Ҳолат юзасидан Captiva эгасига маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдонига жойлаштирилди.
Аниқланишича, видеотасвирдаги Captiva автомашинасини Тошкент шаҳар Сергели туманида истиқомат қилувчи вояга етмаган, 2012 йилда туғилган А.Б. исмли фуқаро бошқарганлиги маълум бўлди.
Вояга етмаган шахсга транспорт воситасини бошқариш учун топширган фуқаро 1977 йилда туғилган У.А.га нисбатан МЖтКнинг 135-моддаси 2-қисмига (транспорт воситаларининг бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг шу воситаларни бошқариши, худди шунингдек бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга транспорт воситаларни бошқаришнинг топширилиши) мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.