Ҳолатга Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати муносабат билдирди.
«Айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан асослантирилмаган, яъни транспорт воситаси ҳайдовчиси ҳаракат давомида ОГОҲЛАНТИРУВЧИ ИШОРАЛАРИНИ ёқмасдан манёврни (ўнга ёки чапга қайрилса) амалга оширса камералар томонидан қоидабузарлик сифатида қайд этилиб жаримага сабаб бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги, аниқлик киритилмаган маълумотларни турли изоҳлар билан омма эътиборига тарқатмасликларини сўраймиз.
Ёлғон ахборотни тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз», дейилади муносабатда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.