Ўзбекистон ва Туркия президентлари телефон орқали мулоқотда Қозоғистондаги вазиятни тинч йўл билан тартибга солишга чақириб, зўравонлик ва кескинлашувнинг олдини олиш муҳимлигини таъкидладилар.6 январь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
27 февраль - 15 март кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳри ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Бу ҳақида Осиё бокс конфедерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари телефон орқали мулоқотда Қозоғистондаги вазиятни муҳокама қилишди ҳамда томонларни вазминликка ва вужудга келган масалаларни тинч йўл билан ҳал қилишга чақиришди.6 январь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Аввал маълум қилганимиздек, шу кунларда ўзбек бокси афсонаси Руфат Рисқиевга янги уй қуриш ишлари олиб борилмоқда. Ҳукуматимизнинг эътибори ҳамда ғамхўрлиги билан қад ростлаётган янги хонадоннинг том қисми ёпилиб, пардозлаш ишлари бошлаб юборилди.
Ўзбекистон ТИВ Қозоғистоннинг Нур-Султондаги элчихона, Олма-ота ва Ақтаудаги Бош консулхоналар одатдаги тартибда фаолият юритаётгани ҳамда ўзбекистонликлар, шу жумладан, талабалар билан доимий мулоқот ўрнатилганини маълум қилди. Қўшни давлатдаги ватандошлардан жорий этилган чекловларга амал қилиш сўралди.
Шавкат Мирзиёев ҳамкасби Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот давомида Қозоғистоннинг барқарорлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларида доимо қўллаб-қувватлашини маълум қилди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
Таэквондо WT бўйича терма жамоамиз бугундан янги мавсумга тайёргарликни бошлайди. Мураббий Павел Хан қўл остидаги жамоа 30 январга қадар машғулот олиб боради.
Замонавий телекоммуникация инфратузилмасининг барпо этилиши рақамли иқтисодиёт ривожланиши учун энг муҳим омиллардан бири. Бу борада Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ўрнатилган тартибда харид қилинган пахта чигитини бир вилоятдан (шаҳардан) бошқа вилоятга (шаҳарга) олиб чиқишда муаммоларга дуч келаётганлиги юзасидан норозиликлар билдирган кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда, деб хабар беради Монополияга қарши курашиш қўмитаси. Мазкур мурожаатларга асосан вилоят ҳокимликлари томонидан ҳудудлардаги ички ишлар органлари ходимларига вилоят ҳудудларидан пахта чигитини чиқармаслик тўғрисида топшириқ берилганлиги ва шунга кўра чегара пост хизматларидан чиқарилмаётганлиги билдирилган.
Ўзбекистон Қозоғистон халқи ва раҳбариятининг мамлакат барқарорлиги ҳамда равнақи йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди ва Қозоғистон халқи беқарорлик авж олишининг олдини олишга, зўравонлик ва инсонлар орасида қурбонлар юзага келишига йўл қўймасликнинг уддасидан чиқишига ишонади, дейилади ТИВ баёнотида.Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистондаги воқеалар юзасидан баёнот берди.
Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин яқинлашиб келаётган Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларига тайёргарлик жараёни билан танишди. Ташриф давомида у мусобақа учун янги қурилган конькида югуриш стадиони, асосий матбуот маркази, Олимпия шаҳарчасида бўлиб, спортчилар ва меҳмонлар учун яратилган шароитлар билан танишди.
8-25 январь кунлари пойтахтимизда дзюдо бўйича халқаро ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади. "ЖАР" спорт соғломлаштириш мажмуасида ўтказилиши режалаштирилган қўшма машғулотларда Россия, Мўғулистон, Қозоғистон, Қирғизистон давлати терма жамоалари иштирок этади.
Президент Шавкат Мирзиёев 5 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.Президент Шавкат Мирзиёев 5 январдан навбатдаги қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
Тараққиёт стратегияси лойиҳасига асосан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги қайта ташкил этилиши кутилмоқда. Энди у Олий Мажлис палаталари олдида ҳисобдор бўлади.
Қора қитъанинг тарихий мамлакатларидан бири Миср 2036 йил бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларини ўтказиш ниятида. Бу ҳақида мамлакат спорт вазири Ашраф Собҳи маълум қилган.
5 йилга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясига мувофиқ, Ўзбекистон Россиянинг — Самара, Астрахань, Тула, Калининград ва Нижний Новгород, Қозоғистоннинг — Чимкент, Чехиянинг — Прага, Канаданинг — Оттава, Корея Республикасининг — Пусан шаҳарларида Бош консулхона очиши кутилмоқда.Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларида хизмат кўрсатиш қамровини кенгайтириш ва замонавий АКТларни кенг жорий қилиш режалаштирилмоқда.
Қашқадарё вилояти ҳокимияти Самарқанд вилоятига олиб кетилаётган чигит маҳсулотлари ортилган учта юк машинаси тегишли ҳужжатлари бўлмаганлиги учун тўхтатиб қолинганини маълум қилди. Аввалроқ, Каттақўрғон шаҳри ҳокими Гавҳар Алимова шикоят қилиб, Қашқадарё ҳокимининг оғзаки топшириғи билан вилоятлар чегарасида чигит ушлаб турилганини таъкидлаганди.
Ўзбекистон 2022 йилда Афғонистонга 2 млрд кВт соат электр энергиясини етказиб беради. Буни назарда тутувчи келишув Тошкентда имзоланди, унинг умумий қиймати 100 млн долларни ташкил этади.
Аббосжон Мирзораҳимов Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори этиб тайинланди.Аббосжон Шодмонович Мирзораҳимов Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори лавозимига тайинланди, бу ҳукуматнинг 1 январдаги қарорида акс этган.
Бугун эрта тонгда сабля бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари йилнинг дастлабки йиғинида иштирок этиш учун Грузияга жўнаб кетди. Тбилисида ўтадиган машғулотлар 18 январга қадар давом этади.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда сўнгги 10 йилда бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 2010 йилда – 8,2 трлн. сўм 2011 йилда – 9,5 трлн.
2022 йил 1 январдан эътиборан автомобил сотиб олганлик учун йиғим бекор қилинди. Мазкур йиғим “2022 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун”да назарда тутилмаган, яъни, автомобиль харид қилганда тўланадиган йиғим тўлиқ бекор бўлган, демак.
Вазирлар Маҳкамаси қарори (774-сон, 27.12.2021 й.) билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Киритилган ўзгартишларга кўра, адвокатлик лицензиясини олишга оид аризалар адлия органлари томонидан 10 иш кунида кўриб чиқилади (илгари 20 иш куни эди).
Каттақўрғон шаҳри ҳокими Гавҳар Алимова Қашқадарёдан Самарқанд вилоятига чигитни олиб ўтишни гуёки тақиқлаш тўғрисида оғзаки кўрсатма бергани учун Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов устидан шикоят қилди. Унинг сўзларига кўра, вилоят раҳбари унинг SMS хабарларига жавоб бермаган ҳамда унинг тўрт кун давомида юкни ўтказиш масаласини ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари зое кетган.
Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Нодир Эркаев 4 январгача барча ходимлар учун дам олиш куни этиб белгиланганига қарамасдан, январь бошидан вилоятдаги ҳоким ёрдамчиларини ишга чақириб олгани айтилмоқда. «1 январдан ҳамма маҳаллада иш бошлаши керак», — деб ёзган у ижтимоий тармоқларда тарқалган суратда.
Бугун шахмат бўйича дунёнинг энг ёш жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторовни тақдирлаш маросими кўплаб мутасаддилар, ҳамюртларимиз, ОАВ ва блогерларнинг диққат-марказидан ўрин олди. МОҚда ўтган тантанали тадбирдан сўнг иштирокчиларнинг барчаси ажратилган сайёҳлик автобусларида шаҳримиз кўчалари бўйлаб ҳамюртларимиз кўз ўнгида "Янги Ўзбекистон" боғига йўл олишди.
5 йиллик Тараққиёт стратегияси лойиҳасига кўра, 2026 йилга келиб Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 2 бараварга қисқартирилади. Бунинг учун 2,5 млн норасмий ишчининг бандлиги легаллаштирилади, 700 мингдан ортиқ ишсиз хотин-қизлар давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитилади, имконияти чекланганларнинг бандлиги 3 бараварга оширилади.
Хабарингиз бор, 26-30 декабрь кунлари Польшада шахматнинг блиц ва рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпионати ўтказилиб, унда ҳамюртимиз, 17 ёшли Нодирбек Абдусатторов рапид йўналишида чемпионликни қўлга киритди. Қайд этиш жоиз, ушбу муваффақият бир неча кун давомида спорт оламидаги барча нашрларни ларзага келтирди.
2022−2026 йилларда республика бўйича ягона транспорт тизимини ривожлантириш, Тошкент ва йирик шаҳарларга узоғи билан 6−7 соатда бориб-келиш имкониятини яратиш таклиф этилаяпти. Бунинг учун 2022 йилда пойтахт жамоат транспорти учун 673 та электробус ва 14 та метро поездини харид қилиш мақсад қилинган.
Тараққиёт стратегияси лойиҳасига асосан 2023 йилгача давлат бошқарувида маъмурий аппаратни ихчамлаштириш мақсадида хусусий секторга бериладиган давлат функциялари сони 3 бараварга оширилади. Жумладан, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, таълим сифатини назорат қилиш, дори воситаларини сертификатлаштириш соҳаларида давлат назоратини хусусий секторга ўтказиш режа қилинган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.