиқланган жадвал асосида ташқаридан парваришга муҳтож ёлғиз шахслар, шунингдек, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.

Каратэчиларимиз жаҳон чемпионатига йўл олишди

24-29 октябрь кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида каратэнинг WKF йўналиши бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси бугун тонгда Венгрияга йўл олди.

Фирибгарлар сунъий интеллект ёрдамида Мирзиёев иштирокидаги сохта видео яратишган

Ижтимоий тармоқларда президентнинг Ўзбекистон фуқароларига қилган сохта мурожаат видеоси тарқалган, унда мамлакат раҳбари гўёки интернетда фирибгарлар томонидан алданган фуқароларга маблағларни қоплайдиган махсус давлат қўмитаси ташкил этилганини маълум қилган.

Туркияда “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилади

Маданият вазиринг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедовнинг ТУРКСОЙ халқаро ташкилотининг 30 йиллик юбилейи доирасида бўлиб ўтган навбатдаги учрашуви Туркия Маданият ва туризм вазирининг ўринбосари Сердар Чам билан бўлди. Мулоқотда томонлар дастлаб, айни пайтдаги маданий ҳамкорлик муносабатларини муҳокама қилдилар.

Тошкент вилоятида ўқувчи қизга тегажоғлик қилган 51 ёшли эркак 5 суткага қамалди

У кўчада мактаб ўқувчисига шаҳвоний ҳаракатлар қилиб, тегажоғлик қилган. Қибрайда кўчада мактаб ўқувчисига тегажоғлик қилган эркакка суд ҳукм чиқарди.

Сергелидаги портлаш оқибатида 14,5 млрд сўмлик зарар етди

Ҳукумат комиссияси маълумотларига кўра, портлаш оқибатида 163 киши жароҳатланган, 1370 та хонадон, 246 та хусусий уй, шунингдек, мактаб ва болалар боғчаси зарар кўрган. Сергелида омбор портлаши оқибатида уйлардаги хонадонларга етказилган умумий зарар миқдори 14,5 млрд сўмни ташкил этмоқда.

Шахмат. «Qatar Masters open 2023»да ўзбекистонлик 3 спортчи ғолибликка даъвогар

Айни кунларда Қатарда шахмат бўйича "Qatar Masters open 2023" мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Турнирда кеча 8-тур ўйинлари ўтказилган бўлса, бугун сўнгги тур баҳслари бўлиб ўтади.

2023 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланиши

Учинчи чорак якунларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти ички ва ташқи хатарларга чидамлилигини кўрсатишда давом этди. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 5,8 фоизга ўсди, бу ўтган йилнинг шу давридаги ўсиш суръатларидан (6,2%) бир оз камроқ.

Сергелидаги портлашдан сўнг 4 киши қамоққа олинди

Аниқланишича, портлаган омборхонада катта миқдорда кимёвий моддалар сақланган. Сергели туманидаги омборхонада содир бўлган фавқулодда вазият сабабларини ўрганиш, кўрилган талафотларни бартараф этиш ҳамда жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Ҳукумат комиссиясининг ахбороти эълон қилинди.

Эроннинг Ўзбекистондаги янги элчиси иш бошлади

Эроннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Муҳаммад Али Искандарий Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Эроннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Муҳаммад Али Искандарийнинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди, дея хабар қилди ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.

Илм ва малакасизларнинг фатво бериши Ислом оламини ташвишга солувчи оқибатларга олиб келмоқда — муфтий

Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қоҳирада анжуманда нутқ сўзлади. Бугун, 18 октябрь куни Қоҳира шаҳрида бошланган Ислом оламида катта аҳамиятга эга бўлган анжуманда Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳозирги кундаги муҳим масалаларни илгари сурдилар.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.