Жиззахда тез ёрдам машинаси пиёдани уриб юборди — видео

Жиззахда тез ёрдам машинаси пиёдани уриб юборди

Жабрланувчи аёл йўлнинг пиёдалар учун белгиланган қисмидан кесиб ўтаётган бўлган.

Жиззах вилоятида тез ёрдам машинаси пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, бугун, 23 май куни соат 08:30 атрофида Жиззах вилояти Жиззах шаҳри Шароф Рашидов кўчасида тез тиббий ёрдам машинаси пиёдалар учун белгиланган қисмидан кесиб ўтаётган аёл кишини уриб юбориши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ушбу ЙТҲ натижасида пиёда олган тан жароҳати туфайли шифохонага ётқизилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.