8-25 январь кунлари пойтахтимизда дзюдо бўйича халқаро ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади. "ЖАР" спорт соғломлаштириш мажмуасида ўтказилиши режалаштирилган қўшма машғулотларда Россия, Мўғулистон, Қозоғистон, Қирғизистон давлати терма жамоалари иштирок этади.
Президент Шавкат Мирзиёев 5 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.Президент Шавкат Мирзиёев 5 январдан навбатдаги қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
Тараққиёт стратегияси лойиҳасига асосан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги қайта ташкил этилиши кутилмоқда. Энди у Олий Мажлис палаталари олдида ҳисобдор бўлади.
Қора қитъанинг тарихий мамлакатларидан бири Миср 2036 йил бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларини ўтказиш ниятида. Бу ҳақида мамлакат спорт вазири Ашраф Собҳи маълум қилган.
5 йилга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясига мувофиқ, Ўзбекистон Россиянинг — Самара, Астрахань, Тула, Калининград ва Нижний Новгород, Қозоғистоннинг — Чимкент, Чехиянинг — Прага, Канаданинг — Оттава, Корея Республикасининг — Пусан шаҳарларида Бош консулхона очиши кутилмоқда.Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларида хизмат кўрсатиш қамровини кенгайтириш ва замонавий АКТларни кенг жорий қилиш режалаштирилмоқда.
Қашқадарё вилояти ҳокимияти Самарқанд вилоятига олиб кетилаётган чигит маҳсулотлари ортилган учта юк машинаси тегишли ҳужжатлари бўлмаганлиги учун тўхтатиб қолинганини маълум қилди. Аввалроқ, Каттақўрғон шаҳри ҳокими Гавҳар Алимова шикоят қилиб, Қашқадарё ҳокимининг оғзаки топшириғи билан вилоятлар чегарасида чигит ушлаб турилганини таъкидлаганди.
Ўзбекистон 2022 йилда Афғонистонга 2 млрд кВт соат электр энергиясини етказиб беради. Буни назарда тутувчи келишув Тошкентда имзоланди, унинг умумий қиймати 100 млн долларни ташкил этади.
Аббосжон Мирзораҳимов Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори этиб тайинланди.Аббосжон Шодмонович Мирзораҳимов Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори лавозимига тайинланди, бу ҳукуматнинг 1 январдаги қарорида акс этган.
Бугун эрта тонгда сабля бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари йилнинг дастлабки йиғинида иштирок этиш учун Грузияга жўнаб кетди. Тбилисида ўтадиган машғулотлар 18 январга қадар давом этади.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда сўнгги 10 йилда бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 2010 йилда – 8,2 трлн. сўм 2011 йилда – 9,5 трлн.
2022 йил 1 январдан эътиборан автомобил сотиб олганлик учун йиғим бекор қилинди. Мазкур йиғим “2022 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун”да назарда тутилмаган, яъни, автомобиль харид қилганда тўланадиган йиғим тўлиқ бекор бўлган, демак.
Вазирлар Маҳкамаси қарори (774-сон, 27.12.2021 й.) билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Киритилган ўзгартишларга кўра, адвокатлик лицензиясини олишга оид аризалар адлия органлари томонидан 10 иш кунида кўриб чиқилади (илгари 20 иш куни эди).
Каттақўрғон шаҳри ҳокими Гавҳар Алимова Қашқадарёдан Самарқанд вилоятига чигитни олиб ўтишни гуёки тақиқлаш тўғрисида оғзаки кўрсатма бергани учун Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов устидан шикоят қилди. Унинг сўзларига кўра, вилоят раҳбари унинг SMS хабарларига жавоб бермаган ҳамда унинг тўрт кун давомида юкни ўтказиш масаласини ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари зое кетган.
Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Нодир Эркаев 4 январгача барча ходимлар учун дам олиш куни этиб белгиланганига қарамасдан, январь бошидан вилоятдаги ҳоким ёрдамчиларини ишга чақириб олгани айтилмоқда. «1 январдан ҳамма маҳаллада иш бошлаши керак», — деб ёзган у ижтимоий тармоқларда тарқалган суратда.
Бугун шахмат бўйича дунёнинг энг ёш жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторовни тақдирлаш маросими кўплаб мутасаддилар, ҳамюртларимиз, ОАВ ва блогерларнинг диққат-марказидан ўрин олди. МОҚда ўтган тантанали тадбирдан сўнг иштирокчиларнинг барчаси ажратилган сайёҳлик автобусларида шаҳримиз кўчалари бўйлаб ҳамюртларимиз кўз ўнгида "Янги Ўзбекистон" боғига йўл олишди.
5 йиллик Тараққиёт стратегияси лойиҳасига кўра, 2026 йилга келиб Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 2 бараварга қисқартирилади. Бунинг учун 2,5 млн норасмий ишчининг бандлиги легаллаштирилади, 700 мингдан ортиқ ишсиз хотин-қизлар давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитилади, имконияти чекланганларнинг бандлиги 3 бараварга оширилади.
Хабарингиз бор, 26-30 декабрь кунлари Польшада шахматнинг блиц ва рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпионати ўтказилиб, унда ҳамюртимиз, 17 ёшли Нодирбек Абдусатторов рапид йўналишида чемпионликни қўлга киритди. Қайд этиш жоиз, ушбу муваффақият бир неча кун давомида спорт оламидаги барча нашрларни ларзага келтирди.
2022−2026 йилларда республика бўйича ягона транспорт тизимини ривожлантириш, Тошкент ва йирик шаҳарларга узоғи билан 6−7 соатда бориб-келиш имкониятини яратиш таклиф этилаяпти. Бунинг учун 2022 йилда пойтахт жамоат транспорти учун 673 та электробус ва 14 та метро поездини харид қилиш мақсад қилинган.
Тараққиёт стратегияси лойиҳасига асосан 2023 йилгача давлат бошқарувида маъмурий аппаратни ихчамлаштириш мақсадида хусусий секторга бериладиган давлат функциялари сони 3 бараварга оширилади. Жумладан, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, таълим сифатини назорат қилиш, дори воситаларини сертификатлаштириш соҳаларида давлат назоратини хусусий секторга ўтказиш режа қилинган.
Тараққиёт стратегияси лойиҳасига кўра, келгуси 5 йилда мактабгача таълимдаги қамров даражасини 62 фоиздан 80 фоизга етказиш режалаштирилмоқда. 2026 йилга келиб эса 6 ёшли болаларни 100 фоиз мактабгача тайёрлов тизими билан қамраб олиш кутилмоқда.
Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бахнинг бутун дунёдаги Олимпия оиласига йўллаган Янги йил табриги эълон қилинди. Унда ХОҚ раҳбари ортда қолган Токио-2020 Олимпия ўйинлари биргаликда юқори савияда ўтказилгани, мусобақа шу пайтгача энг кўп кўрилган Олимпиада бўлганини алоҳида таъкидлади.
Ҳар Олимпия циклида деярли барча спорт турларида қонун-қоидаларга ўзгартиришлар киритилади. Бу борада Халқаро дзюдо федерацияси ҳам қоидаларга кичик ўзгаришлар қилишга қарор қилган.
Президент қарори билан Давлат экология қўмитаси 1 декабргача жамоатчилик, илмий-тадқиқот институтлари ва ОАВ вакилларини жалб этган ҳолда Экологик кодекс лойиҳасини ишлаб чиқади. Бундан ташқари, барча ҳокимларнинг қурилиш масалалари бўйича ўринбосаларига экология ва кўкаламзорлаштириш вазифалари ҳам юклатилади.
ЙҲХББ раҳбари Олим Саидов ҳамда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси раҳбари Бахтиёр Бердиалиев ва унинг ўринбосари Даврон Азизов вазирликнинг бир қанча бўлинмаларини бирлаштирган ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғига ўринбосар этиб тайинланди.Ўзбекистон ички ишлар вазири Пулат Бобожонов ИИВнинг янги тузилган Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғига ўринбосарларни тайинлади, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
26-30 декабрь кунлари Польшада ўтказилган шахматнинг рапид ва блиц йўналишлар бўйича жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, рапид дастурида чемпионликни қўлга киритган Нодирбек Абдусатторов ва терма жамоамизнинг бошқа вакиллари Тошкентга қайтиб келишди. Ярим тун бўлишига қарамасдан қаҳрамонларимизни кутиб олиш учун кўплаб ОАВ, мухлислар ва шахматчимизнинг яқинлари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида жам бўлишди.
Кеча Барселонада ўтган енгил атлетика бўйича халқаро мусобақада 5 км масофага стадион ташқарисида югуриш дастурида эркаклар ва аёллар ўртасида жаҳон рекордлари қайд этилди. Эътиборлиси, ҳар икки рекорд ҳам эфиопиялик ёш югурувчиларга насиб этди.
Президент қарори билан Владимир Норов ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У 2019−2021 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби сифатида фаолият юритган эди.
Польшанинг Варшава шаҳрида блиц шахмат бўйича жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди. Бугун ўтказилган баҳслар якунига кўра, Жавоҳир Синдаров ҳамюртларимиз ичида энг яхши натижани қайд этди.
Ҳалқаро хоккей федерацияси 2022 йилги ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини бекор қилишганини маълум қилди.АҚШ, Чехия ва Россия терма жамоалари хоккейчиларида коронавирус аниқланганлиги сабабли, бу қарорга келинди.
Соат сари яқинлашиб келаётган 2022 йилдан барчамизнинг умидимиз катта. Бугун Ўзбекистон МОҚ раҳбарияти Қўмита ходимларини кириб келаётган янги йил билан қутлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.