Қўлга олинган шахсда божхона тартиб-таомиллари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган.
Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбири давомида фуқаро бошқарувидаги Nexia 2 тезкор кузатувга олинди.
Натижада, автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дастлабки қиймати 292 млн сўмлик жами 3 турдаги 45 дона iPhone, 9 дона Samsung ва 1 дона LG русумли жами 55 дона қўл телефонлари эканлиги маълум бўлиб, ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.