Президент 15 ноябрь куни «Ғалла етиштириш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисида»ги қарори [ПҚ 10-сон] имзолади.
Ҳужжатга мувофиқ, 2022 йилдан экишга тавсия этилган буғдой навлари хўжалик юритувчи субъектлар томонидан мустақил жойлаштирилади.
2022 — 2024 йилларда кластерлар ва фермерлар етиштирган ҳосилининг ғалла экилган ҳар гектар майдон ҳисобидан ўртача 2,5 тоннадан буғдойни эркин биржа савдолари орқали, қолган қисмини тўғридан-тўғри шартномалар асосида эркин сотади.
Ҳар йили 1 августгача буғдойнинг келгуси йил ҳосили учун кутилаётган индикатив нарх ОАВда эълон қилинади.
Давлат бошқаруви органлари, шу жумладан, барча даражадаги маҳаллий ҳокимликлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг қуйидагиларга аралашуви тақиқланади:
Бош вазирнинг ўринбосари Ш. М. Ғаниев, қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоят ҳокимлари ҳар йили май-август ойларида барча ғалла етиштирувчилар томонидан ғалла экилган ҳар гектар майдон ҳисобига республика бўйича ўртача 2,5 тоннадан ғалланинг биржа савдоларига чиқарилишини таъминлайди.
2021 — 2022 йилларда «Ўздонмаҳсулот» АК тизимидаги дон корхоналари ғаллачилик кластери ташкил этиш таклифини билдирган тадбиркорлик субъектларига сотилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.