Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Наманган вилоятида давом эттирмоқда.
Шунингдек, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан 35 нафар фуқарога 770 млн сўмдан зиёд имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб, тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилди.
Бундан ташқари, вилоятда ер олиш, ўз-ўзини банд қилиш истаги бўлган 6 минг 24 нафар ёшларга 2,1 минг гектар ер майдонлари ажратиш белгилаб олинди. Бу борада туман сектор раҳбарлари, ёшлар агентлиги бўлимлари, “маҳалла еттилиги” билан биргаликда ер олиш истаги бўлган ёшлар рўйхати шакллантирилди ҳамда сув таъминоти яхши, аҳолига яқин бўлган экин ер майдонларидан яхлит контурлар танланди.
Жумладан, маҳаллалардаги ички йўлларнинг ҳолатини яхшилаш йўналишида 13,2 км узунликдаги ички йўллар шағаллаштирилди, 1,7 км қисмига бетон қопламаси ётқизилди, 5,4 км узунликдаги пиёдалар йўлаги таъмирланди.
Электр таъминотини яхшилаш йўналишида 26 та трансформатор таъмирланди, 47 та яроқсиз симёғоч темир-бетон устунларга алмаштирилди ва қўшимча 92 та янги устун ўрнатилди, 6,8 км узунликдаги электр СИП кабеллар тортилди, 287 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.
Танлаб олинган туманлар бўйича 42 мингдан зиёд аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди ва унинг натижаларига кўра, касаллик аниқланган 7,5 минг беморни даволаш ишлари ташкиллаштирилди. Жумладан, улар туман, вилоят ва Республика шифохоналарига ётқизилди. Шу билан бирга, 6 783 нафари бепул дори-дармонлар билан таъминланди.
Рамазон ойининг маънавий-руҳий ҳаётимиздаги алоҳида ўрни ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда 79 та маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди, 904 та кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар ҳамда 728 та ногиронлиги бор шахслар билан яшовчи оилалар учун эҳсон ифторликлари ўтказилди.
Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланадиганларнинг сонини ошириш учун зарур шароитлар яратиш мақсадида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спортнинг футбол, енгил атлетика, стол тенниси, воркаут каби турлари бўйича маҳаллаларда мусобақалар ўтказилмоқда.
Мактабларда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида китобхонлик, эстрада, театр, саёхат тадбирлари йўналишида тўгараклар, миллий мақом, фольклор-этнографик йўналишларда ўқувчиларнинг ҳаваскорлик ансамбллари ташкил этилди.
Республика ишчи гуруҳи томонидан ишлар давом эттирилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.