Туркия Технологиялар жамоат фонди, Саноат ва технологиялар вазирлиги, шунингдек, Президент инвестиция бошқармаси бошчилигида ўтказиладиган “Тake Off” стартaп саммити учун аризалар қабул қилишни бошлади.
Туркия ва хориж тадбиркорлик экотизимидан иштирокчиларни бирлаштириб, тадбиркорлик экотизимига ҳисса қўшиш ва Туркияни бу соҳадаги тадбиркорлар ва инвесторлар учун эътибор марказига айлантиришни мақсад қилган саммит, бу йил маҳаллий стартаплар учун ярим финал Анқара ва Измирда бўлиб ўтади. Маҳаллий ташаббусларкорлар билан бир қаторда халқаро иштирокчиларга ҳам қаратилган якуний тадбир 2023 йилнинг декабрь ойида Истанбулда бўлиб ўтади.
“Pre-Тake Off”да умумий пул мукофоти 2 миллион 250 минг ТL (*83 000 АҚШ доллари)
“Pre-Тake Off”да ўтказиладиган олдиндан баҳолаш тақдимотларида ўз тоифаларида биринчи ўринни эгаллаган тадбиркорлар жами 2 миллион 250 минг лира ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлади. Финалга чиққан ташаббускорлар “Тake Off Istanbul”да бош совринни қўлга киритиш учун курашади. Ўз тадбиркорларига пул мукофотидан ташқари:
* “Pre-Тake Off”да ва Истанбулда стенд очиш
* “Pre-Тake Off” номинациясида ғолиб бўлган pre-mvp тадбиркорлари учун 75.000 ТL
* “Pre-Тake Off” номинациясида ғолиб бўлган mvp (юқори даромад келтирадиган маҳсулот) тадбиркорлари учун 150.000TL
* Истанбулда бош соврин
* B2B музокаралари
* Мутахассис суҳбатлари
* Инвестицион учрашувлар
* Тадбиркорлик экотизимида иштирок этиш
* Нуфузли маърузачиларни тинглаш ва конференцияларда қатнашиш имконияти тақдим этилади
Тake Off стартaп саммити ҳақида батафсил маълумот ва ариза учун www.takeoffistanbul.com сайтига ташриф буюришингиз мумкин.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.