Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Халқ қабулхонаси раҳбари У.Мухаммадиев бошчилигида Республика ишчи гуруҳи Оролбўйи ҳудудидаги фаолиятини давом эттирмодқа.
Хусусан, илк босқичда 64 та сектор кесимида ижтимоий инфратузилма ҳолатини яхшилаш, ишсизлик даражасини камайтириш, ёшлар орасида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби долзарб масалалр бўйича ойма-ой “маҳаллабай” ва “туманбай” режа-графиклари ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди.
Натижада, ижтимоий инфратузилма ҳолатини яхшилаш мақсадида 8,7 км йўллар асфальтланди, 101 км ички йўлларга қум-шағал аралашмаси ётқизилди. Электр таъминотини яхшилаш учун 126 та трансформатор таъмирланиб, 9 таси янгидан ўрнатилди, 93 та симёғочлар алмаштирилди, қўшимча 548 та устунлар ўрнатилди, 17,8 км тармоқ тортилиб, 97 та янги тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.
Маҳаллаларни ободонлаштириш мақсадида 62 км ички кўчалар тартибга келтирилди, 72 км узунликдаги лоток, ариқ, канал, коллектор-зовурлар тозаланди.
Оролбўйи ҳудуди бўйича жами 5 611 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Жумладан, уларнинг бандлиги мавжуд бўш иш ўринлар, ўзини ўзи банд қилиш, деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун экин ери ажратиш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали таъминланди.
Жойларда аҳоли ва ёшлар орасида тадбиркорликни, кичик бизнесни ривожланитириш мақсадида маҳалла “еттиликлари” билан ҳамкорликда 3 мингдан зиёд – жами 68,5 млрд сўм миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилишига эришилди.
Ўтган ой давомида ижтимоий кўмакка мухтож “Аёллар дафтари”даги 4 мингдан зиёд хотин-қизларга 1,6 млрд. сўмлик ёрдамлар кўрсатилди. Ундан ташқари, ишчи гуруҳ томонидан 58 нафар ишсиз хотин-қизларга тикув машиналари, пиширув печлари, мотокультиватор топширилди.
Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.