Жорий йил 9-20 декабрь кунлари Италиянинг Кети шаҳрида 2004-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида гандбол бўйича «ABRUZZO CUP-2021» халқаро турнири ўтказилди. Италия гандбол федерацияси томонидан уюштирилган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди.
Россиянинг «неКАРАтэ» номли Youtube-канали Тошкентда ўтказилган профессионал бокс жанглари ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, унда 7 нафар ўзбекистонлик спортчи рингга кўтарилиб, уларнинг барчаси ғалаба қозонишди.
Кўтаринки кайфиятда ўтган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан сўнг пойтахтимизда IWF (Халқаро оғир атлетика федерацияси) конгресси бошланди. Унда ташкилотнинг ортда қолган йилдаги сарҳисоби, янги режалар муҳокама қилинмоқда.
Бугун, 20 декабрь куни Тошкент шаҳрида 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида бокс бўйича Ўзбекистон кубоги бошланди. Мусобақада Республикамизнинг турли ҳудудларидан 502 нафар боксчи 15 та вазн тоифасида ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.
Испанияда аёллар ўртасида гандбол бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда Норвегия терма жамоаси ўз тарихида тўртинчи бор чемпионликни расмийлаштирди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.