Улар Қўмита раҳбариятига терма жамоанинг Лос-Анжелес 2028 ёзги Олимпия ўйинларига олиб бораётган тайёргарлиги хусусида маълумот беришди.
Масъуллар суҳбатда терма жамоа олдига катта мақсадлар қўйилгани, барча йўналишларда асосий контингент саралаб олингани, спортчиларнинг йил давомида иштирок этиши кўзда тутилган халқаро мусобақалар ҳақида батафсил тўхталиб ўтишди.
Қўмита расмийлари федерация томонидан билдирилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, уни янада бойитиш, хусусан, селекция йўналишларига ҳам аҳамият бериш лозимлигини таъкидлашди. Ўз навбатида, Спорт вазирлиги ва МОҚ федерацияларга ҳар томонлама кўмак бериши қўшимча қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.