Италиялик чанғи устаси 19 ёшида вафот этди

Италиялик чанғичи Матилда Лорензи Алп тоғларидаги Вал Сеналес ёнбағирларида машғулот пайтида йиқилиб вафот этди. Бу ҳақда Халқаро чанғи ва сноуборд федерацияси (ФИС) сайтида хабар берилди.

Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси ATP Masters'ни тарк этди

Италиялик спортчи, дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Янник Синнер соғлигидаги муаммолар туфайли Париждаги ATP Masters туркумидаги турнирни тарк этди. Бу ҳақда турнирнинг ижтимоий тармоқдаги Х аккаунтида хабар берилди.

ФИДЕ президенти: Ўзбекистон юксалиш сари юзланган мамлакат

Халқаро шахмат федерацияси(ФИДЕ) президенти Аркадий Дворкович бошчилигидаги делегация юртимизга ташрифи давомида яна икки йилдан кейин мамлакатимизда ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига тайёргарлик ҳамда пойтахтимизда ёшлар ўртасида ўтадиган “Тошкент-2025” ўйинларига ҳозирлик жараёнлари билан танишди. Делегация аъзолари 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини ўтказиш бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар, тайёргарлик жараёнлари ҳамда шахматни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар билан яқиндан танишди.

Теннис. АTP'нинг янгиланган рейтинги эълон қилинди

Бугун профессионал теннисчилар Ассоциацияси ҳафталик янги рейтингни эълон қилди. Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади.

UFC 308 турниридан ким қанча гонорар ишлаб олди?

26 октябрь куни БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида ўтказилган UFC 308 турнири иштирокчиларининг кафолатланган гонорарлари ҳақида маълумот пайдо бўлди. Оқшомнинг марказий жангида ярименгил вазн тоифаси чемпионлик камарини ҳимоя қилган Илия Топурия оқшомнинг энг катта гонорарига эга бўлган.

Спорт курашлари бўйича Жаҳон чемпионатида уч нафар ҳамюртимиздан иккиси мағлуб бўлиб улгурди

Бугун Албания пойтахти Тирана шаҳрида спорт курашлари бўйича но олимпия вазн тоифаларида жаҳон чемпионати старт олди. Уч кун давом этадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар аъзоси иштирок этиши ҳақида хабар бергандик.

WTA рейтинги. Жасмине энди дунёнинг 4-ракеткаси

Халқаро аёл теннисчилар Ассоциацияси (WTA) ҳам профессионал аёл теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди. Янгиланган рейтингда беларуслик Арина Соболенко пешқадамлик қиляпти.

Триатлончимиз Жереми Куиндос Осиё Очиқ кубогида шоҳсупага кўтарилди

Хитойнинг Уси шаҳрида триатлон бўйича Осиё Очиқ кубогининг навбатдаги босқич беллашувлари бўлиб ўтди. Унда Жереми Куиндос иштирок этиб, мамлакатимиз шарафини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Икки аралаш яккакураш устамиз жиу-житсу бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Грециянинг Ираклион шаҳрида Жиу-житсу бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида қорақалпоғистонлик спортчилар ҳам муваффақиятли иштирок этишмоқда.

Муатайчиларимиз Дубайдан 11 та медаль билан қайтишди

23-27 октябрь кунлари Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида муайтай бўйича нуфузли мусобақа бўлиб ўтди. Ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилган "UAE Muay Thai Open Championship 2024" халқаро турнирида дунёнинг ўндан ортиқ давлатидан 500 нафардан зиёд спортчи иштирок этди.

Чимкентда ўқ отувчиларимиз муносиб иштирок этишди

20-28-октябрь кунлари Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича халқаро хотира турнири бўлиб ўтди. 6 мамлакатдан 190 нафар мерган қатнашган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муваффақиятли иштирок этиб, 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлишди.  Олтин медал: Владимир Свечников (10 метрдан пневматик тўппончадан отиш, катталар) Кумуш медал: Дилафрўз Қобилжонова (10 метрдан пневматик милтиқдан отиш, ёшлар) Бронза медал: Жавоҳир Соҳибов (10 метрдан пневматик милтиқдан отиш, катталар)Дилафрўз Қобилжонова (10 метрдан пневматик милтиқдан отиш, катталар)Илҳомбек Обиджонов (10 метрдан пневматик тўппончадан отиш, ёшлар)Ирода Азимбоева (10 метрдан пневматик тўппончадан отиш, ёшлар).

46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига тайёргарлик ижобий жараёнда

Хабарингиз бор, 2026-йилда Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Ўзбекистонда бўлиб ўтади. FIDE Президенти Аркадий Дворкович бошчилигидаги делегация олимпиадага тайёргарлик жараёнларини кўздан кечириш мақсадида Тошкент шаҳридаги Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрди.

Дзюдо. Жиззах вилоятида Республика чемпионати учун кучлилар сараланди

Катталар ўртасидаги бўлажак Ўзбекистон чемпионати мезбонлари ҳам саралаш баҳсларини ўтказишди. Жиззах вилояти чемпионатида 100 нафарга яқин дзюдочи жами 14 та вазн тоифасида татамига чиқди.

UFC 308 турнири иштирокчиларининг гонорарлари маълум бўлди

БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида UFC 308 турнири бўлиб ўтди. Илия Топурия Макс Ҳоллоуейни, Ҳамзат Чимаев эса Роберт Уиттакерни нокаутга учратди.

Халқаро шахмат федерацияси делегацияси юртимизга ташриф буюрди

Шу кунларда Халқаро шахмат федерацияси делегацияси мамлакатимизда меҳмон бўлиб турибди. Дастурга биноан кеча Халқаро шахмат федерацияси президенти Аркадий Дворкович бошчилигидаги меҳмонлар Самарқанд шаҳрида бўлиб, қадимий ва ҳамиша навқирон шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан танишди.  Бугун меҳмонларнинг пойтахтимизда бунёд этилаётган “Олимпия шаҳарчаси” ва бошқа муҳим спорт ҳамда маданият масканлари билан танишиши режалаштирилган.

Муроджон Аҳмадалиевнинг кейинги жанги қачон бўлиб ўтади?

Биринчи ярименгил вазнда собиқ жаҳон чемпиони, WBA камари учун расмий даъвогар Муроджон Аҳмадалиевнинг жанг тафсилотлари маълум бўлди. Чарм қўлқоп устамиз вақтинчалик WBA камари учун жанг ўтказади.

Чимаевни Мессига қиёслашди

Тактаров UFC жангчиси Чимаевни Мессига қиёслаган. БАА вакили бўлган чечен жангчиси Хамзат Чимаев ҳужумчи Лионель Мессининг техник даражаси билан таққосланадиган ўзга сайёралик жанг услубига эга.

Теннис. Катержина Синякова 1/2 финал баҳсини якунига етказа олмади

Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида ўтказилаётган WTA бўйича теннис турнирида финалчилар аниқланди. Дунёнинг 48-ракеткаси Катержина Синякова WTA рейтингида 86-поғонада бораётган сербиялик Ольга Даниловичга қарши кечган ярим финал учрашувини якунига етказа олмади.  Чехиялик теннисчи 6/4, 4/6, 3/4 ҳисоби бўлаётган бир пайтда баҳсни жароҳат сабаб давом эттира олмаслигини маълум қилди.

Рамзан Кадиров Чимаевни табриклади

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Кадиров Хамзат Чимаевни UFC 308 турниридаги ғалабаси билан табриклади. Чеченистонлик аралаш яккакураш устаси австралиялик Роберт Уиттакерни биринчи раунднинг ўзида бўғиш усули билан мағлубиятга учратган эди.  "Дўстлар, бизнинг енгилмас Борз Хамзат Чимаев 14-маротаба UFC промоушенининг кучли жангчиси эканини исботлади.

Бокс. Жек Кэттерол собиқ жаҳон чемпиони Реджис Прогрейсни мағлуб этди

Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида профессионал бокс кечаси ўтказилди. Оқшом доирасида британиялик Жек Кэттерол биринчи яримўрта вазнда собиқ жаҳон чемпиони Реджис Прогрейсга қарши рингга кўтарилди.

Бокс. Собиқ жаҳон чемпиони Мурат Гассиев нокаутли ғалаба билан қайтди

Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида "IBA Чемпионлар оқшоми" профессионал бокс турнири бўлиб ўтди. Кечанинг марказий жангида биринчи оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, россиялик Мурат Гассиев даниялик Кем Юнгквистга қарши рингга кўтарилди.

UFC 308 турнирининг бонуслари маълум бўлди

Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида UFC 308 турнири бўлиб ўтди. Оқшомнинг асосий жанги енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони, испаниялик Илия Топурия ва машҳур америкалик жангчи Макс Ҳоллоуэй ўртасидаги бўлиб ўтди.

Асли афғонистонлик жангчи UFC'даги тўртинчи ғалабасини қўлга киритди

Абу-Дабида UFC 308 турнирининг прелим кард жанглари давом этмоқда. Мусобақа доирасида асли афғонистонлик аралаш якка кураш устаси Фарид Башарат октагонга кўтарилди.

ММА. Чимаевнинг севимли жангчиси ким?

UFC жангчиси Хамзат Чимаев ММАдаги севимли аралаш яккакураш устаси ким экани ҳақидаги саволга жавоб берди. Хамзатнинг сўзларига кўра, унга оғир вазн чемпиони Жон Жонснинг жанглари ёқади.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига Москвадан меҳмонлар ташриф буюрди

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига Москва давлат спорт ва туризм университети ректори, профессор Наталя Масягина ҳамда Туризм ва меҳмондўстлик саноати институти директори Александр Ивансовдан иборат делегация ташриф буюрди. Учрашув давомида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш, қишки спорт турларини ривожлантириш, талабаларнинг академик алмашинуви ва ҳамкорликда илмий лойиҳалар устида ишлаш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди ҳамда университетлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Олександр Усик нега ҳамон фаолиятини давом эттираётгани ҳақидаги саволга жавоб берди

Украиналик боксчи Олександр Усик нега ҳамон фаолиятини давом эттираётганини айтиб ўтди.“Боксдаги йўлимни босиб ўтдим?

Разамбек Жамалов: «Агар UFC'дан яхши таклиф тушса, ўйлаб кўришим мумкин»

Эркин кураш бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Разамбек Жамалов айни пайтда БААда бўлиб турибди. Унинг аралаш жанг усталари билан ўтказаётган машғулотлари кўплаб мухлисларнинг эътиборини тортди.

“Бош прокурор” кубогида полвонлар сараланди

Президентимиз томонидан илгари сурилган “Беш ташаббус олимпиадаси” ўйинлари ҳамда турли танловлар ўтказилиши чекка ва олис ҳудудларгача иқтидор соҳибларини кашф этилишига хизмат қилмоқда. Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида миллий кураш бўйича “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги “Бош прокурор кубоги” мусобақасида 30 мингдан ортиқ номзодлар орасида сараланган 18 ёшдан 30 ёшгача 136 нафар ўғил-қиз тўққизта вазн тоифасида ғолиблик учун гиламга чиқди.

Россияда UFC ўтказиладими?

Кеча Абу-Даби шаҳрида UFC 308 турнири олдидан ўтказилган матбуот анжуманида промоушен раҳбари Дана Уайтга кўплаб саволлар берилди. Жумладан, ташкилот раҳбари Россияда яна UFC турнири ўтказиладими деган саволга ҳам жавоб берди.  "Ҳа, биз Россияга қайтамиз.

UFC президенти Ислом Махачевнинг кейинги жанги кимга қарши бўлиши мумкинлигини айтди

Доғистонлик спортчи Ислом Махачев ярим ўрта вазн тоифасидаги титул учун жанг қилиши мумкин.Бу ҳақида UFC президенти Дана Уайт маълум қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.