Тошкентда вилоятликларни пойтахтдан кетишини айтиб, ҳақорат қилган қиз қамалди — видео

Тошкентда вилоятликларни пойтахтдан кетишини айтиб, ҳақорат қилган қиз қамалди

1 июнь куни юзага келган тирбандликда вилоятликлар айбланиб, қўпол сўзлар билан ҳақорат қилинди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир қиз 1 июнь байрам муносабати билан юзага келган тирбандликларда вилоятликларни айблаб, Instagram'га видео жойлаган эди. Натижада ушбу видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

У вилоятликларни қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиб, ҳамма ўз вилоятига қайтиб кетишини ва Тошкентга келмаслигини айтган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилган. Тўпланган ҳужжатлар Яккасарой туман судида кўриб чиқилган. Унга кўра, МЖтКнинг 183-моддасига асосан, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.