Жабрланувчи йигитнинг онаси ҳолатга бефарқ қаралётганини айтиб, мурожаат билан чиқди. Масъул ташкилот ҳодисага изоҳ берди.
Қайд этилишича, мазкур мурожаат ижтимоий тармоқларда ёритилишдан аввал ҳам Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрнатилган тартиб асосида Қарши туманидаги 55-мактаб фаолияти ўрганилган.
Шунингдек, ўқувчилар ўртасида юзага келган ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўрганилиб, қонуний тўхтамга келинган. Аммо, қандай чора кўрилгани ҳақида маълумот берилмаган.
Маълум қилинишича, Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқарма бошлиғининг 19 мартдаги тегишли буйруғи билан Қарши туманидаги 55-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори М.П билан Меҳнат кодексининг 157-моддаси 2-қисмига асосан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.