Ўзбекистон Этноспорт Ассоциацияси халқаро миқёсда эътироф этилди

Ўзбекистон Этноспорт Ассоциацияси халқаро миқёсда эътироф этилди

Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган VII Халқаро Этноспорт Форуми доирасида Ўзбекистон Этноспорт Ассоциацияси халқаро миқёсда энг фаол федерация сифатида тақдирланди!

Мукофотни Жаҳон Этноспорт Конфедерацияси президенти Билол Эрдўғон тантанали тарзда Ўзбекистон Этноспорт Ассоциацияси бош котиби О.А.Копадзега топширди.

У ўз нутқида Ўзбекистоннинг анъанавий спорт турларини ривожлантириш ва тарғиб қилишдаги ҳиссасини алоҳида таъкидлади.

Бу эътироф — узоқ йиллик тизимли ишлар, Президентнинг ПҚ — 259-сонли қарори, халқаро мусобақалар ва ички тарғиботлар самарасидир.

Манба: Ўзбекистон Ўзбек жанг санъати федерацияси

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.