Фарғонада икки автомобил тўқнашиши натижасида ҳайдовчи вафот этди

Фарғонада икки автомобил тўқнашиши натижасида ҳайдовчи вафот этди


Фарғонада “Lacetti” ва “Жигули” тўқнашиши натижасида бир киши вафот этди.

Ҳолат 2024 йил 8 июль куни 10:30 ларда Қува тумани “Сойгузар” М.Ф.Й ҳудудидан ўтган йўлда содир бўлган, дея хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати.

1999 йилда туғилган Р.О. “Lacetti”да бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб 1988 йилда туғилган ҳайдовчи А.Х. бошқарувидаги “Ваз — 2101” русумли автомобили билан тўқнашиб кетган.

Натижада, “Ваз — 2101” автомобили ҳайдовчиси А.Х. оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. 1989 йилда туғилган йўловчи А.Д. ва “Lacetti” ҳайдовчиси Р.О. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.