Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил сентябр ойида Германияга ташрифи давомида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Германиянинг “Rhenus SE&Co. KG” компаниялари ўртасида Андижон вилоятида ҳамкорликда замонавий мултимодал логистика марказини қуриш бўйича келишувга эришилган эди.
Улуғбек Хамдамов Бухоро вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ўзбекистонда йил давомида иккитадан ортиқ автомобил сотган жисмоний шахсларни декларациялаш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Стратегик ислоҳотлар агентлигининг давлат раҳбарига қилган тақдимотида маълум қилинган, дея хабар бермоқда Gazeta.uz.
Баҳрайнда ўтаётган қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида ўсмирлар тоифасидаги баҳслар якунланди. Бугун шпагачи қизларимиз (Санам Назарова, Мухлисахон Раҳмонова, Мадинабону Мансурова ва Алина Ҳалилова) жамоавий дастурда бронза медалларига сазовор бўлишди.
Aриел Хелвани Леон Эдвардс билан жангдан бош тортган жангчиларнинг исмларини айтиб ўтди.“Эдвардс билан жанг қилиш Ҳамзат Чимаев, Шавкат Раҳмонов ва Ислом Махачевга таклиф қилингани ҳақида эшитдим.
Кўпчилик IELTS, TOEFL, GMAT ва бошқа халқаро имтиҳонлардан юқори балл тўплаганлар давлатдан компенсация олиши мумкинлигини билмайди. Имтиҳон топширишга сарфланган харажатларни қандай қилиб қайтариб олиш мумкин – UzNews.uz нашрининг йўриқномасида ўқинг.
Арзон капитал, энергия ва меҳнат ортда қолган янги давр воқелигида корхона ёки мамлакат миқёсида иқтисодий ўсишни сақлаб қолишнинг ягона вектори бу тежамкор ишлаб чиқариш ёки самарадорликни ошириш бўлади. Бу эса доим бизнес жараёнларни оптимизациясидан, чекланган омиллардан оқилона фойдаланишдан ва мақсадга йўналтирилганликдан бошланади.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Ўзбекистонда 2018-2022 йилларда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) нинг Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) дан бири бўйича эришилган натижаларни таҳлил қилди. Бешинчи мақсад бўлган «Гендер тенглигини таъминлаш ва барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш» 9 та вазифа ва 10 та кўрсаткични ўз ичига олади.
Бу лойиҳа хорижий банклардан олинадиган кредитлар ҳисобига амалга оширилади. "Ўзтрансгаз” Россия табиий гази импортини ошириш мақсадида газ қувурларини модернизация қилиш учун 470 миллион доллар сарфлайди.
Бугун, 20 февраль куни Тошкент шаҳар Яккасарой туманида 2 та электробус ва Cobalt русумли автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида мономарказларда ногиронлиги бўлганлар таълим олиши учун қулай муҳит ва зарур инфратузилмани яратиб, уларга стипендия тўлаш тартибини жорий қилиш топширилди.
Профессионал боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров янги промоутер билан шартнома имзолаганини хабар қилди. Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг янги менежери Луис Кики Магана — DAZN, TopRank ва шунга ўхшаш кўплаб машҳур компаниялар билан бирга ишлаган.
Рио-2016 Олимпиадаси ғолиби, жаҳон чемпиони Ҳасанбой Дўсматовнинг укаси Фарёзбек Дўсматов профессионал боксда дебют қилади. Фарёзбек шу кунгача ҳаваскор боксда Ўзбекистон чемпионати ва бошқа мусобақалар доирасида 8 та жанг ўтказган ва 5 та ғалаба, 3 та мағлубият қайд этган.
LOT Polish Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тошкент шаҳри, ИнтерCонтинентал меҳмонхонаси, Амира Темур кўчаси, 107А Матбуот хизмати: Алихон Мусатаев, +7 775 505 0415, bewoman.asia@gmail.com 5-март куни Тошкентда “Be Woman” биринчи Марказий Осиё аёллар форуми бўлиб ўтади. Кейин Қозоғистон ва Қирғизистонда етакчи аёлларнинг учрашувлари режалаштирилган.
Воқеа натижасида 32 нафар ҳиндистонлик ишчилар жабрланди. ФВВ воқеа тафсилотларини маълум қилди.
Ногиронлиги борлар ўзлари яратган маҳсулотларини электрон платформа орқали сотиш тизими йўлга қўйилади. Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселекторда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида мономарказларда ногиронлиги бўлганлар таълим олиши учун қулай муҳит ва зарур инфратузилмани яратиб, уларга стипендия тўлаш тартибини жорий қилиш топширилди.
Ушбу картага босқичма-босқич 74 турдаги ижтимоий нафақа ва ёрдамлар ўтказилади. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги хизматлар қамровини янада кенгайтириш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида жорий йил 1 октябрдан аҳолига кўрсатиладиган барча ижтимоий ёрдамларни "ижтимоий карта" орқали молиялаштиришни жорий этилиши маълум қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги хизматлар қамровини янада кенгайтириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида олтин рудаларини ноқонуний қазиш билан шуғулланиб келаётган шахслар аниқланди. Бу ҳақда «darakchi.uz» хабар бермоқда.
Кончилик иши бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш тизими дунёнинг энг ривожланган ва иқтисодиёти бақувват давлатлардагина мавжуд. Сабаби – бу ноёб касб эгаларини тайёрлаш жуда катта маблағ, моддий-техник база ва лабораторияларни талаб этади.
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида енгил атлетика бўйича ўтказилган ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионати якунланди. Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон делегацияси Осиё чемпионатида 2 та кумуш, 2 та бронза медалга сазовор бўлди.
“Ўзгидромет” агентлиги жаҳон прогнозлаш марказларининг дастлабки ҳисоб-китоблари таяниб, 2024 йилнинг баҳор фаслини биринчи ойида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Март ойида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати одатда тез кўтарила бошлайди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Жаҳон банкининг Атроф-муҳит, табиий ресурслар ва мовий иқтисодиёт бўйича глобал директори Валерие Ҳискей билан учрашди. Учрашувда барқарор яшил иқлим борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги ишлар ҳамда келгуси режаларга оид тақдимот билан танишди. Маълумки, жорий йилнинг 12-17 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида БМТнинг Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолишга доир конвенцияси Томонлар конференциясининг 14-йиғилиши (COP-14) бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири, Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссия ҳамраиси Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Музокаралар аввалида Ҳукумат Раиси ўринбосари Денис Мантуров давлатимиз раҳбарига Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Остона шаҳрида ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни бугун Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев қабул қилди. «Остона шаҳрига ташрифимиз давомида Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Жаноби Олийлари томонидан қабул қилинганимиз биз учун шарафдир, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида.
Эронда ўтаётган енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида кўпкураш ва уч ҳатлаб сакраш дастурлари бўйича медаллар қўлга киритилди. Кўпкураш дастурида ҳамюртимиз Заҳриддин Шокиров 2-ўринни эгаллаб, делегациямиз ҳисобига навбатдаги медални тақдим этди.
Аввал хабар берганимиздек, Баҳрайнда қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун кадетлар ўртасида жамоавий мусобақалар бўлиб ўтди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.