Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди

Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди


19 июнь куни Тошкент вақти билан 17:09да Қирғизистонда зилзила содир бўлди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, зилзила координаталари: 41,58 градус шимолий кенглик; 71,21 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,2. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 170 км шимолий-шарқда жойлашган.

Ўзбекистон Республикасининг водий вилоятлари ҳудудида ҳам ушбу зилзила кучи сезилди. Хусусан, Янгиқўрғон туманида 2-3 балл, (43 км), Косонсой туманида 2 балл (53 км), Чуст туманида 2 балл (59 км) кучида ер силкиниши қайд этилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.