Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Халқ қабулхонаси бошчилигида Давлат бошқаруви, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш, Ички ишлар вазирлиги академиялари, Жамоат хавфсизлиги университети, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан бирга маҳаллаларда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш, жиноятчиликни камайтириш мавзусида ўқув-амалий семинарлар ташкил қилди.
Мурожаатлар билан ишлаш, ариза-шикоятларга сабаб бўлаётган омилларни аниқлаш ва ҳал қилиш семинарларнинг асосий мавзуларидан бири бўлди. Президент виртуал ва Халқ қабулхоналарига жорий йилнинг ярмида Оролбўйи аҳолисидан 31 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлса, уларнинг қарийб 20 мингдан зиёди қаноатлантирилган.
Назарий машғулотлар амалиёт билан уйғун олиб борилди. Дейлик, Тахтакўпирнинг “Довқара”, Хўжайлидаги “Кун нури”, Беруний туманининг “Бунёдкор”, Саркоп каби маҳаллаларидаги мулоқотларда мазкур ҳудудлардаги ариза-шикоятларга сабаб бўлаётган масалалар жойида аниқланиб, секторлар раҳбарлари ва “маҳалла еттилик”лари билан бирга уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Бу каби ўқув-амалий семинарлар бошқа вилоятларда ҳам ташкил қилинди. Уларда жами 51 туман-шаҳар секторлари раҳбарлари ва 1 минг 960 та “маҳалла еттилик”лари қамраб олинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.