Тошкентда бир-бирига туташ 3 та хонадон ёниб кетди

Тошкентда бир-бирига туташ 3 та хонадон ёниб кетди


Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида бир-бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ФВБ хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 3 июль куни соат 13:54 да Шайхонтоҳур тумани Қувур ариқ 2-тор кўчасида жойлашган бир-бирига туташ қурилган 3 та хонадонда ёнғин содир бўлгани тўғрисида туман ФВБга хабар тушган.

Хабар бўйича, 7 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:00 да воқеа жойига етиб бориб, аланга соат 14:25 да ўраб олинган ва соат 14:47 да ўчирилган.

«Ҳодисаоқибатидатанжароҳатиолганваҳалокбўлганларйўқ. Ҳозирдаёнғинсабабивамоддийзарармиқдорианиқланмоқда», дейиладихабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.