Қайд этилишича, жорий йилнинг 24 май куни соат тахминан 08:00 ларда Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳудудидан ўтган йўлда 1993 йилда туғилган Р.Р. «Toyota Prado» русумли транспорт воситасини бошқариб келаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Натижада, қарама-қарши йўналишда келаётган «Cobalt», «Damas» ва «Spark» русумли транспорт воситалари билан тўқнашув содир этган.
ЙТҲ оқибатида, «Toyota Prado» ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Қолган ҳайдовчилар туман марказий шифохонасига олиб борилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.