Тошкентда синтетик гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш бўйича махфий лаборатория топилган. Видео

Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ходимлари Тошкентда синтетик гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш бўйича махфий лабораторияни аниқлашган.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ваколатлари Инвестициялар вазирлиги ҳисобига кенгайтирилди

“Саноат ва унинг базавий тармоқларини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Норма хабар беради.

Самарқандда содир бўлган ЙТҲда уч нафар ўсмир вафот этди — видео

Nexia-3'да бўлган 3 нафар 17 ёшли ўсмир ЙТҲ натижасида ҳалок бўлишди. Ижтимоий тармоқларда Nexia-3 бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилиб ёниб кетгани тасвирланган видео тарқалди.

Uzbekistan Airways авиачипталарнинг амалдаги нархига 25% чегирма эълон қилди

Чегирма 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан катта аёллар учун 1 ноябрдан 30 ноябрга қадар амалга оширилади. Uzbekistan Airways 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан юқори аёллар учун туризм ойлиги муносабати билан авиакомпания 1 ноябрдан бошлаб 30 ноябрга қадар амалга ошириладиган барча ички авиақатновларнинг эконом-класси учун (T-класс ва ундан юқори) авиачипталарининг амалдаги нархига 25% чегирма тақдим этди.

Лос-Анжелес-2028 Олимпия ўйинларига 5 та янги спорт тури киритилди

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида ХОҚнинг 141-сессияси давом этмоқда. Айни пайтгача қабул қилинган эътиборга молик қуйидагича: Лос-Анжелес-2028 XXXIV ёзги Олимпия ўйинлари дастурига яна 5 та спорт тури расман киритилди: – бейсбол/софтбол;– лакросс;– крикет;– сквош;– флаг-футбол.

Одилжон Аслоновнинг профессионал боксдаги навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

Иккинчи ўрта вазн тоифасидаги профессионал боксчи Одилжон Аслоновнинг (5-0-1) навбатдаги жанги тафсилотлари маълум қилинди.Унга кўра, Аслонов 11 ноябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ташкил этиладиган RCC Boxing профессионал бокс оқшомида рингга кўтарилади.

Исроилда ҳалок бўлган ўзбекистонликларда Ўзбекистон фуқаролиги бўлмаган — элчихона

Дипломатик миссия маълумотларига кўра, Исроил жанубидаги ҳужумлар натижасида 1990 йилларда кўчиб келган 5 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган. Исроил ТИВ аввалроқ хабар берганидек, ХАМАСнинг Исроилга ҳужуми натижасида уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган.

EuroVelo ва Велосипед туризми конференцияси 2023 доирасида Велосипед туризмининг истиқболлари кўриб чиқилди

2023 йилги EuroVelo & Велосипед туризми конференцияси 34 мамлакатдан 270 га яқин мутахассислар иштирокида, 2023 йил 11-13 октябрь кунлари Туркиянинг катта аҳамиятга эга шаҳарларидан бири, шунингдек, EuroVelo 8 – Ўрта Ер денгизи йўналиши учун Туркиядан танланган биринчи шаҳар – Измирда бўлиб ўтди. Конференция бутун Европа бўйлаб велосипед туризмини ривожлантириш учун барча соҳа мутахассисларини бирлаштирди.

ЮНВТО Бош Ассамблеяси 25-сессияси доирасида Самарқандга “Маданий туризмнинг халқаро пойтахти” мақомини бериш тўғрисида декларация қабул қилинди

Самарқандда ўтаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) Бош Ассамблеяси 25-сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида Самарқандга “Маданий туризмнинг халқаро пойтахти” мақомини бериш тўғрисида декларация ҳамда Халқаро туризм академиясини ташкил этиш тўғрисида битим қабул қилинди. Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза ва иқлим ўзгариши вазири А.Абдуҳакимов ва ЮНВТО бош котиби З.Пололикашвили томонидан имзоланди.

Фарғонада икки киши ҳарбий аскарлар билан тўқнашувда вафот этди

Бир гуруҳ фуқаролар ва чегарачилар ўртасида тўқнашув содир бўлди. Оқибатда, икки киши қурол қўлланилиши оқибатида ҳалок бўлди.

“Тошкент–Самарқанд” ва “Тошкент–Андижон” йўналишларида пуллик автомагистраллар қурилади

Натижада, ушбу йўналишларда манзилга етиб бориш вақти 2 баробар қисқаради. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессиясида нутқ сўзлади.

Ўзбекистон президенти Глобал хавфсиз туризм кодексини ишлаб чиқишни таклиф қилди

Дунёнинг турли минтақаларидаги низо ва беқарор вазиятлар туризмга пандемиядан кўра кўпроқ таъсир кўрсатмоқда, деди Ўзбекистон президенти ЮНВТО Бош ассамблеясининг 25-сессияси очилишида. У Глобал хавфсиз туризм кодексини ишлаб чиқиш ҳамда соҳани ривожлантириш бўйича қатор таклифларни илгари сурди.

Қашқадарёда “Қизил китоб”га кирган эчкиэмарларни тутиб еган шахс жазоланди

61 ёшли эркак эчкиэмарларни касалликни даволаш учун тутиб еганини маълум қилган. Қашқадарёда Касби туманида яшовчи 61 ёшли фуқаро “Қизил китоб”га киритилган эчкиэмарларни қасддан тутиб, сўйгани учун ҳукм қилинди.

Шавкат Мирзиёев ЮНВТО бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашди

Самарқандда Шавкат Мирзиёев ЮНВТО бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашиб, кўп қиррали ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Ташкилот саммити доирасида шаҳарда Халқаро туризм академияси ва «Ипак йўли» тематик офиси очилади.

Тошкентда ноқонуний бино ва иншоотларни демонтаж қилиш бошланди — ҳокимият

Ноқонуний бинолардан фойдаланган тадбиркорларнинг фаолиятини давом эттириши учун шароит яратиш кўзда тутилган. Пойтахт ихтисослаштирилган хизматлари ходимлари ноқонуний бино ва иншоотларни демонтаж қилиш ишларини бошлади, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Мактаб ўқувчилари учун 4 ноябрдан кузги таътил бошланади

Мактаб ўқувчилари учун I чорак таътили қачонгача давом этиши маълум қилинди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Матбуот хизматининг UzNews.uz'га хабар қилишича, мактаб ўқувчилари учун I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь куни кузги таътилнинг илк куни саналади.

Фарғона шаҳри ҳайвонот боғида зебра нобуд бўлди

Ҳайвонот боғи директори буни ёввойи ҳайвоннинг ёши қариб қолгани билан изоҳлади. Аввалоқ, бу ерда жирафа ҳам ҳалок бўлганди.

Қашқадарёда автобуснинг газ баллони портлаши оқибатида жароҳатланганлар 6 бараварга кўпайди

Қашқадарё вилояти CCБ портлаш оқибатида 24 киши жабрлангани ва уларнинг аҳволини маълум қилди. Аввалроқ, Муборак туманида автобусда ўрнатилган газ баллони портлаб, автобусга ва одамларга жиддий шикаст етгани ҳақида хабар бергандик.

Ўзбекистон делегациясининг Осиё ўйинларидаги натижаси эътироф этилди

Ислом бирдамлиги спорт федерацияси Ўзбекистон делегациясининг Осиё ўйинларидаги натижасини эътироф этди. Ханчжоу-2022 XIX ёзги Осиё ўйинларидан сўнг бир қатор халқаро ташкилотлар мусобақа якуни бўйича ўз йўналишларидаги таҳлилларни эълон қилинмоқда.

Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюради

Давлат раҳбари Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессияси очилиш маросимида нутқ сўзлайди. Бугун президент Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) Бош Ассамблеясининг 25-сессияси очилиш маросимида иштирок этиш учун Самарқандга ташриф буюради, дея хабар бермоқда президент Матбуот хизмати.

«Дарахтларни номига эмас, ҳаётимиз, эртанги кунимиз учун экиш керак» — Шавкат Мирзиёев

«Яшил макон» лойиҳаси доирасидаги дарахтларни номига эмас, «ҳаётимиз учун, ўпкамизнинг тозалиги учун экиш зарур, чунки бу ўзимизга, жамиятимизга, саломатлигимизга керак», — деди Ўзбекистон президенти.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни «Яшил макон» миллий лойиҳасини амалга оширишга бағишланган йиғилишда дарахтларнинг аҳамияти, уларни номига экишга йўл қўйиш керак эмаслиги ҳақида гапирди.

Ўзбекистон бокс федерацияси Осиёда тенгсиз деб топилди

Хабарингиз бор, куни кеча Таиланд давлатининг Бангкок шаҳрида Осиё бокс конфедерациясининг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтди. Ушбу Конгрессда кун тартиби бўйича Осиё бокси атрофидаги турли масалалар кўриб чиқилиши билан биргаликда, 2022-йилда Осиё минтақасида бўлиб ўтган барча мусобақалар ҳисоботлари тақдим этилди.

Ўзбекистонлик ўқувчилар робототехника бўйича Жаҳон чемпионатида 3-ўринни олишди

191 давлатдан вакиллар иштирок этган FIRST GLOBAL CHALLENGE чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси бронза медалини қўлга киритди. Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари Сингапурда бўлиб ўтган FIRST GLOBAL CHALLENGE робототехника чемпионатида бронза медалини қўлга киритишди.

Қашқадарёда ичида йўловчилари бўлган автобусда газ баллон портлади — видео

4 нафар фуқаро ўрта оғир даражада тан жароҳати олган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилояти Муборак туманида йўловчи автобусдаги газ баллон портлаб кетгани натижасида бир киши ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Энди ўта хавфли жиноят содир этганларнинг жазоси енгиллаштирилмайди

Жиноят кодексига енгилроқ жазо тайинлаш моддаси ўта хавфли рецидивистларга қўлланилмаслиги белгилаб қўйилмоқда. Жиноят кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Наманган ва Андижон ФВБларига бошлиқлар тайинланди

Бунёд Эгамназаров Наманган вилояти, Ботир Ашуров эса Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаларига бошлиқ этиб тайинланди.Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан Бунёд Сохибназарович Эгамназаров Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига бошлиқ этиб тайинланди.

Шавкат Мирзиёев Хитойга боради

Президент 17−18 октябрь кунлари амалий ташриф билан Хитойда бўлади. Давлат раҳбари «Бир макон, бир йўл» учинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиши, ХХР раиси, шунингдек, Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси билан учрашиши кутилмоқда.

Туркий дунё давлатларида Абдулла Қодирий таваллудининг 130 йиллиги кенг нишонланади

Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида бўлиб ўтаётган 40-ТУРКСОЙ доимий Кенгашининг йиғилиши доирасидаги навбатдаги муҳокамада қатор масалалар кўриб чиқилди. Дастлаб, ТУРКСОЙ халқаро ташкилотининг 2023 йил давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди.

Президент Tashkent City ҳудудидаги опера театри қурилишини кўздан кечирди

Ўзбекистон президенти Tashkent City ҳудудида қурилиши 15 кун ичида якунланиши режалаштирилган опера театри лойиҳаси билан танишди. Дастлаб опера театри бизнес маркази лойиҳаларига киритилмаган, объект Миллий боғдаги қуритилган кўл ўрнида қурилиши режалаштирилган эди.

Исроилдаги ўзбекистонлик талабалар ватанга эвакуация қилинди

Холон технология институтида ўқиётган бир гуруҳ талабалар Тошкентга қайтишди. Шу йилнинг 15 октябрь куни Холон технология институтида (HIT) таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар эсон-омон Тошкентга учиб кетишди, дея хабар бермоқда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.