Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги олий ҳарбий таълим муассасаларида офицер бўлишни мақсад қилиб, белгиланган муддат давомида танлаган соҳалари бўйича таълим-тарбия олган ўғлонларнинг навбатдаги битирув тантаналари бўлиб ўтди.
Мамлакатимиздаги яна бир нуфузли ва таянч олий ҳарбий таълим муассасаларидан бири саналган Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида ўтказилган битирув тадбирлари юқори савияда ташкил қилинди.
Маросимда сўзга чиққанлар ёш офицерларга янги-янги довонларни забт этишларида толмас куч-қувват тилашди. Лейтенантлар ҳам зиммаларидаги улкан масʼулиятни ҳис қилган ҳолда ўзларига билдирилган юксак ишончни келгусидаги муносиб фаолияти билан оқлашга ваъда бердилар.
Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида ўтказилган битирув маросимида белгиланган муддат давомида танлаган соҳалари бўйича таълим-тарбия олган курсантлар ҳам қўлларига диплом ва кўкрак нишонларни олар экан, муассасада яратилган шарт-шароитлар, берилган билим, тажриба ва кўникмалар учун миннатдорчилик билдирди.
Алоқа ҳарбий институти битирувчиларига диплом ва кўкрак нишонларини мудофаа вазири ўринбосари полковник Қодиржон Турсунов давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан биргаликда тантанали топширди.
Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги барча олий ҳарбий таълим муассасаларида курсантларнинг битирув маросимлари юқори савияда ўтказилди.
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий
коммуникациялар департаменти
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.