Тўққиз нафар Ўзбекистон фуқаросига нисбатан Дубайда оғир жазо тайинланди

Тўққиз нафар Ўзбекистон фуқаросига нисбатан Дубайда оғир жазо тайинланди


Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Ахрор Бурхонов Дубай шаҳрида Ўзбекистон фуқароларининг судланиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан аниқлик киритди ва расмий хабар берди.

Маълум қилинишича, 2025 йил апрель ойида Дубайда содир бўлган оммавий муштлашувда иштирок этган 8 нафар Ўзбекистон фуқаросига нисбатан 2026 йил 21 январь куни суд ҳукми чиқарилган. Суд қарорига мувофиқ, улар умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган. Шунингдек, яна бир фуқарога 25 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Айни пайтда мазкур иш юзасидан тегишли идоралар ҳамда Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари томонидан вазият атрофлича ўрганилмоқда. Фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича зарур чоралар кўрилаётгани қайд этилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.