Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) кенгаши 21 февраль кунги йиғилишда Россия шахмат федерациясининг (РШФ) Осиё шахмат федерациясига (ACF) қўшилиш борасидаги сўровини қабул қилди.Қайд этилишича, Осиё шахмат федерациясининг 28 февраль куни Абу-Дабида бўлиб ўтадиган Бош Ассамблея йиғилишида ушбу масала юзасидан қарор қабул қилинади.
Болгария пойтахти София шаҳрида ўтказилаётган Бугун «Странжа» мусобақасида бугун 9 нафар ўзбекистонлик боксчилар рингга кўтарилади. Улар орасида Токио Олимпиадаси чемпиони, жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов ҳам бугун мусобақадаги иштирокини бошлайди.
Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича Странжа—2023 мусобақасининг иккинчи кунги жанглари якунланди.21 февраль кунги баҳсларда 13 нафар ўзбекистонлик боксчи қатнашди.
Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли «WR Chess Masters» турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бугун 5-тур доирасида германиялик Винсент Кеймерга қарши қора доналарда ўйнади.Ҳамюртимиз баҳснинг дебют қисмини яхши ўтказди ва ташаббусни аста-секин ўз томонига оғдира бошлади.
-71 кг вазн тоифасида кечган «дерби»да Саиджамшид Жаъфаров устун келди. Қолган ҳамюртларимиз ҳам катта устунлик билан кейинги даврага йўл олишди.
Жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби плей-офф босқичидан ўрин олган учинчи ўйинни ўтказди. Тошкентликлар "Горняк" клубига қарши учинч ўйинни сафарда ўтказишди.
Бугун "Странжа" турнири доирасида бир-биридан қизиқарли жанглар кутиб турибди. Жумладан, -71 кг вазн тоифасида биринчи рақамли спортчи бўлиш учун рақобатлашаётган икки боксчимиз – Осиё ўйинлари ғолиби Иқболжон Холдоров ва 2 карра Осиё чемпиони Саиджамшид Жаъфаровни қуръа иккинчи босқичдаёқ ўзаро тўқнаш қилди.
Болгария пойтахти София шаҳрида бокс оламида катта нуфузга эга «Странжа» анъанавий 74-халқаро турнири бошланди. Кеча 7 нафар ватандошимиз рингга кўтарилиб, улардан 5 нафари ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди.
Болгария пойтахти София шаҳрида бокс оламида катта нуфузга эга «Странжа» анъанавий 74-халқаро турнири бошланди. Куннинг 6 нафар ватандошимиз рингга кўтарилиб, улардан 4 анфари ғалабани қўлга киритди.
Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) жаҳон чемпионатини бойкот қилаётган мамлакат спортчиларига молиявий ёрдам беришини маълум қилди. IBA бош котиби Жорж Еролимпос ушбу вазият юзасидан ўз муносабатини билдириб ўтди.
Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада учун лицензиялаш тартибини тасдиқлади.Унга кўра, жорий йил Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги ва Тошкентда ўтказиладиган эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати Олимпиада лицензияларини тақдим этади.
Германиянинг Оберхоф шаҳрида биатлон бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Мусобақа ҳақида қизиқарли фактлар билан таништириб ўтамиз:Норвегия терма жамоаси 5 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.
Болгария пойтахти София шаҳрида бокс оламида катта нуфузга эга «Странжа» анъанавий 74-халқаро турнири бошланади. Бугун 7 нафар боксчимиз "Странжа" мусобақасида баҳсларга киришади-54 кг: Мухлиса Хушвақтова – Наим Фей (Ирландия) (16:00, Б ринг)-51 кг: Асилбек Жалилов – Гумуш Самет (Туркия) (17:40 дан сўнг, Б ринг)-60 кг: Дилшод Абдумуродов – Артур Тиниев (Европа бокс конфедерацияси) (17:55 дан сўнг, Б ринг)-67 кг: Беҳзод Ҳамидов – Павел Федоров (Сербия) (19:10 дан сўнг, Б ринг)-71 кг: Иқболжон Холдоров – Вандерсон де Оливейра (Бразилия) (19:20 дан сўнг, А ринг)-71 кг: Саиджамшид Жаъфаров – Капулер Мирослав (Исроил) (19:35 дан сўнг, А ринг)-48 кг: Саидахон Раҳмонова – Кармен Ортега (Испания) (21:40 дан сўнг, Б ринг)Жанглар бошланиши тахминан ва Тошкент вақти билан кўрсатилган.
Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли «WR Chess Masters» турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бугун 4-тур доирасида ҳиндистонлик Праггнанадҳага қарши оқ доналарда ўйнади.Ўйин бошиданоқ ҳар икки спортчи тенгма-тенг дона суришди.
12-19 февраль кунлари Россия Федерациясининг Комсомольск шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги халқаро турнир бўлиб ўтди. Афғон уруши қурбонлари хотирасига бағишланган мусобақада мезбон Россия бир неча таркиб билан, шунингдек Ўзбекистон, Беларусь, Грузия, ҳамда Тожикистондан ёш чарм қўлқоп усталари иштирок этишди.
Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли «WR Chess Masters» турнирида ҳамюртимиз кеча чиройли ғалабага эришган бўлса, бугун 3-тур доирасида Левон Аронянга қарши ўтказилган ўйинда осон мағлубиятга учради. Қора доналарда ўйнаган ҳамюртимиз учун баҳснинг дебют қисми муваффақиятли чиқмади.
Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича нуфузли «WR Chess Masters» турнирининг 2-тури Нодирбек Абдусатторов россиялик Андрей Есипенкога қарши ўйинда ғалабага эришгач, ФИДЕ рейтингида 14-ўринга кўтарилишга муваффақ бўлди. Ҳамюртимиз турнирнинг дастлабки 2та ўйинида қўлга киритилган дуранг ва ғалаба туфайли ўз ҳисобини 7,7 рейтинг баллига бойитди.
19-26 февраль кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида бокс оламида катта нуфузга эга «Странжа» анъанавий 74-халқаро турнири бўлиб ўтади.Баҳсларда жаҳоннинг кўплаб мамлакатларидан боксчилар медаллар учун кураш олиб боришади.
Осиё енгил атлетика ассоциацияси 2022 йил якунларига кўра ҳар бир йўналиш бўйича қитъамизнинг энг яхши 10 та натижасини қайд этган спортчилар номини эълон қилди. Аҳамиятлиси, унда 7 нафар ҳамюртимизнинг исм-шарифи кўрсатиб ўтилган.
Жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби плей-офф босқичидан ўрин олган иккинчи ўйинни ўтказди. Тошкентликлар "Горняк" клубига қарши иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришишди.
Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли «WR Chess Masters» турнирида бугун 2-тур баҳслари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бугун оқ доналарда россиялик Андрей Есипенкога қарши ўйнади.
Жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби плей-офф босқичидан ўрин олган дастлабки ўйинни ўтказди. Тошкентликлар "Горняк" клубига қарши дастлабки ўйинда қийин ғалабага эришишди.
Бугун Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли «WR Chess Masters» турнири старт олди. Ушбу мусобақада жаҳоннинг 9 та энг яхши шахматчилари қаторида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этмоқда.
Ҳиндистон (аёллар ўртасида) ва Ўзбекистонда (эркаклар ўртасида) бўлиб ўтадиган бокс бўйича Жаҳон Чемпионатига бойкот эълон қилди, дея хабар қилмоқда “Gazeta.uz”.8 февраль санасида АҚШ бокс федерацияси ташкилотнинг расмий сайтида жамоанинг эркаклар ва аёллар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатларида қатнашишдан бош тортгани ҳақидаги баёнотни эълон қилди.
Бугун Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли «WR Chess Masters» турнири старт олади.Ушбу мусобақада жаҳоннинг 9 та энг яхши шахматчилари қаторида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этади.
Эртага Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири старт олади. Маълум қилганимиздек, ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоасидан фақатгина Гулноза Матниязова иштирок этади.
UFC енгил вазн тоифаси бўйича чемпион Ислом Maxачев (24-1) кейинги жангини 2023 йил кузида БААда ўтказиши мумкин. Бу ҳақида Исломнинг вакили ТАССга маълум қилди.
Қозоғистоннинг Астана шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионати якунига етди. Бугун мусобақанинг сўнгги кунида Ўзбекистон терма жамоаси кумуш ва бронза медалларига эга чиқди.
7-11 февраль кунлари Венгриянинг Дебрецен шаҳрида Иштван Бочкаи хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 6 та медаль қўлга киритди:Олтин: -54 кг: Ойбек ЖўраевКумуш: -51 кг: Зиёвуддин Алижонов-80 кг: Тўрабек ХабибуллаевБронза: -57 кг: Самандар Холмуродов-63,5 кг: Айдос Тагайбаев-80 кг: Раҳматилло Бойматов.
Қозоғистоннинг Астана шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги қитъа биринчилигининг иккинчи кун дастури якунланди. Қувонарлиси, бугун ҳам Ўзбекистон терма жамоаси олтин медалга сазовор бўлди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.