Бир неча ҳафта олдин Буре юрак хуружига учради. 2017 йилда Буре оғир инсултга учради ва бир ойни комада ўтказди.
Биринчи ўрта вазнда амалдаги IBF чемпиони Бахрам Муртазалиев (22-0, 16 КО) ўз камарини ҳимоя қилади. Россиялик боксчи ўз камарига мажбурий даъвогар, австралиялик собиқ WBO чемпиони Тимофей Цзю (24-1, 17 КО)га қарши рингга кўтарилади. Муртазалиев - Цзю жанги 19 октябрь куни АҚШнинг Флорида штати Орландо шаҳридаги Caribe Royale Resort аренада бўлиб ўтади.
Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Ф46 классида ядро улоқтириш дастурида финал беллашувлари якунланди. Унда иштирок этган икки нафар вакилимиз - Розия Эргашева ҳамда Шахина Йигиталиева 9- ва 12-ўринларни эгаллашди.
Пара велоспорт бўйича эркаклар ўртасида C5 классида шоссе йўналишида вақт пойгаси дастури бугун давом эттирилди. Унда иштирок этган спортчимиз Азимбек Абдуллаев 41 дақиқа 23.64 сония натижа кўрсатиб, 10-ўринни банд этди. Афсуски, спортчимиз ушбу натижаси орқали саралашдан ўта олмади.
Пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида Т11 классида 100 метрга югуриш баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз Урганч Эгамназаров 11.68 сония натижа билан ўз гуруҳида 2-ўринни эгаллади ва ярим финал босқичига йўлланма олди. Қайд этиш лозимки, спортчимиз бу орқали ўзининг шахсий натижасини янгилади.
Бундан бироз аввал аёллар ўртасида Ф41 классида диск улоқтириш бўйича финал баҳслари якунлади. Афсуски, ушбу дастурда қатнашган икки нафар вакилимиз - Кубаро Ҳакимова ҳамда Мадина Мухторова 9- ва 11-ўринни эгаллади.
Пара ўқ отиш бўйича аралаш дастурда 50 метр масоафага кичик калибрли тўппончадан отиш бўйича финал баҳслари якунланди. Эътиборлиси ушбу йўналишда қатнашган ҳамюртимиз Сервер Ибрагимов медаллар учун кечган беллашувда 215.3 очко жамғарган ҳолда 2-ўринни эгаллади ва кумуш медални қўлга киритди.
Пара ўқ отиш бўйича аралаш дастурда 50 метр масоафага кичик калибрли тўппончадан отиш бўйича саралаш баҳслари якунланди. Ушбу дастурда иштирок этган яна бир вакилимиз Шаҳноза Мамажонова 517 очко билан 21-ўринни эгаллади ва саралашдан ўта олмади.
Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларида делегациямиз ғазнаси яна бир медал билан бойиди. Маҳоратли пара ўқ отувчимиз Сервер Ибрагимов кумуш медални қўлга киритди.
Парижда давом этаётган паралимпия ўйинларида бугунги иштирокини ўтказадиган спортчиларимиз билан танишинг.
US Open 2024 турнирининг эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида 1/2 финалнинг дастлабки жуфтлиги аниқланди. Тейлор Фриц (АҚШ, 12) - Фрэнцис Тиафо (АҚШ, 20).
Париж-2024 Олимпиадасидаги салбий натижалар ортидан Қозоғистон Туризм ва спорт вазири Ермек Маржикпаев вазифасидан озод этилганди. Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаевнинг Фармони билан Ербол Куантаевич Мирзабосинов Қозоғистон Республикаси туризм ва спорт вазири этиб тайинланди.
Бугун Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг 10 нафар аъзоси иштирок этади:ПАРА ВEЛОСПОРТ11:27. Ғолиббек Мирзаёровпара велоспорт S2 | эркаклар | шоссе. вақт пойгасиПАРА ЎҚ ОТИШ12:30. Сервер Ибрагимовпара ўқ отиш P4 | аралаш | 50 м.
Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев япониялик боксчи Наоя Иноуэга мурожаат йўллади. “Иноуэ, вақт келди.
Саудия Арабистонида кўнгилочар ишлар бўйича бош бошқармаси раиси Турки ал аш-Шейх ягона бокс лигасини ташкил этмоқчи.“Келажак учун режаларимиз бор.
Бразилиялик аралаш яккакураш устаси Гилберт Бёрнс фаолиятининг кейинги қисми ҳақида гапирди. "Мен қарияпман.
Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Данияр Данияр Елеусинов (11-0, 6 КО) уч йиллик танаффусдан сўнг рингга қайтмоқда. Яримўрта вазн тоифасида собиқ IBO чемпиони 28 сентябрь куни Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида ташкил этиладиган проф бокс оқшомининг марказий жангида рингга кўтарилади.
"Лос-Анжелес Лэйкерс" ҳужумчиси Леброн Жеймснинг рафиқаси Саванна Жеймснинг сўзларига кўра, у кўп вақтини ижтимоий тармоқларда кераксиз видеоларни томоша қилишга сарфлайди. “Мен кўп вақтимни кераксиз нарсаларга қарашга сарфлайман.
Париж Олимпиадаси марафончиси, угандалик Ребекка Чептегей севгилиси томонидан ҳужумга учраганидан сўнг оғир жароҳатлар олиб, касалхонага ётқизилди. Ҳодиса Кениядаги 33 ёшли спортчининг уйида содир бўлган.
UFC мухлисларининг севимли жангчиси Тони Фергюсон бир ой олдин фаолиятидаги кетма-кет саккизинчи мағлубиятини қабул қилиб олганди. Собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов мағлубиятлари кетидан обрўси тушиб бораётган америкалик аралаш яккакураш устасига фаолиятини якунлаш, ёшларга йўл бўшатиш кераклигини маслаҳат берганди. "Жин урсин, нималар деяпсан?
Яримўрта вазнда амалдаги UFC чемпиони Белал Муҳаммад потенциал рақиби Шавкат Раҳмонов билан "совуқ уруш"ни бошлаб юборди. У қозоғистонлик рақибининг гапига қозоқ тилининг устидан кулган ҳолда жавоб қайтарди. "Танланган хотира?
Пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида Т36 классида 400 метр масофага югуриш баҳслари ўз якунига етди. Афсуски, ушбу йўналишда қатнашган ҳамюртимиз Иззат Турғунов 1 дақиқа 04.31 сония натижа қайд этиб, 7-ўринни эгаллади.
Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Ф56 классида найза улоқтириш дастурлари давом эттирилди. Унда иштирок этган вакилимиз Наталия Семёнова финал босқичида 16.96 метр натижа кўрсатиб мусобақани 9-ўринда якунлади.
Япониялик боксчи Наоя Инуэ иккинчи енгил вазн тоифасида (55,22 кг гача) мутлақ жаҳон чемпиони унвонини ҳимоя қилди. Токиода у ирландиялик Ти Джея Дохенини мағлуб этди.
Кеча Париждаги Паралимпия ўйинларининг навбатдаги кунида ҳамюртимиз Бобур Омонов ядро улоқтириш баҳсларида олтин медални қўлга киритди. Бугун спортчимиз билан Президент Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқот қилди.
Александр Костин Париж Паралимпия ўйинларида 1500 м масофага югуришда Т13 тоифасида (кўришда нуқсони бўлган спортчилар) олтин медални қўлга киритди. Унинг натижаси 3 дақиқа 44,43 сонияни ташкил этди ва бу янги Паралимпия рекорди ҳисобланади.
Аёллар ўртасида 200 метр масофага комплекс усулда сузиш бўйича саралашда иштирок этган Шоҳсанам Тошпўлатова 2 дақиқа 31.00 сония натижа билан ўз гуруҳида 3-ўринни эгаллади ва медаллар учун кечадиган финал босқичига йўл олди. Шоҳсанам иштирокидаги финал беллашуви бугун Тошкент вақти билан соат 23:05 да бошланади.
Самарқанд яна бир нуфузли мусобақага мезбонлик қилади. 10-14 октябрь кунлари кўҳна шаҳарда академик эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Меҳрзод номи билан машҳур эронлик спортчи Муртазо Меҳрзодселакжоний уч карра Паралимпия чемпиони бўлиши мумкин. Унинг бўйи деярли 2,5 метрни ташкил этади.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни Париждаги Паралимпия ўйинларида ғалаба қозониб, терма жамоамиз ҳисобидаги олтин медаллар сонини бештага етказган енгил атлетикачилар Элбек Султонов, Ёрқинбек Одилов ва таэквондочимиз Асадбек Тоштемиров билан телефон орқали мулоқот қилди. Президентимиз ўз номидан ва барча юртдошларимиз номидан спортчиларни самимий қутлаб, бу зафарлар энг улуғ, энг азиз байрам – Мустақиллик кунига муносиб совға бўлганини таъкидлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.