Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди

Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди


Хабарингиз бор, жорий йилнинг 14 сентябрь — 6 октябрь кунлари Ўзбекистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Бугун кўҳна Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда ФИФА, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, мамлакат футбол ассоциацияси раҳбарияти иштирок этди.

Шундан сўнг қуръа ташланди ва жамоалар ўз гуруҳларини билиб олишди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси “А” квартетида Парагвай, Коста-Рика ва Нидерландия жамоалари билан бир гуруҳдан жой олди. Очилиш ўйини 14 сентябрь куни Ўзбекситон ва Нидерландия жамоалари ўртасида кечади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.