Урганч халқаро аэропортида реконструкция ишлари сабаб икки аэропорт ўртасида йўловчилар учун бепул автобуслар қўйилади.
Қайд этилишича, бепул трансфер хизмати учун автобуслар қўйилади. Автобуслар йўловчиларни жўнаб кетишда ҳам, учиб келишда ҳам манзил аэропортига олиб боради.
Масалан, Урганчдан Москвага HY 9615 рейси билан учаётган йўловчилар Урганч аэропортига соат 23:00 да етиб келишлари лозим. Жадвалга кўра, автобуслар йўловчиларни Урганч аэропортидан соат 23:30 да олиб кетади. Соат 02:30 да йўловчилар Нукус аэропортига етказилади ва у ердан Москвага учишади. Москвадан қайтган йўловчиларни Нукусдан Урганчга етказиш жараёни ҳам худди шундай ташкил этилади. Нукус аэропортида чегара назоратидан ўтиб, юкларни қабул қилиб олган йўловчиларни Урганчга йўл оладиган автобуслар кутиб туради.
Ҳар бир алоҳида йўналиш бўйича тўлиқ автобуслар қатнови жадвалини ушбу ҳавола орқали топишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Урганч халқаро аэропорти учиш-қўниш йўлаги реконструкция қилиниши муносабати билан 2024 йилнинг 20 июлидан 7 августига қадар ёпилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.