Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 4 июнь куни соат 23:50 ларда Андижон шаҳар Миллий тикланиш кўчасида 2004 йилда туғилган К.А. ўзининг Gentra русумли транспорт воситасида тегишли ҳужжатларсиз, ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмасдан бошқарган. 6
Автомобилда йўловчи сифатида олд ўриндиқда кетаётган 2007 йилда туғилган Т.М. транспорт воситасининг салон қисмидан тана қисмини чиқариб, аёл кишига хос бўлмаган ноўрин хатти-ҳаракатлари қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор суриштирув ишлари давомида қоидабузар ҳамда ҳуқуқбузар шахслар аниқланган.
Ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг 135-моддаси (тегишли ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқариш) 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан, қизга эса МЖтКнинг 138-моддаси (транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.