«Постлар АҚШга қаратилган эди». Эрон ТИВ вакили Самарқандга оид постлар бўйича муносабат билдирди

«Постлар АҚШга қаратилган эди». Эрон ТИВ вакили Самарқандга оид постлар бўйича муносабат билдирди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Исмоил Бақоий Самарқанднинг тарихий меросига оид постлар атрофидаги вазият юзасидан муносабат билдирди. Бу ҳақда Эроннинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.

Исмоил Бақоийнинг таъкидлашича, айрим элчихоналар томонидан эълон қилинган постлар аслида АҚШ томонига мурожаат сифатида тайёрланган.

«Эрон ва Ўзбекистонни бир-бирига боғлаб турувчи ришталар бугун ёки кеча пайдо бўлиб қолган эмас. Биз Ўзбекистон билан муносабатларимизга катта аҳамият берамиз», — деди Эрон ТИВ вакили.

Шунингдек, у қўшни мамлакатларнинг турли ҳудудларида ва ундан ҳам кенгроқ маконда мавжуд бўлган муштарак мерос халқлар ўртасидаги дўстона алоқаларни давом эттириш ҳамда мустаҳкамлаш учун замин бўлиб хизмат қилишига аминлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эроннинг хорижий дипломатик ваколатхоналари томонидан Х ижтимоий тармоғида Самарқанддаги обидалар «эрон-ислом цивилизацияси»га мансуб деб аталгани ортидан Ўзбекистон ТИВ Эрон элчисини чақиртириб, норозилик нотаси топширган ва постларни ўчиришни талаб қилган эди. Ушбу талабдан сўнг тегишли публикациялар тармоқдан ўчириб ташланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.