Унга кўра, Жондор тумани Зарафшон дарёсидаги кўприкнинг қулаши натижасида юк машинаси дарёга тушиб кетган. Ҳодиса оқибатида вафот этганлар йўқ.
«Жондор туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ мазкур ҳолат бўйича ўрганишларни олиб бормоқда. Ишчи гуруҳнинг якуний натижаси бўйича батафсил маълумот берилади», — дейилади хабарда.
Маълумот учун, феврал ойи охири, март ойи бошларида ёғиб ўтган ёмғирлар оқибатида республиканинг бир неча ҳудудида кўприкларни сув ювиб кетган ва уларнинг айримлари қисқа муддатда таъмирланган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.