Маҳлиё Аҳророва муаллифлик ҳуқуқлари бузилгани учун 540 млн сўм товон пули талаб қилиб, судга шикоят қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан якуний қарор ФИБ Учтепа туманлараро судида эълон қилинди. Бу ҳақда «Миллар» дастури хабар қилди.
Унга кўра, Авазбек Олимовдан шоирага 150 млн сўм товон пули, 20 млн сўм маънавий зарар, 6 680 000 сўм давлат божи учун тўлов ва 34 минг сўм почта харажатлари ундириш белгиланди.
Шунингдек, хонандага “Севар ёрим” қўшиғини ижро этмаслик мажбурияти юкланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.