Улар сохта ҳужжатлар орқали фуқароларни «Ҳаж»га юбориш учун улардан 5,5-10 минг АҚШ доллари талаб қилишган.
Бошқа ҳолатда эса пойтахтда фаолият юритувчи иккита сайёҳлик фирмалари ходимлари Шайхонтоҳур ва Яшнобод туманида яшовчи фуқарони сохта ҳужжатлар орқали “Ҳаж” зиёратига юбориш эвазига улардан биридан 5,5 минг, иккинчисидан 4 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган.
Шунингдек, Қўқон шаҳрида фаолият юритувчи иккита сайёҳлик фирмасининг иш бошқарувчиси ва ходимлари қўлга олинди. Улар 2 нафар фуқарони «Ҳаж»га юбориш эвазига улардан 12 минг ва 6 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.