Хоккей. Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг III дивизионига чиқди

Хоккей. Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг III дивизионига чиқди

Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк марта жаҳон чемпионатида иштирок этди. Жамоамиз ўз ишитрокини энг қуйи лига — IV дивизиондан бошлади.

Терма жамоамиз бугун Малайзияга қарши сўнгги тур баҳсини ўтказиб, 18:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, хоккейчиларимиз турнирда 5 та ўйин ўтказиб, 4 ғалаба ва бир мағлубият (буллитлар сериясида) қайд этиб, 13 очко билан дивизион ғолибига айланди. Ўзбекистон рақиблар дарвозасига 79 та гол уриб, ўз дарвозасидан 10 та шайба ўтказиб юборди.

Ўзбекистон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида III дивизион B лигасида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди. Бу лигада Мексика, КХДР, Гонкон, Филиппин, Сингапур ва Мўғулистон терма жамоалари ўрин олган.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.