Ҳабиб Нурмагомедов Умар ва Усмон Нурмагомедовларни таққослади: «Бири меҳнаткаш, бошқаси — истеъдодли»

Ҳабиб Нурмагомедов Умар ва Усмон Нурмагомедовларни таққослади: «Бири меҳнаткаш, бошқаси — истеъдодли»

UFC афсонаси Ҳабиб Нурмагомедов ўзининг кичик амакиваччалари — жангчилар Умар ва Усмон Нурмагомедовларга таъриф берди.

«Умар жуда меҳнаткаш. Агар уни акаси билан таққосласак, Усмон истеъдодлироқ, иқтидори юқорироқ. Умар эса меҳнат орқали барчасига эришган. У ҳаваскорлар ўртасида жуда кўп жанглар ўтказган. Залда унинг жуда кўп яхши спарринг шериклари бўлган ва улар уни тоблашган.

Биласанми, темирни қанча кўп урсанг, қилич шунча яхши бўлади. Унинг атрофида ҳам уни тоблайдиган кўплаб “темирчилар” бўлган», — деди Ҳабиб Gorilla Fighting'га берган интервьюсида.

29 август, шанба куни Умар Нурмагомедов Хитойнинг Шанхай шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC турнирида хитойлик Сун Ядунга қарши жанг қилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.